А2 - чиқариш таянчи чиқарилган ҳолда ағдарилиш қовурғасидан илгак оғзининг марказигача бўлган масофа.
В- чиқариш таянчлари базаси;
Н- илгак кўтарилиш баландлиги- кран стреласи юқори иш ҳолатда турганда кран турган сатхдан илгак оғзи марказигача бўлган баландлиги;
h - илгакни тушириш чуқурлиги – кран стреласи паст иш ҳолатида турганда кран турган сатхдан илгак оғзи марказигача бўлган масофа.
Конструкциялар монтажида қўлланиладиган минорали кранларни танлаш қуйидаги зарурий техник параметрларни аниқлаш орқали амалга оширилади (8.2-расм).
8.2-расм. Минорали краннинг зарурий техник параметрларини аниқлаш схемаси.
1.Краннинг зарурий юк кўтарувчанлиги қуйидагича аниқланади:
(1)
бу ерда Qэ - монтаж қилинаётган энг оғир элемент массаси, т; Qу.м - ушлаш мосламалари (строплар, тутқичлар, траверсалар) нинг массаси, т.
2.Кран илмоғининг зарурий кўтарилиш баландлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
(2)
бу ерда h0 - монтаж қилинадиган элемент таянадиган сатҳгача бўлган масофа, м;
h3 - ишни хавфсиз олиб бориш учун талаб этиладиган заҳира баландлиги(0,5...1 м);
hэ - монтаж қилинаётган элемент баландлиги, м;
hст - юк ушлаш мосламасининг (масалан, стропнинг) баландлиги, м.
3.Кран илмоғининг зарурий қулочи қуйидагича аниқланади:
(3)
бу ерда b - краннинг айланиш ўқидан биногача бўлган масофа, м;
b1 - монтаж қилинаётган бино кенглиги, м.
Минораси айланадиган ва мувозанатловчи юки пастда жойлашган кранлар учун Lи қуйидагича аниқланади:
(4)
бу ерда b1 - монтаж қилинаётган бино кенглиги, м; b2 - айланувчи платформа билан бино орасидаги масофа (хавфсизлик техникаси талабларига кўра камида 1 м); - айланувчи платформа радиуси, м.
4.Юк моментининг қиймати қуйидагича аниқланади:
(5)
(6)
бу ерда - монтаж қилинаётган конструктив элемент массаси, т; - ушлаш мосламасининг массаси, т; - монтаж қилинаётган ҳар бир элемент учун илмоқ қулочи, м;
Минорали краннинг зарурий юк моменти сифатида (5) формула орқали ҳисобланган юк моментларининг энг каттаси қабул қилинади, яъни:
(7)
Ҳисобланган зарурий техник параметрлар асосида тегишли манбалардан минорали краннинг маркаси аниқланади.
Танланган кран техник-иқтисодий жихатдан асосланади.
Мисол:
Минорали краннинг параметрларини ҳисоблаш, берилган: Q = 5 т.
Монтаж зонаси баландлиги, h1 = 12 м
Ечиш.
Q = 5 + 10 % · b = 5,5 т.
Нкр = hl + h2 + h3 + h4 = 12 + 0,5 + 0,4 + 3,5 = 16,4 м.
L = b + 0,7 + R = l8 + 0,7 + 4 = 22,7 м.
8.3-расм. Минорали краннинг параметрларини ҳисоблаш схемаси.
Стрелали кранни танлашга доир топшириқлар.
жадвал 8.1.
№ Вариантлар
|
Юк массаси Q, т
|
Монтаж зонаси баландлиги, h1, м
|
Юк баландлиги, h3, м
|
1
|
3
|
11
|
0,4
|
2
|
4
|
12
|
0,2
|
3
|
2
|
7,5
|
0,5
|
4
|
6
|
13
|
1,7
|
5
|
4,5
|
8,5
|
1,5
|
6
|
5,5
|
14
|
1,1
|
7
|
3,5
|
9,5
|
0,7
|
8
|
6,5
|
15
|
1,2
|
9
|
3
|
10,5
|
0,8
|
10
|
7,5
|
20
|
0,9
|
Do'stlaringiz bilan baham: |