Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet75/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

Автоқоришма ташигичлар турли маркадаги қурилиш қоришмаларини ташиш ва уларни қурилиш объектларида порциялаб бериш учун ишлатилади. Қурилиш объектига ташиш давомида қоришма қўзғатилиб туриладиган режимда бўлади.
Автоқоришма ташигич (10.13-расм) юк автомобили шассисига ўрнатилган цистерна 2 шаклида ясалган бўлиб унинг ичида парракли қўзғатгич 3 бор. Цистернанинг пастки қисмида тўшириш нови ва гидроцилиндр билан ҳаракатга келувчи затвор ўрнатилган. Цистернанинг юқори қисмда қопқоқлар бор. Цистернани затвор билан бўшатишнинг механик системаси қоришмани порциялаб бериш ва машинанинг битта рейсида бир нечта қурилиш объектларига хизмат қилиш имконини беради.
Кузов юкланадиган томонга қараб, торайиб боради ва унинг оғзи ташиладиган аралашманинг сатҳидан баландда туради, тукилиб кетмайди. Кузовни бўшатиш учун, кузов гидроқўзғатгич билан таъминланган, қуёш ва ёғин-сочиндан сақлаш учун усти беркитилади (қопқоқ билан). Қишда кузовни икки қаватли девори ичидан автомобил чиқараётган газ ўтиб иситиб туради. Бадяларга тўкиш қулай бўлади


10.13-расм. Автоқоришма ташигич


Бетоннасос ва пневмоҳайдагичлар катта бетон ишлари ҳажмига эга бўлган қурилиш объектларида металл қувур − бетон йўли бўйлаб бетон аралашмасини узлуксиз хайдаб бериш учун қўлланади. Бетон насосларининг асосий параметрларига ҳосил қила оладиган энг катта иш босими (МПа), ҳажмий узатиши (иш унуми) (м3/соат), аралашмани горизонтал (400 м гача) ва вертикал буйлаб (80 м гача) масофага узатиш (м) киради. Бетоннасос қурилмаларини кетма-кет йиғиб узатиш масофаси ва баландлигини ошириш мумкин. Монолит иншоотларни барпо этганда бетонни қувурлар бўйлаб узатиш лентали конвейер ёки кранлар ёрдамида узатишга қараганда анча унумли ва ишлар таннархини камайтиради. Бетонни узатишнинг бу усули тор шароитларда ва бориш қийин бўлган жойларда яъни, узатишни бошқа усулини қўллаб бўлмайдиган шароитларда ишлаш имконини беради.
Бетон насослар таснифи:

  1. иш тавсифи бўйича – аралашмани циклик ва узлуксиз узатиш;

  2. Насос қисмларининг ҳаракатланиш принципига кўра поршенли ва

поршенсиз бетон насосларига бўлинади.
3) юритма тури бўйича – механик ва гидравлик юритма;
4) бетон ташувчи цилиндрлар ҳисоби бўйича – бир ва икки цилиндрли;
5) ишлаб чиқарилишига қараб – стационар (103-расм), тиркамали ва мобилли (автобетоннасос).

10.14-расм. Стационар бетоннасос.

10.15-расмда поршенли механик юритмали ва тиқин туридаги клапанли насоснинг принципиал схемаси кўрсатилган. Қабул бункери 1 га юкланган бетон аралашмаси қотиб қолмаслиги учун парракли аралаштиргич 2 ёрдамида қўзғатиб турилади ва парракли қўзғатувчилар 3 ёрдамида бетон ташиш цилиндри 7 нинг сурувчи клапани 4 га узлуксиз узатиб турилади.



10.15-расм. Механик юритмали поршенли бетон насоси.

Поршень 8 нинг чапга юришида (10.15-расм, а) сурувчи клапан очилади (ҳайдовчи клапан 6 берк) ва иш аралашмаси цилиндрнинг иш бушлиғига сўрилади. Поршеннинг унгга юришида (10.15-расм, б) ҳайдовчи клапан 6 очилиб (сурувчи клапан 4 берк), аралашма поршень билан бетон йўли 5 га ҳайдалади. Поршеннинг илгарилама-қайтма ҳаракати билан клапанларнинг очилиб-ёпилиши тартибининг мос тушишига битта тирсакли вал 10 дан мажбурий ҳаракат бериш ҳисобига эришилади: поршенга − шатун 9 орқали, клапанга эса кулиса механизми 11 ва бошқариш тортқилари 12 орқали. Тирсакли валнинг бир марта айланишида икки такт яъни, суриш ва ҳайдаш тактлари бажарилади. Клапан ва юритма деталлари иш пайтида синиб қолмаслиги учун тортқи 12 пружинали чеклагичларга эга, улар клапанларнинг чақиқ тошлар билан тиқилиб қолиш пайтларида ишга тушади. Бу турдаги насосларнинг иш унумдорлиги соатига 10...40 м3.


Ҳозир кўпроқ қўлланадиган насослардан икки цилиндрли гидравлик поршенли насослар ҳисобланади. Уларда поршень ва бетон аралашмаси оқимининг иш цилиндрларига тақсимлаб берувчи заслонкаларнинг ҳаракати икки томонлама ҳаракатга эга бўлган гидроцилиндрлар ёрдамида таъминланади. Шу турдаги насосларнинг принципиал схемаси 10.16- расмда кўрсатилган. Насоснинг иккита бетон ташувчи цилиндри 7 нинг поршенлари 6 алоҳида-алоҳида гидроцилиндрлар 5 дан қарама-қарши йўналишда синхрон ҳаракат олади, бунда улар навбат билан аралашмани қўзғатувчига эга бўлган қабул бункери 2 дан суриш такти ва уни бетон йўли 1 га ҳайдаш тактини бажарадилар.

10.16- расм. Гидравлик юритмали, икки цилиндрли поршенли бетон насоси

Поршенларнинг ҳаракати клапан тақсимлагич қутиси заслонкаларининг вертикал 8 ва горизонтал 4 холатлари билан мослаштирилган, улар поршеннинг охирги ҳолатларида навбат билан бетон ташиш цилиндрлари 7 нинг ҳайдовчи ва сурувчи тешикларини беркитади. Заслонкалар ён томонга жойлашган гидроцилиндрлар 3 ёрдамида ҳаракатланади.


Гидравлик юритма аралашманинг бетон йўли бўйлаб текис ҳаракатланишини таъминлайди, насос узелларини ўта юкланишдан сақлаш ва иш босимини ҳамда машинанинг иш унумдорлигини кенг чегарада ростлаш имконини беради.

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish