Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet56/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

8.3. Винтли конвейерлар.
Винтли конвейерлар сочилувчан ва баъзан майда донали материалларни 70 м гача масофада ташиш учун ишлатилади (8.7-расм). Улар билан толали, иссиқ ёки совуқ, намроқ ва заҳарли моддалар ажратиб бошқарувчи материалларни коплаб ташилади.
Винтли конвейерлар материалларни ташиш билан биргаликда, уларни совитиш (00 гача) ва иситиш (мой ёрдамида 7500, газ ёрдамида 9400 гача) хусусиятга эга.
Винтли конвейерларнинг иш унумдорлиги одатда 20……60 m3соат ва айрим ҳолларда, яъни винт диаметри катта бўлганда 100 m3соат гача бўлади.

8.7-расм. Винтли конвейер
Валнинг айланишлар сони ташилаётган материалга ва винт диаметрига боғлиқ. Масалан, оғир материаллар учун 50 ва энгил материаллар учун 150 мин-1 гача бўлиши тавсия этилади.
Винтли конвейерлар материалларни горизонтал, бир оз қия (10-200 гача) шунингдек вертикал йўналишда ташиш учун ишлатилади.
Вертикал винтли конвейерларда чангсимон ва донали материаллар ташилади. Нов ролини вертикал цилиндрик труба бажаради. Бу конвейерларнинг кўтариш баландлиги 25 м гача, иш унимдорлиги эса 50 m3соат; валнинг айланиш сони 1400 мин-1 ва винт диаметри 400 мм гача бўлади.
Афзаллиги: тузилиши оддий, кўндаланг кесимининг ўлчами кичик, герметик, ташқарида ҳаракат қилувчи қисми йўқ, бўшатиш қулай.
Камчиликлари: бошқа конвейерларга нисбатан энергияни копроқ сарф қилади, ташиладиган материал майдаланади, винт ва нов эйилиши натижасида тез ишдан чиқади.
Винтли конвейерларнинг асосий элементлари. Винт. Винтли конвейерларда винт энг керакли ва масъулиятли элемент ҳисобланади (75-расм). Винтлар яхлит лентали фасонли,парракли ва хоказо қилиб тайёрланади. Винтлар чапақай ёки ўнақай, бир, икки ёки уч киримли бўлиб диаметри 100, 150, 200, 250, 300, 350, 400, 450, 500, ва 600 мм бўлади.

8.8-расм. Винт турлари.
а-яхлит; б-лентали; в-фасонли; г-парракли
Нов. Новнинг пастки қисми ярим цилиндрик шаклда бўлиб, унинг қалинлиги 2..8 мм ли Пўлат, мис материаллардан тайёрланади. Новнинг эни ва пастки цилиндрик қисмининг диаметри винт диаметридан 15….20 мм катта олинади.
Юритма. Винтли конвейерларда юритма электродвигатель, редуктор, эластик мувозанатловчи муфталардан ташкил тўган бўлади.
Элеваторлар ва винтли конвейерларни ҳисоблаш.
Юкни ташишда элеваторни ҳаракатлантириш учун сарф бўладиган кувват қуйидаги формула билан ҳисобланади:

Бунда, Н – юкни кўтарилиш баландлиги;
k=1,15…1,5 - тасмали элеваторлар учун, k=0,75…1,05 – занжирли элеваторлар учун коэффициэнт.
Электродвигатель валига таъсир этувчи кувват қуйидагича аниқланади:

ko = 1,2…1,7 – элеваторни қўшиш вақтида электродвигателнинг ортикча зўриқишини ҳисобга олувчи катталик;
=0,6…0,85 – юритманинг ФИКи.
Винтли конвейерларни ҳисоблаш қуйидагича новдаги материал қатламининг кўндаланг кесим юзи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, m2;
бу эрда D-винт диаметри, м;
-винт кўндаланг кесимининг материал билан тўлиш коэффициенти.
k-конвейер қия ўрнатилганда тўлишнинг камайишини ҳисобга олувчи коэффициенти:
Винтли конвейерни иш унимдорлиги:
Q=3,6 F‘ т/соат
бу эрда ъ-ташилаётган юк зичлиги, кг/м3
Винт валидаги буровчи момент;


Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish