Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари. Режа



Download 69,49 Kb.
bet4/7
Sana29.05.2022
Hajmi69,49 Kb.
#617225
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари

Учинчидан. миллий маънавий иммуни­тетни шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омиллари қаторида демократик кадриятлар хам муҳим ўрин тутади. Де­мократия нафақат жамият аъзоларининг ҳокимият бошқарувида кенг миқёсдаги иштироки, айни пайтда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишини ҳам тақозо этади. Чунки эркин инсонгина иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий эҳтиёжларини қондира олиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон хукуқ ва эркинликлари миллатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга.
Аслида демократик қадриятлар тизимининг асосини ҳам ҳар бир фуқаронинг эр­кин фаолияти учун яратилган имкониятлар ташкил қилади. Чунки эркинлик сиёсий ҳуқукларнинг тўлақонли мавжудлиги ва улардан амалда фойдалана билиш билангина чекланиб қолмайди. Балки инсоннинг ўз хоҳишига кўра яшашини ҳам тақозо этади. Бу ҳар бир инсон учун нафақат катта имконият, айни вақтда масъулият ҳамдир. Чунки жамиятда барқарорлик етарли, давлат турли хавф-хатарлардан холи бўлса, ҳар бир инсон эркинлигининг дахлсизлиги таъминланади.
Демократик қадриятлар ривожининг секинлашуви ёки орқага кетиши инсон эркинлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида инсон жамият ҳаётидаги жараёнларга бепарво қарайдиган, улар учун масъулиятни давлат зиммасига юклайдиган бўлиб қолади. Бундай вазиятда ўз-ўзидан маънавий иммунитет заифлашади, айниқса, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларда вазиятни тўғри баҳолай олмаслик ҳолатлари кучайиб боради. Бу эса охир-оқибатда жамият ва фуқаро ўртасидаги муносабатларда мувозанат йўқолиб, фуқаро масъулиятсизлигининг кучайиши, маънавий иммунитетнинг барбод бўлишига олиб келади.
Босиқлик, вазминлик, жамоа фикри устуворлигига эришган миллат миллий маъ­навий иммунитетида консерватизм кучли бўлади. Аммо бундай иммунитет ҳам ҳаёт талаби билан замонга мослашиб боради. Табиийки, бу миллат истиқболига қаратилган хавфнинг олдини олишга ёрдам беради. Кўриниб турибдики, миллий-маънавий иммунитетни шакллантиришда умум-эътироф этилган демократик қадриятларнинг инсон эркинлиги билан боғлиқ устувор йўналишларини ривожлантириш муҳим амалий аҳамиятга эга.

Download 69,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish