Тўнтарилувчи барабан Аралаштириш машиналарига ашё бункерлардан чўмичли кўтаргичлар ёрдамида, ҳажми 80-100 л бўлган моделларга эса қўлда солинади. Юкловчи кўтаргичга эга гравитацион кўчма бетонаралаштиргич рама 7 га аралаштирувчи барабан 3, электр юритгич 5, чўмич 7 ва уни кўтариш механизми 2, сув билан таъминлаш тизими 6ва бошқариш пульти 4, ўрнатилган. Аралаштирувчи барабан пайвандланган пўлат листдан бўлиб ичкарисига парраклар маҳкамланган. Барабан цапфалар орқали тўғри бурчакли кесимга эга пайвандланган траверсага таянади. Тайёр аралашмани бўшатиш штурвал, редуктор ва фиксатордан иборат бўлган қўл механизми ёрдамида, барабанни киялатиш йўли билан амалга оширилади.
9.1-расм. Гравитацион аралаштирувчи циклик-даврий бетонаралаштиргич:
а – умумий куриниш; б – гидрокинематик схема.
9.2-расм. Қўзғалувчан гравитацион бетонаралаштиргичлар кўриниши.
Эгилувчи бетонқориштиргичлар. Бу турдаги бетонқориштиргичлар стационар тарзда тайёрланади. Барабанни эгилтириш механик, пневматик ва гидравлик юритма тизимларига эга бўлиши мумкин. Рама 7 даги 2 ва 8 даги подшипниклар устунида траверс шипи 6 ўрнатилган. Траверс кронштейни 9 га поршен штоки шарнирли тарзда пневмоцилиндр 13 га бириккан ва уу станина билан шарнирли боғланган.Штокнинг ҳаракатланиши натижасида траверс у билан биргаликда 6 та таянч роликлар 1 ва 5, иккита таянч роликларга ўрнатилган барабан 11 айланади. Қориштиргич барабани тишли чамбарагига айланма ҳаракатни узатиш мақсадида учун траверсага электродвигатель 12 ва редуктор 3 махкамланган.
Бетонташигич турлари. Бетон аралашмалар ётқизиш жойларига бункерлар (темир йўл платформаси), ва бадьялар (бортли автомобиль), кран илгагига илинган шунингдек автоўзитўкарлар ва бетонташигичлар,автобетонқоргичлар, лентали конвееерлар ва бетоннасослар ёрдамида ташилади.Бетон аралашмаларни 10...200 қияликда ташишда выбротаъминлагич билан биргаликдаги выброжелоб, 8 метр узоқликкача бўлса туширувчи новлар ва трубалар ва 80 метргача бўлса выброхоботлардан фойдаланилади.
Выброхобот юкловчи бункер ва 1000....1500 мм ички диаметри 250...300мм бўлган труба билан шарнирли боғланган. Қуйи труба затворли секторга эга бўлиб штурвал ёрдамида қўл билан ёки пневмоцилиндр ёрдамида бошқарилади. Выброхобот звеноси бункердан затворга борувчи сақловчи канат билан боғланган. Чиғир ёрдамида выброхобот вертикал бўйича 10...25 метргача тортади. Хобот узунлиги бўйича тезлик сўндирувчилар – икки конусли кенгайтирилган секциялар жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |