Экскаватор маркаси
|
П а р а м е т р л а р
|
qч,
м3
|
Rқ,
м
|
Hқ,
м
|
hт,
м
|
tпл ,
сек.
|
tқ,
сек.
|
tд,
сек.
|
қ, град.
|
д, град.
|
ч, град.
|
ЭО-3322
|
0,4-0,5
|
8,6-7,8
|
5,0-4,2
|
5,2-4,8
|
10-12
|
4-5
|
3-4
|
60
90
120
|
60
90
120
|
60
90
120
|
ЭО-4121
|
0,65-1
|
9,2
|
4,0-5,8
|
6,0
|
10-12
|
4-5
|
3-4
|
Текширилаётган экскаваторнинг олинган геометрик параметрларининг кўрсатилиши билан схемасини чизинг.Горизонтал тупрокли майдончани танлаш ва казишнинг бўйлама ўкидан қулочнинг (платформанинг) 60, 90 ва 1200 га бурилишида чўмични отвалга тушириши билан бўлган экскаватор орқали грунтли майдончада ковлашни бажаринг. Бунинг учун дастлабки майдончани белгиланишини бажаринг ва керакли жойларда сигналли байроқчаларни ўрнатинг. Хар битта тавсифланган холлардан грунтнинг чўмичга тўпланиши, чўмичнинг кўтарилиши, платформанинг бурилиши, чўмичнинг бўшатилиши, уни казиш жойига (забойга) қайтишини ўз ичига олувчи Тц – иш циклининг умумий давом этишини улчанг. Тажрибаларни 3-4 марта қайтаринг. Кабул килинган шартлардан хар кайси учун Тц нинг ўртача қийматини аникланг.
4.1- расм. Бир чўмичли ЭО-3323А маркали пневмошинали экскаватор.
Бир чўмичли экскаватор ЭО-3323А жадвал №2
Платформанинг бурилиш бурчаги , граф
|
60
|
90
|
120
|
Циклнинг давомийлиги Тц, сек.
|
13
|
16
|
19
|
Экскваторнинг иш унумдорлиги Пэ, м3/с
|
|
|
|
Бир чўмичли экскаваторЭО-4121 жадвал 2б
Платформанинг бурилиш бурчаги , граф
|
60
|
90
|
120
|
Циклнинг давомийлиги Тц, сек.
|
19
|
22
|
26
|
Экскаваторнинг иш унумдорлиги Пэ, м3/с
|
|
|
|
4.2-расм Экскаваторнинг ишчи жараёнидаги схемаси.
Танланган холлар учун экскаваторнинг иш унумдорлигини қуйидаги формула орқали ҳисобланг, м3/с:
Пэ=3600qчКт / (ТцКюм) , м3/с.
бу ерда : Кт – тўлиш коэффициенти (Кт=0,9...1,2);
Кюм – юмшатилганлик коэффициенти (Кюм=1,1...1,35).
Пэ – иш унумдорлигининг олинган кийматларини 2-жадвалга киритинг ва унинг асосида Тц – иш циклининг давом этишга богликлиги ва платформанинг бурилиш бурчагидан Пэ – иш унумдорлигини графикларини қуринг.
Олинган натижаларни тахлил килинг ва хулоса ёзинг.
Назорат саволлари:
Экскаваторларнинг қандай турларини биласиз?
Бир ковшли экскаваторларнинг иш жараёнини тушунтириб беринг.
Экскаваторларнинг иш параметрларини санаб беринг.
Экскаваторларнинг иш унумдорлиги қандай аниқланади?
Кўп чўмичли экскаваторларнинг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
Амалий машғулот №5
Кўп чўмичли экскаваторларни танлаш ва параметрларини аниқлаш.
I.Ишдан мақсад:Қурилишда ишлатиладиган кўп чўмичли экскаваторларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини аниқлаш орқали талабаларнинг назарий билимларини амалда қўллаш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
II.Умумий маълумотлар.
Кўп чўмичли экскаваторларда грунтни қазиш,ташиш ва бўшатиш жараёнлари узлуксиз ва бир вақтнинг ўзида бажарилади.
Кўп чўмичли экскаваторлар қуйидаги турларга бўлинади.
Иш органининг турига кўра:
занжирли(ЭТЦ)
роторли (ЭТР)
Базовий шатакчига иш органининг уланишига қараб:
осма ишчи органли
ярим тиркамали иш органли.
Базовий шатакчинингюриш қурилмасига кўра:
гусеницали
пневмоғилдиракли
Юритма турига кўра
механик
гидравлик
электрик
комбининациялашган(аралаш)
Кўп чўмичли экскаваторларнинг қўлланилиш сохалари.
Кўп чўмичли экскаватор
|
Ўйма ҳосил қилиш ўлчамлари
|
Бажариладиган асосий ишлар турлари.
|
Бир ўтишда ҳосил қилинадиган ўймалар сони
|
Траншеяли, қирғичли ва чўмичли.
|
Траншея вертикаль девори билан: чуқурлиги 1,2...3,5 (6) м; траншея тубининг эни 0,25...1,1 (1,6) м
|
Горизонтал трубали дренаж учун траншея қазишда,кабель ва бошқа ер ости коммуникациялардаги ишлар.
|
Траншеяли роторли
|
Траншея: чуқурлиги до 1,3...2,5 м;эни туби 0,4...1,5 м
|
Турли трубопроводлар,кабеллар ва музли грунтларга ишлов бериш мақсадида.
|
Иккироторли ва иккифрезали каналқазгичлар
|
чуқурлиги 0,8...2,0 м гача; туб қисми эни 0,2...1,2 м гача;
|
Каналларни қазишда трапециадал кесимда грунтларга ишлов бериш мақсадида ишлатилади.
|
Бир неча ўтиш орқали ўйма ҳосил қилиш.
|
Занжирли чўмичли,мелиоратив гусеницали,кўндаланг қазиш.
|
чуқурлиги.2,5 м; юқори қисми эни 4...5,6 м; туб қисми эни m = 1,0...2,0
|
Каналларни тозалашда, I...II гурух грунтларига ишлов бериш,трапециадал каналларда ишлатилади.
|
Занжирли карьер кўндаланг қазиш рельсли юришга эга бўлган экскаваторлар.
|
Қазиш чуқурлиги 6...9,3 м; қазима баландлиги 6...9 м; туби m = 1,0
|
Карьерларда экскаватор турган сатхдан юқори ёки пастки грунтларга ишлов беришда,транспорт воситасига юклашда ва ўймаларни текислашда ишлатилади.
|
Позицион ишларда ўймалар ҳосил қилиш.
|
Умумқурилиш роторли, тўлиқ буриладиган чўмич ёрдамида 25...150 л чўмич билан қазиб олиш.
|
Қазима баландлиги 5...8 м; қазиш чуқурлиги 2...4 м
|
Турли мақсадларга ишлатиладиган катта ўймалардаги грунтларга ишлов бериш ва карьерларда грунтларни транспорт воситасига юклаш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |