Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet50/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

Пт= 60VnKн / (1000Кр)
Бу ерда V- битта ковшнинг сиғими,л; Kн -занжирли ва ротрли экскаваторлар учун ковшни грунт билан тўлдириш коэффициенти Kн -0,5...1,1 ; Кр- юмшатилиш коэффициенти;
2.Бурғулаш ишлари учун машиналар
Қурилиш жараенида ерни турли хил бургилаб қазиш ишлари бургилаш машиналари (станоклари) ҳамда қўл машиналари ердамида амалга оширилади.
Бургилаш машиналари электр узатмаларининг мачталари ҳамда устун қозиқларни ўрнатиш учун диаметри 3 м гача бўлган чуқурлар қазиш, музлаган грунтларга устун қозиқлар тушириш, музлаган грунтларда портлатиш ишларини олиб бориш учун шпурлар очиш ва геология-қидирув ишларида кенг қўлланади.
Бургилаш ишларининг тури ҳамда шароитига қараб бу машиналарнинг иш жиҳозига турлича ҳаракатлар берилади. Бургилаш асбобларининг иш ҳаракатларига кўра зарбий-бурилма, зарбий-айланма ва механик-айланма усулда бургилаш турларига бўлинади.
Зарбий-бурилма усулда диаметри 250 мм, чуқурлиги 300 м гача бўлган вертикал қудуқларни бургилаб қазиш учун 1 м баландликдан массаси 3000 кг бўлган зарб берадиган штангали ўйгич эркин ташланади ҳамда қазимадаги грунтнинг бир текис майдаланиши ва доиравий кесимли қудуқ ҳосил қилиш мақсадида уни ўз ўқи атрофида 20…40 градусга бурилади. Бургилашда қудуқларга сув қуйиб турилади.
Зарбий-айланма усулда қазиш асбобига ўзида айланма ҳаракат билан бирга қудуққа туширилган пневматик зарб бериш асбоби орқали зарб импулллльслари ҳам бериб турилади. ыазилаетган қудуқ бургилаш қолдиқларидан сиқилган ҳаво ёки сув билан тозалаб турилади. Бу усул билан диаметри 75…150 мм чуқурлиги 30…50 м бўлган шпурлар ва қудуқлар қазилади.
Механик-айланма усул билан бургилашда қазимадаги грунт қазиш асбобини узлуксиз айлантириш ва унга ўқ бўйлаб босиб туриш йўли билан емирилади. Ўқ бўйлаб босиладиган куч таъсири остида бургилаш асбоби грунтга кириб боради ва унинг айланиши натижасида қазиманинг кесими бўйича грунтни қирқиб кўчириб боради.
Қишлоқ, шаҳар, граждан, саноат ва гидроиншоотлар қурилишида тузилиши содда ва юқори иш унумли айланма бургилаш машиналари кенг тарқалган, улар автомобиль, трактор ва қурилиш экскаваторларига осилган бўлади. Бундай машиналарнинг иш ускуналари комплектига винтли (шнекли) бурги еки шарошкали искана, айлантиргич, бургини (долотони) қазимага узатувчи механизм ва қазимадан грунт массасини олиб чиқиб кетувчи қурилмалар киради.



7.6-расм Бурғилаш машиналарининг иш жихозлари

Винтли бурғулар (расм-7.6) қаттиқ жисмлар (тошлари) кам бўлган, музлаган ва музламаган грунтларда шпур ҳамда қудуқ қазиш ишларила қўлланади.Улар қаттиқ қотишмалардан тайёрланган кескичли каллаклар 1 билан таъминлангантранспортловчи юзалар(шнекли) 3 га эга бўлганштанга 2 кўринишида тайёрланади. катта диаметрли қудуқлар қазишда шнекнинг қазимага кирадиганқиррасига тишлар 4 очилган винтли бурғулар қўлланилади. штангалар узунлиги ўзгарадиган текис ва секцияли қилиб тайёрланади. Шпинделнинг қуйруқ қисми айлантиргичнинг шпинделига махкамланади.Бурғи айланганд,унинг шнекли юзасикескичлар майдалаган грунтни қудуқ ( шпур)нинг лабига олиб чиқиб туради.


Шарошкали искана қояли жинсларда ва сертош музлаган грунтларда шпур ва қудуқлар қазиш ишларида қўлланади. Искана айлантиргич шпинделига маҳкамланган бурги штангасининг учига бикир қилиб қўйилади. Қазилган грунт қудуқ (шпур)дан штанга ва искананинг тешиги орқали қазимага компрессор ердамида бериладиган сиқилган ҳаво ердамида олиб чиқиб кетилади. Винтли бурги еки шарошкали искана бургиловчи асбобни қотириш учун мўлжалланган бир еки иккита шпинделли механик айлантиргич билан айлантирилади. Айлантиргич база машинанинг қувват олиш валлари, алоҳида электр еки гидравлик двигателлар ердамида айланма ҳаракатга келтирилади. Битта база машинага бир нечта (иккитадан тўрттагача) алоҳида еки биргаликда ишлайдиган, ўз юритмасига эга бўлган айлантиргичлар осилиши мумкин. қазиш асбобини узатиш (подача) гидравлик еки гидромеханик босим механизми ердамида мажбуран амалга оширилади.
Экскаваторга осилган худди шундай бургилаш ускунаси бу ускуналардан мавсумий музламайдиган грунтларда портлатишга тайерлашда, устун қозиқ қоқиш, тўсиқ устунлари, электр узатма ва алоқа тармоқларининг таянчлари учун ҳамда музламайдиган грунтларда дарахт ва буталар экиш мақсадида диаметри 500 мм гача бўлган горизонтал ва қия қудуқ ҳамда чуқурлар қазиш каби ишларда фойдаланилади. Бу турдаги ускуналарда стрелани иш ускуналари билан биргаликда ўрнига осон ва тез ўрнатиш мумкин. Бургилаш асбоби гидромоторининг юритмаси сифатида база тракторнинг шестерняли гидронасосидан фойдаланилади. Унинг иш пайтида қазимага узатилиши блоклар системаси ва штанга орқали гидроцилиндр ердамида амалга оширилади.
Экскаваторнинг буриш қурилмаси туфайли қазиш ускунасини қазиш нуқтасига жуда осон ва тез олиб келинади ҳамда бир ерда туриб бир нечта қудуқ қазиш мумкин.

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish