Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

микронайчаларнинг ҳосилалари 
бўлиб 
центриолалар
ва 
базал таначалар
ҳисобланади;
центриолалар - 
микронайчалар ҳосил қилувчи марказнинг ѐки центросоманинг бир жуфт 
цилиндрсимон тузилмалари бўлиб, митоз жараѐнида бўлиниш дукчасини 
ҳосил қилади, шу билан хромосомаларнинг қиз ҳужайраларга бир текис 
тақсимланишини таъминлайди;
базал таначалар – 
аксонемалар
 
ѐки 
киприкчалар ва хивчинларнинг ўқ иплари ҳосил бўлишини бошқаради; 
- микрофиламентлар – 
асосан
 
уч хил:
 
ингичка (диаметри 5-7 нм), оралиқ 
(10-12 нм) ва йўғон (14-16 нм) ипларни ўз ичига олади; 
ингичка 
ипларда 
асосан актин оқсили мавжуд ва улар 
актин
микрофиламентлари дейилади; 
оралиқ 
микрофиламентлар турли тўқималарда ҳар хил оқсиллар сақлайди; 
йўғон иплар қисқариш оқсили бўлган 
миозин
сақлайди; актин ва оралиқ 
микрофиламентлар микронайчалар билан биргаликда цитоскелетнинг 
асосини ташкил қилади; 
актин 
ва
миозин 
микрофиламентлари ҳужайранинг 
қисқарувчи тузилмалари бўлган миофибрилла ва миофиламентларнинг 
асосини ташкил этади. 
Охирги ўн йилликларда ҳужайраларда мембрана билан боғлиқ бўлмаган 
оқсил мажмуалари топилди. Уларнинг катталиги тахминан рибосомаларнинг 
кичик суббирликларига тенг бўлиб, 
протеасомалар 
деб аталади: 

протеасомалар – 
асосан протеаза ферментларидан иборат мембранасиз 
оқсил комплексларидир; улар убиквитин оқсили воситачилигида ҳужайрага 
ортиқ кераксиз ѐки у учун зарарли бўлган оқсилларни емиради; 
лизосомалардан фарқли ўлароқ, улар оқсилларга алоҳида олинган 
молекулалар даражасида таъсир кўрсатади, лизосомалар эса йирик 
массаларни (масалан, вируслар,бактериялар) парчалайди. 
Митохондрия 
Митохондрия (юнон. mitos - ип, chondros - донача) сферик ѐки ипсимон, 
қўшмембранали органелла бўлиб, ўзида аэроб парчаланишнинг махсус 
ферментларини ва аденозин трифосфат
 
(АТФ) маҳсулотини сақлайди (расм 
2.5). Митохондриялар ҳар бир ҳайвон ҳужайраларида учрайдиган 
органеллалардир. Митохондрия номи биринчи марта 1898 йилда Бэнда 
томонидан берилган бўлсада, Флемминг (1882) ва Алтман (1890) бошқа ном 
билан бу органеллани ундан илгарироқ таърифлаб берганлар. Митохондрия 
одатда чўзинчоқ шаклда бўлиб, диаметри 0,5 -1 мкм, узунлиги 7 мкмгача 
бўлади (ўртача 2 мкм). Улар кўпроқ ҳужайра цитоплазмасининг энергия 
сарфи юқори бўладиган ерларида тўпланади. Масалан, киприкли 
ҳужайраларнинг апикал қисмида, сперматозоидларнинг ўрта сегментида, кўз 


тўр пардасининг таѐқча ва колбачасимон ҳужайраларида эса ички бўғимнинг 
бир қисмига йиғилади. Актив ионлар ташувчи буйрак каналчалари 
ҳужайраларида митохондриялар базал плазматик мембрана бурмаларида 
тўпланади. 
Ҳужайралардаги митохондрияларнинг сони ҳужайра типига ва функционал 
ҳолатига боғлиқ. Электрон микроскопда митохондриянинг ҳар бирининг 
қалинлиги тахминан 6 нм бўлган икки биологик мембрана билан
ўралганлиги, улар орасида эса мембраналараро бўшлиқ борлиги кўринади. 
Ташқи мембрана
нисбатан текис бўлиб, ўзида кўп миқдорда каналчали 
трансмембран оқсиллар (поринлар) сақлайди. Бу оқсиллар мембрананинг 
кичик молекулалар учун юқори ўтказувчанлик хусусиятини белгилайди, 
шунинг учун ҳам кўп олимлар ташқи мембранани ―ғалвир‖ га қиѐслашади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish