Истеъмол кредити-тижорат банклари ицеъмолчиларга товар сотиб олиш учун берган қарзидир.
Ишончсиз кредитлар – ишончсиз деб туркумланган активлар қайтиши мумкин бўлмаган активлар деб қаралади. Бундай активлар жуда пац қийматга эга ва уларни банк активлари сифатида ҳисобга юритиш мақсадига мувофиқ эмас деб ҳисобланади. Бундай туркумлаш бу активларнинг ҳеч қандай ликвидацион баҳоси юқ дегани эмас, лекин банкларга бундай активларни ўз балансида юритиш тавсия этилмайди ва бу активлар ликвидация қилиниши керак.
Қайта молиялаштириш сиёсати - Марказий банк томонидан кредит институтларининг векселларни сотиб олиш шакли ва қимматбаҳо қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш тушунилади.
Капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати баланси- тадбиркорлик билан ссуда капиталининг ҳаракати акс эттирилади.
Капиталнинг таркибий қисми билан боғлиқ рисклар — бу рисклар пассивларнинг таркибий қисми ва ишбилармонлик риски билан
боғлиқ.
Қимматли коғозлар - молиявий бозорда савдо предмети булиб хисобланади. қимматли коғозлар бу меъёрий хукукий талабларга мувофик расмийлаштирилган, ҳужжат булиб, унинг эгасига (ёки сохибига) муайян мулкий хукукларни таъминлайди ва шу билан бирга кийматга эга булади.
Қимматли қоғозлар комиссияси- қимматли қоғозлар мижоздан ўз маблағлариҳисобига сотиб олиш ёки ўз портфелидан қимматли қоғозларни сотишдир.
Қимматли қоғозлар ҳосилалари-фойдаси ёки зарари бир неча бозор кўрсаткичлари Билан, яъни бозор индекслари Билан боғлиқдир.
Қисқа муддатли ликвидлилик-банкнинг сўнгдириш муддати 30 кундан 1 йилгача бўлган активлар билан 30 кундан 1 йилгача қабул қилинган депозитлар ва ресурсларга нисбати тушунилади.
Қисман таъминланган кредитлар-“яхши таъминланмаган кредитлар” мезонига мувофиқ келмайдиган таъминотга эга кредитдир.
Кичик корхона - мулкчилик шаклидан қаътий назар, енгил ва озиқ -овқат саноати, металга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель ва қурилиш материаллари саноатида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида 50 кишидан, фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳаларда 25 кишидан ошмаган корхоналар.
Do'stlaringiz bilan baham: |