6.4.1 Бульдозерлар.
Бульдозер ўзи юрар гусеницали ёки ғилдиракли кўринишдаги ер қазиш ташиш машинаси бўлиб ,унга рама ёки брус ёрдамида иш жиҳози отвал ўрнатилган бўлади.Отвал тракторнинг юриш қисми базасининг олд қисмида ўрнатилган бўлади. Бульдозер ёрдамида грунт қатламлаб қазилади ва 100...120 метр масофага силжитилади ёки ёки текисланади.
Бульдозерлардан ён томондаги резервдан 2 метр баландликкача кўтармалар кўтаришда,траншея,котлован қазишда, сув иншооти плотиналарида,траншея ва чуқурларни тўлдиришда,грунтларни текислаш ва профиллашда,аэродром ва йўлларни тозалашда,трассаларни буталардан тозалашда,тўнкаларни қўпоришда,грунт каръерларини очишда, конларнинг юқори қисмини очишда кенг қўлланилади. Скреперлар учун ундан итаргич(толкач) сифатида фойдаланилади.Отвалларни бошқариш жихатидан канат –блокли ва гидравлик бошқариш турлари мавжуд.Гидравлик бошқаришда отвал мажбурий ерга киритилади.Сурувчи бруслардаотвал роскослар ёрдамида қирқиш бурчагини 45...600 га ўзгартириши мумкин.Айрим ҳоларда роскосларнинг бири гидроцилиндр шаклда тайёрланади ва бунинг натижасида машинист кабинадан чиқмасдан туриб отвални 4...120 гача кўндаланг ўзгартириши мумкин.Кўндаланг отвалнинг қийшайиши натижасида отвалнингён томони охирги қисми билан қаттиқ ва музлаган грунтларги ишлов бериш имконини беради.
Кўп ҳолларда тракторларга тўғри бурилмайдиган ва буриладиган отваллар ўрнатилади.Бурилмайдиган отваллар планда отвал ва машина ўқи(қамров бурчаги) доим 900 га тенг бўлади.Буриладиган отвалларда горизонталь текисликка нисбатан отвал 25...300 га ўзгариб туради. Бу отвал фақат гусеницали тракторларга ўрнатилади.
Сферик отвал уч ёки бешта секциядан иборат бўлиб бир бирига нисбатан 10...150 бурчак остида ўрнатилади, тўғри отвалларга нисбатан 15...200 кўп грунт йиғади. Қирғичли отвалён томонида тўсиқлари мавжуд бўлиб сочилувчан ва кам боғланган материалларни 150 метргача суриш имконини беради.
Ён томонда юмшатгичлари мавжуд бўлган отваллартошли ва музлаган грунтларга ишлов беришда фойдаланилади.Қисқа отваллар амортизаторлар билан жихозланган бўлиб толкач вазифасини бажаради.
Бульдозерлар ёрдамида ҳозирги вақтда умумий ер ишларининг ҳажми 30...40% ни ташкил этади.
Бульдозерларнинг бош параметри унинг номинал тортиш кучланишидир.Номинал кучланиш ва двигатель тортиш кучи бешта синфга бўлинади.Ҳозирги вақтда двигатель қуввати 1200 кВтгача бўлган двигатель ўрнатилган бульдозерлардан фойдаланилмоқда Масалан Япониянинг “Komatsu”ва Америка Қўшма штатларининг “Katerpiller” бульдозерлари шулар жумласидандир.
Бульдозер иш цикли қуйидагилардан иборат: Отвални грунтга ботириш ва судралувчи грунт призмасини йиғиш, грунтни тахлаш жойига силжитиш,қазимага қайтиб келиш,отвални тушириш ва уни грунтга киритиш ҳолатида ўрнатиш.
Бульдозернинг техник иш унумдорлиги (м3/соат)да
Do'stlaringiz bilan baham: |