Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

интердигитациялар
 
тез ўзгарувчан тузилма 
бўлиб, бунда бир ҳужайранинг бармоқсимон цитоплазматик ўсиқчалари 
қўшни ҳужайранинг худди шундай ўсиқчалари орасига кириб бирлашади. 
6. 
Синапслар ва синаптик бирикиш.
 
Бу боғланиш нерв ҳужайралари 
учун хос. Синапс икки нерв ҳужайраси орасида - нейронлараро синапс ѐки 
нерв ва нерв бўлмаган тузилмалар (рецептор ва эффекторлар) орасида 
бўлиши мумкин («Нерв тўқимаси»-га қ.). 
Базал плазматик мембрананинг махсус тузилмалари.
Кўпчилик 
эпителий ҳужайраларнинг базал плазматик мембранаси текис. Лекин сув ва 
ионларнинг транспортида иштирок этувчи ҳужайраларнинг базал плазматик 
мембраналари текис бўлмай, кўпгина бурмалар ҳосил қилади. Бурмаларнинг 
катталиги турли ҳужайраларда турлича бўлади. Масалан, кўзнинг олдинги 
камераси ҳужайралари, миянинг хориоидал чигали ҳужайраларидаги 
бурмалар сон жиҳатидан кам ва юза жойлашган бўлади. Лекин буйрак 
нефронининг проксимал, дистал қисмларидаги, безларнинг сўлак чиқарув 
найларидаги ҳужайралар натрий ионини концентрацияси юқори бўлган 
муҳитга ҳайдагани учун базал плазматик мембрана бурмаси кучли 
ривожланган. Базал плазматик мембрана бурмаси орасида йирик 
митохондриялар бор. Бундай базал плазмолеммада ионларнинг актив 
транспортида иштирок этувчи натрий ва калий билан активланувчи 
аденозинтрифосфатазанинг (Nа+,К+/АТФ-аза) юқори фаоллиги кузатилади. 
Фермент системасининг митохондриялар билан яқин жойлашишига қараб, бу 
икки системани морфологик жиҳатдан 
плазмолемма-митохондриал насос 
деб 
аташ мумкин. 
Базал 
плазматик 
мембранада 
«гемидесмосомалар» 
(ярим 
десмосомалар) ҳам учрайди. Улар ѐрдамида эпителий ҳужайралари базал 
мембрана 
(пластинка) 
билан 
бирлашади. 
Ярим 
десмосомалар 
десмосомаларнинг ярмини эслатиб, бир ҳужайра цитоплазмасининг 
бўртмасидан ва шу бўртма соҳасида жойлашган зич дисксимон тузилмадан 
(бирлаштирувчи пластинкадан) иборат. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish