Глоссарий абсолют монархия


МАЪМУРИЯТ (лот. аdministratio - бошқариш) -



Download 138,89 Kb.
bet25/58
Sana21.02.2022
Hajmi138,89 Kb.
#57108
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   58
Bog'liq
Глоссарий

МАЪМУРИЯТ (лот. аdministratio - бошқариш) - 1. Кенг маънода: давлатнинг бошқаришга оид барча фаолияти. Умумдавлат маъмуриятини давлатнинг ижро этувчи ва фармойиш берувчи органлари ташкил қилади. 2. АҚШ ва бир қатор бошқа Президентлик республикаларида давлат бошлиғи ҳузуридаги маҳкаманинг номи.
МОДДИЙ ҲУҚУҚ - ижтимоий муносабатларни тартибга солишни таъминловчи ҳуқуқий нормалар тизими. Моддий ҳуқуқни амалга ошириш шакллари ва тартибини, уни ҳимоя қилиш шартларини мустаҳкамловчи процессуал ҳуқуқдан фарқли ўлароқ, моддий ҳуқуқ ижтимоий муносабатларга уларни тўғридан - тўғри, бевосита ҳуқуқий тартибга солиш орқали таъсир кўрсатиш имконини беради. Моддий ҳуқуқ нормалари мулкчилик шаклларини, мол-мулк ва шахсларнинг юридик ҳолатини, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг тузилмасини, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик асослари ва уларнинг чегараларини белгилайди. Ҳуқуқ тизимида ҳуқуқнинг моддий (фуқаролик, жиноят ҳуқуқи) ва процессуал (фуқаролик процессуал, жиноят - процессуал ҳуқуқи) тармоқлари фарқланади. Бироқ, аксарият ҳолларда ҳуқуқнинг айни бир тармоғи (кўпинча - қонунчилик тармоғи) моддий - ҳуқуқий нормаларни ҳам, процессуал - ҳуқуқий нормаларни ҳам ўз ичига олади (масалан, конституциявий, маъмурий, молия, меҳнат, божхона ҳуқуқи). Моддий ва процессуал ҳуқуқ ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас, кўпгина ҳуқуқий институтлар аралаш хусусиятга эга. Масалан, вакиллик бир вақтнинг ўзида ҳам моддий, ҳам процессуал ҳуқуқ институти ҳисобланади, даъво қўзғатиш муддатининг ўтиши роман - герман ҳуқуқий тизимида моддий ҳуқуққа, инглиз - америка ҳуқуқий тизимида эса - процессуал ҳуқуққа киради.
МОНАРХИЯ (юн. monarchia - яккаҳокимлик) - давлат бошлиғи монарх бўлган бошқарув шакли; монарх ҳокимияти қоидага кўра, умрбод ҳисобланади ва тахт ворислиги тартибида ўтади. Ҳозирги кунда монархиянинг икки тарихий тури: - абсолют (мутлақ) ва конституциявий шакллари мавжуд. Конституциявий монархия монарх ҳокимиятининг чекланиш даражаси билан фарқланадиган икки турда намоён бўлади. Дуалистик монархия – бошқарувнинг ўтиш шакли, бунда монарх ижро этувчи ҳокимиятни ўз қўлида сақлайди, парламент олдида эмас, балки ўзига ҳисобдор бўлган ҳукуматни шакллантиради, қонун чиқарувчи ҳокимият эса юридик жиҳатдан парламентга тегишли бўлади. Дуалистик монархия феодализм қолдиқлари кучли бўлган мамлакатларга хосдир. Парламентар монархия бошқарувнинг анча демократияга мос бўлган шаклидир. Парламентар монархияда ҳеч қандай дуализм бўлмайди: монарх ҳуқуқи давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг барча соҳаларида чекланади. Монарх ўзида расман сақланиб қолинган ваколатларни мустақил амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлиб, у қабул қиладиган барча ҳужжатлар тегишли вазирлар томонидан маъқулланиши керак бўлади (констрассигнация). Ижро этувчи ҳокимиятни парламент олдида жавобгар бўлган ҳукумат амалга оширади. Монархия ва республика элементларини бириктирадиган сайланадиган монархия, монархиянинг махсус туридир. Бундай монархия ҳозирги кунда Малайзияда мавжуд бўлиб, бунда махсус кенгаш федерация таркибига кирадиган штатлар вакилларидан 5 йил муддатга сайлайдиган монарх давлат бошлиғи ҳисобланади.

Download 138,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish