Пэ = 60 ·f·v0·kв
Бу ерда: f– бир марта ўтишда ўйма майдони кесими, м2;
v0 – кўп чўмичли экскаваторнинг иш тезлиги, м/мин;
kВ – иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти.
ш тезлиги кўндаланг кесим майдонига, грунтга ишлов бериш қийинлигига ва машина двигателининг қувватига боғлиқ бўлади.
Назорат саволлари
Кўп чўмичли экскаваторлар қандай турларга бўлинади?
Ротор-траншеяли экскаваторлар қаерларда ишлатилади?
Занжир-траншеяли экскаваторлар қаерларда ишлатилади?
Кўп чўмичли экскаваторлар эксплуатацион игшў унудорлиги қандай аниқланади?
Амалий машғулот № 6.
Устунқозиқларни қоқувчи ва ўрнатиш машиналари.
I.Ишдан мақсад: Талабаларга ҳозирги вақтда қурилиш объектларида ишлатиладиган устунқозиқ қоққич машиналари турлари уларнинг ишлаш принципи ва иш унумдорлигини ўргатиш орқали амалий кўникма ҳосил қилиш.
II.Умумий маълумотлар. Бино ва иншоотларнинг устунқозиқли пойдеворларини қуришда икки хил устун қозиқ, яъни завод шароитида тайёрланадиган қоқиб кмргизиладиган темир-бетон ва металл устунқозиқлар ҳамда тўғридан-тўғри иш бажариладиган жойларда тик ва ўта қия қудуқларга қуйиб тайёрланадиган темир бетон устун қозиқлар қўлланилади.Сув ҳавзалари, турли чуқурлар, ва хандақларнинг сувдан сақлайдиган ҳимоя тўсиқларини қуришда металл ва темирбетон шпунтлардан фойдаланилади.
Тайёр устун қозиқ ва шпунтларни қоқишда қоқувчи агрегатлар, копёрлар ва копёрли жиҳозлар қўлланилади.
Устунқозиқ қоқиш жиҳози сифатида буғ-ҳаво билан ишлайдиган болға, дизель- болға, трубкали дизель болға ва титратиб ботиргичларга бўлинади.
Расм 6.1. Штангали дизель болға.
Штангали дизель болғалар қуйидагича ишлайди. Ёнилғи бериш учун ўқ бўйлаб тешиги бўлган поршень 4 га катта массага эга бўлган цилиндр 3 ташланади,натижада цилиндрдаги ҳаво сиқилади. Шу пайтда поршенга ўрнатилган форсунка 2 орқали цилиндрга ёнилғи пуркалади ва у сиқилган ҳавонинг ҳарорати ҳисобига аланга олади. Ёнишда газнинг кенгайиши натижасида цилиндр юқорига қараб ирғитилади ва шундан кейин цикл такрорланаверади. Ёнилғи бериш, цилиндрнинг тушишдан ҳаракат олувчи насос 5 ёрдамида бажарилади. Цилиндр тушганда поршенга бериладиган босимдан устунқоқиш қоқиш учун фойдаланилади. Дизель болға копёр қурилмасига канат ёрдамида осиб қўйилади, у иш пайтида эркин осилиб туради.Тушадиган цилиндр иккита йўналтирувчи штанга 1 бўйлаб ҳаракатланади. Дизель болғани ўт олдириш учун канат ва чиғир ёрдамида цилиндр кўтарилиб, юқори траверсага махкамланган илгакка осиб қўйилади.Дизель болғалар зарб бериладиган қисмларининг массаси ҳар хил, яъни 600, 1200, 1800, 3000, ва 5000 кг қилиб тайёрланади. Юкни кўтариб ташлашнинг баландлигининг максимум баландлиги 2 м бўлади. Кўпинча бу миқдор оз бўлиб, у устунқозиқни грунтга киритиш қаршилигига боғлиқ.
Кичик қаршиликларида цилиндрдаги сиқиш даражаси ҳам етарли бўлмайди, шунга яраша цилиндрни кўтариб ташлайдиган қувват ҳам кам бўлади.Дизель болғаларда, тушадиган юк энергиясининг анчагина қисми цилиндрдаги ҳавони сиқишга ва механик йўқотишларга сарф бўлади. Шунинг учун фойдали иш қуйидагига тенг:
Do'stlaringiz bilan baham: |