Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet39/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

Пс= 3600 V Kпрц Кр),

V-судралувчи грунт призмаси ҳажми(шартли отвал сиғими),м3;


Kпр- отвал энининг отвал баландлигига нисбати;
Кр – юмшатилиш коэффициенти;
Тц –циклнинг давом этиши,с
Kпр нингкоэффициент қийматлари қуйида келтирилган.

В/Н нисбати.

0,15

0,3

0,35

0,4

0,45

Kпр коэффициенти:
















Боғланган грунтлар учун

1,43

1.25

1.18

1,1

1,06

Боғланмаган грунтлар учун

0,87

0,83

0,8

0,77

0,67

Судралувчи грунт призмаси ҳажми тахминий қуйидаги формула билан топилади.
V=0,5ВН2

Циклнинг давом этиш вақти (сек)




Тц = t1 + t2+ t3+ t4 ,

Бу ерда t1 , t2, t3- мос равишда грунтни йиғиш, уни силжитиш ва салт юришга кетган вақт. Қўшимча вақт t4 – узатмаларни қўшиш, отвални қўл ёрдамида бошқаришга кетган вақт ва бошқалар t4 =20...30 сек.


Грунтни қирқиш (грунтни йиғиш) биринчи узатмада амалга оширилади.
Грунтни силжитиш грунт қатламини 5...10 см тўхтовсиз қирқиш орқали амалга оширилади. Грунтни силжитишда оралиқ валикларни ҳосил қилиш орқали 50...100 метрда амалга оширилади. Грунтларни йиғишда гусеницали юритгичлар 2,5...3,5 км/соат ғилдиракли бульдозерлар 3,5...4 км/соат, грунтларни силжитиш эса мос равишда 2,5...5 ва 5...8 км/соат, орқага салт юришда 5...10 ва 10...20 км/соатда амалга оширилади. Ғилдиракли бульдозерла 120м ва гусеницали бульдозерлар 70 метргача грунт сурганда самарадорлиги юқори бўлади. Катта майдонларни планировка қилишда иккита бульдозернинг агрегатланиши “тандем” ва “ёнма-ён” боғланишлар орқали амалга оширилади.
6. 4. 2. Скреперлар.
Скреперлар грунтни катламлаб (горизонтал) олиш, ташиш уни тупрок иншоотларига тукиб, маълум калинликдатекислашга мулжалланган. Ундан ташкари, скреперлар кутармалар устида юрганда тукилган грунтни гилдираклари билан зичлайди, натижада грунт шиббалаш машиналарига эхтиёж колмайди.
Скреперлар билан турли грунтларни, коратупрок кумдан то огир лойгача ишлаш мумкин. Жуда зич грунтлар, одатда, махсус машиналар - юмшатгичлар воситасида олдиндан юмшатилади.
Скреперлардан фойдаланишда грунтни ташиш узоклиги асосий курсатгич хисобланади.
Базавий занжирли тракторлар билан агрегатлагган тиркама скреперлардан, одатда, грунтни 100 дан 800 ва энг узоги 1500 м гача масофага ташишда фойдаланилади. Скрепер сигими канчалик катта, унинг базавий трактори канчалик тез юрар булса, агрегатдан тупрокни шунчалик узокка ташишда фойдаланиш максадга мувофикдир. Бирок грунтни 1км ва ундан узок масофага ташишда грунтни бир ковшли экскаватор ортадиган автомобиль - самосваллар скреперларга нисбатан афзалдир. Агар грунт ташиш масофаси 100м дан якир булса, базавий тракторларга урнатилган анча оддий ва арзон булъдозерлардан фойдаланган маъкул.
Асосий тез юрар гилдиракли тягачлар (шартли равишда узиюрар скреперлар деб аталувчи агрегатлар) билан агрегатланадиган ярим тиркама скреперлар грунтни кулай шароитларда 300 дан 3000 м ва ундан узок масофаларга ташишда кулланилади. Грунтни 300 м масофага ташишда гусеницали трактор, билан ишлайдиган анча арзон тиркама скрепердан фойдаланган маъкул, чунки бундай шароитларда купинча узиюрар скрепердан (тез юрарлигидан) фойдаланишга имкон булмайди. Грунтни 3000м ва ундан узок масофага ташишда хамда йўлсиз жойлардан юрганда узиюрар скреперлар грунтни экскаватор ортадиган автосамосвалларга нисбатан афзалрок булади. Курилишда тайёр йўлдан фойдаланиш ва 3000 м дан узок масофага грунт ташилганда экскаватор казиган ва автосамосвалда ташилган гурунт киймати, одатда, узиюрар скреперда ташилган грунт кийматидан арзон булади.
Тиркама узиюрар скреперларда конструкциянинг ва ковшдаги грунтнинг бутун массаси гилдиракларигагина тушади ва йўлда содир булган тебранишга гилдиракларнинг зарарли каршилигини оширади. Узиюрар (ярим тиркама)скреперларда конструкция массасининг куп (55% гача) кисми ва ташиладиган грунт массаси базавий машинага узатилиб, бунинг массасидан тортиш кучини оширувчи актив тиркаш огирлиги сифатида фойдаланилади.
Базавий машина юриш кисмининг турига караб скреперлар занжирли ва гилдиракли трактор билан ишлайдиган скреперларга булинади.
Ковши грунтни олиш усулига караб скреперлар куйидаги хилларга булинади: харакат кучи билан грунт оладиган, яъни базавий машина ва итаргичи билан (агар итаргич кулланилса) шатакка олинадиган скрепер ва скреперга урнатилган куракчали элеватор ёрдамида грунт мажбуран ортиладиган. Биринчи хил скреперлар бир неча типавий улчамларда сериялаб ишлаб чикарилиб, иккинчиси машинасозлик саноатида энди узлаштирилмокда.
Грунтни ковишдан бушатиш усулига караб скреперлар юриши буйича ковшни олдинга ва кетинга тунтариб, грунтни эркин тукадиган; ярим мажбурий олдинга ва тубидан тукадиган хамда мажбурий тукадиган скреперларга булинади.
Грунтни эркин тукишда заслонкаси тунтарилган ковш скрепер юриши томон олдинга ёки оркага тунтарилади. Грунт огирлик кучи таъсирида ковшдан тупрок буйича олдинга мажбурий тукилади. Натижада ковшдан грунт хатто ёпишкок ва ута нам булса хам тула тукилади.
Скреперларнинг иш жараёни куйидаги тартибда утади: грунтни киркиш ва чумични тулдириш, чумичдаги грунтни керакли жойга ташиб олиб бориш, грунтни бушатиш ва ёйиш, яна аввалги холатга кайтиб келиш (салт юриш).
Зич грунтларда чумични тулдириш пайтидаги скрепернинг тортиш кучини ошириш учун купинча булбдозер-сургич кулланилади. Бир канча скреперларда чумични тулдиришдаги каршилик кучини камайтириш учун кия киргичли конвейер (элеватор) урнатилади. Элеватор ёрдамида чумич тулдириладиган скреперлар, айникса, сочилувчан ва курук грунтлар билан ишлаганда хамда кам хажмдаги ишларни бажаришда кулланилганда катта самара беради.
Скрепернинг холати ва бажарадиган технологик жараёнига караб, унинг иш жихозига куйидаги каршилик кучлари таъсир этади:

  1. киркишга каршилик кучи Рқ; 2) пичокнинг грунт буйлаб ишкаланиш кучи Ришк.1 ; 3) судраладиган грунт призмасининг кузгалишига каршилик кучи Рпр; 4) чумични тулдиришга каршилик кучи Ртул. Кейинги куч уз навбатида куйидагилардан ташкил топади: грунтнинг чумич кутарилишига каршилик кучи Ркут ва чумичда турган хамда юкорига кутарилаётган грунт устуни уртасидаги ишкаланишга каршилик кучи Ришқ .

Скрепернинг ҳаракатланишига каршилик куч, Н:

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish