ГЛОССАРИЙ
Ахборот бериш функцияси – бу ички ва ташқи фойдаланувчиларни хўжалик фаолияти, унинг маблағлари, маблағларни ташкил топиш манбалари, фаолият натижалари тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Активлар - аввалги даврларда содир этилган ҳодисалар натижасида олинган ва корхона томонидан назорат қилинадиган, уларни фойдаланишдан келажакда иктисодий наф олиниши кутиладиган ресурслардир.
Асосий воситалар- бинолар, иншоатлар, машина ва механизмлар, транспорт воситалари, компьютер техникаси, мебел ва бошқалар.
Аниқ хўжалик ситуациялари – бу мажбуриятлар қайси даврга тегишлилигини, нима учунлигига изоҳ берувчи, ифодаловчи ҳолатлар.
Асосий фаолият – бу товар, маҳсулот, иш ва хизматларни ишлаб чиқиш ва сотиш жараёнлари мажмуаси.
Ажратиш баланси – бу корхона ихтиёридан мустақил бошқа корхона ажралиб чиқганда бир – бирига маблағларни топшириш ва қабул қилиш санасига тузилган баланс.
Алоҳида баланс –бу ҳар бир ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тузилган баланс.
Актив счётлар – корхона активларини акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Алоҳида молиявий ҳисобот– бу гуруҳни ҳар бир аъзосининг мустақил молиявий ҳисоботи.
Аналитик счётлар – бу маълумотларни турли батафсилликларда ва турли ўлчов бирликларида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар
Баланс ҳисоботи – бу корхонанинг ҳисобот даври боши ва охиридаги молиявий ва мулкий ҳолатини ягона пул бирлигидаги ахборотларни ўзида мужссамлаштирувчи жадвал.
Баҳолаш - бу молиявий ҳисоботда акс эттириладиган элементларни пул суммаларини аниқлаш, тан олиш ва баланс хамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритиш жараёнидир.
Баланс- брутто - бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва эскириш суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали қарзлар бўйича мавжуд резерв суммасини чегириб ташламасдан тузилган баланс.
Баланс-нетто – бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва эскириш суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали қарзлар бўйича мавжуд резерв суммасини чегириб ташлаш йўли билан тузилган баланс.
Баланс бўлими деганда корхона активларини ва уларнинг ташкил топиш манбаларини ифодаловчи моддалар суммасини у ёки бу белгисига қараб жамлаш усули тушунилади.
Баланс моддаси деганда баланснинг ҳар бир қатори тушунилади, ҳар бир қатор эса ўз навбатида битта ёки бир нечта бухгалтерия ҳисоби счетларини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |