Скреперларнинг техникавий параметрларини танлаш.
Бульдозер ва автогрейдерларнинг техникавий параметрларини аниқлаш.
I.Ишдан максад: Скрепер, бульдозер ва автогрейдерларнинг иш жараёнларида техникавий параметларининг иш жараёнларига таъсири, ишчи органларнинг тузилишини, иш унумдорлигини аниқлашни ўргатиш орқали талабаларда амалий кўникмани шакллантириш.
II. Ишнинг бажарилиш тартиби:
1. Скреперларнинг қўлланиши, таснифи ва умумий тузилишини қисқача шархлаб беринг. Ўзи юрар тиркама скреперларнинг конструктив схемаларини чизинг. Скрепернинг иш жихозига кирувчи хамма асосий бирикмалар ва деталларни уларга белгиланг.
2. Скреперлар орқали бажариладиган ер ишларининг турларини санаб ўтинг. Схемалар келтиринг.
3. Скрепернинг қуйидаги конструктив ва техник параметрларини ўлчашларини бажаринг: В – чўмичнинг эни; hб – чўмичнинг ён деворларининг баландлиги; – қирқиш бурчаги; - орқа бурчаги; Lч – чўмичнинг узунлиги; Lчт – чумичн тубининг узунлиги; hку – чўмичнинг кўтарилиш баландлиги; tку – чўмичнинг кўтарилиш вақти; tз – заслонканнинг кўтарилиш вақти; tо – орқа деворнинг ҳаракатланиши вақти; Fён – чўмичнинг ён девори майдони; qч – чўмичининг ҳажми. Олинган қийматларни 1-жадвалга киритинг. Скрепер чўмичининг хамма санаб ўтилган геометрик параметрларини кўрсатиш билан схемасини чизинг.
4. Lум = 120…150 м участкасининг узунлиги берилгандан сўнг (скрепернинг бир жойдан бошка жойга умумий кўчиши билан), грунтнинг қазилишини бажаринг. Чўмичнинг транспорт ҳолатига келишидан кейин, грунтни тўплаш жараёнининг охирида Кт тупроқ тўлишининг коэффициентини ва Lр-участканинг узунлигини тупроқнинг уюмини аникланг.
Кт коэффициентини аниқлаш учун тупрок чўмичда керакли асбоб билан дастлаб текисланади, (чўмичнинг бутун майдонида биланадиган чизиқлар ва чуқурларнинг йук бўлишигача), сўнгра, махсус ўлчамли чизғич ёрдамида ён деворларига нисбатан унинг сатхи ўлчанади. Шу асосда грунтнинг ҳажми ва Кт нинг Vгр/qч тўлишининг коэффициенти аникланади.
Грунтнинг отвал жойига транспортировка қилиниши ва скрепернинг чумичи юк туширишни бажаринг. Lту грунтни тўкиш йулини улчанг. Грунтни тўплаш, транспортировка килиш ва юк тушириш учун вақтни, шунингдек узатмаларнинг ўзгартирилиши, бурилишлар, чўмич орқали маневрлашга вақтнинг сарфланиши билан бўлган қазиш жараёнини қайтадан бошлаш учун скреперни бошланғич оралиққа кайтишига вақтни ўз ичига олувчи Тц скрепернинг иш циклини ва иш унумдорлигини аникланг.
Тц – циклнинг давом этиш вақти, сек:
Тц =
бу ерда: Lк, Lт, Lтўк, Lум –грунтни кесиш, ташиш, тўкиш ва умумий узунлиги, м;
Vтул, Vюк, Vтуш, Vбуш – скрепер чўмичининг тўлиши, юкланган, юкни туширилишида, чўмич бўшлигига мувофиқ скрепер ҳаракатининг тезлиги, м/сек (4 – жадвал);
tбур – бир бурилишга кетган вақт, сек (tбур = 15 …20 сек);
tуу – узатмаларнинг ўзгартирилишидаги вақт, сек (tуу = 6с).
Тиркамали скреперларга мувофиқ равишда ҳаракатланиш тезлиги, қуйидагича: чўмичнинг тўлишида (0,65…0,8) Vi , бу ерда Vi – шатакчининг биринчи узатма ҳаракатининг тезлиги; текис участкалардаги юкланган скрепер (0,55..0,75) Vmax (Vmax – шатакчининг юқори узатмадаги ҳаракатининг тезлиги); текис участкалардаги чўмич ичи бўш скрепер (0,75…0,85) Vmax , кўтарилишда эса, шатакчининг иккинчи узатмадаги ҳаракатининг тезлигига тенг; юкни туширишда тезлик одатда 0,75 Vmax деб кабул килинади.
Жадвал 7. 1
Do'stlaringiz bilan baham: |