бирикиб кетган ва шу сабабли улар пучаймайди, қон улардан ҳам осон оқиб
боради. Бу веналарнинг девори базал мембрана устида ѐтган бир қават
эндотелий ҳужайралари билан қопланган. Базал мембранадан ташқарида
юпқа бириктирувчи тўқимали ташқи қават бўлиб, у ўзини ўраб
турган
тўқималар билан қўшилиб кетади.
Мушак типидаги веналар:
1)
Мушак элементлари кучсиз ривожланган
веналарга тананинг юқори
қисмида жойлашган кичик ва ўрта калибрли (1–2 мм) веналар ҳамда юқори
ковак вена киради. Бу веналар девори ҳам уч қаватдан тузилган. Ички қават
эндотелий ва яхши ривожланмаган субэндотелийдан иборат. Ўрта қаватда
айланасига йўналган силлиқ мушак тутамлари жойлашган. Мушак тутамлари
орасида бириктирувчи тўқима қатламлари жойлашиб, улар аниқ чегарасиз
томирнинг ташқи қаватига қўшилиб кетади. Бириктирувчи тўқимадан иборат
энг кучли тараққий этган ташқи қаватида айрим силлиқ мушак ҳужайралари,
узунасига йўналган эластик толалар ва циркуляр ҳамда қийшиқ
жойлашган
коллаген толалар мавжуд.
2)
Мушак элементлари ўртача ривожланган
веналар деворида ҳам 3 та
қават фарқ қилинади. Ушбу веналар типига елка венасини мисол қилиб олиш
мумкин. Ички қават эндотелийдан иборат, унинг ҳужайралари
артериялардагига нисбатан қисқароқ бўлади. Бириктирувчи тўқимадан
иборат эндотелий ости қавати суст ривожланган бўлиб, у ерда узунасига
йўналган айрим мушак ҳужайралари кузатилади.
Венанинг ички эластик
мембранаси суст ривожланган. Ўрта қават ҳам суст ривожланган бўлади,
унда коллаген толалардан ташқари айланасига йўналган
мушак
ҳужайраларининг айрим тутамларини кўриш мумкин. Ташқи қават энг кучли
тараққий этган. Унда узунасига йўналган силлиқ мушак тутамлари,
шунингдек коллаген толалар эластик толаларга нисбатан кўп бўлади.
3
) Мушак элементлари кучли ривожланган
веналарга
тананинг пастки
қисмидаги йирик веналар киради. Улар тузилишининг ўзига хослиги, қон
оқиш тезлигининг кескин сусайиши, томирда қон босимининг пасайиши
қоннинг ўз оғирлик кучини енгиши учун керак бўладиган қўшимча
заруриятлар билан боғлиқ. Томир деворининг ҳар учала қаватида мушак
элементларининг кучли ривожланганлиги ва ички қаватда клапанларнинг
борлиги ана шу билан изоҳланади.
Сон венаси мушак элементлари кучли тараққий этган венага мисол
бўлади. Унинг девори ҳам уч қаватдан иборат. Ички қават эндотелий ва
субэндотелийдан тузилган. Ички қават томир ичига туртиб чиққан
клапанларни ҳосил қилади. Клапанларнинг асоси бириктирувчи тўқимадан
иборат бўлиб, унинг юзасини эндотелий ҳужайралари қоплайди. Клапанлар
томирдаги қоннинг тескари оқишига тўсқинлик қилувчи
тузилма
ҳисобланади. Ўрта қават айланасига йўналган силлиқ мушак тутамлари ва
улар орасидаги бириктирувчи тўқима қатламларидан иборат. Ташқи қават
бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, унда узунасига йўналган силлиқ
мушак ҳужайраларининг тутамлари жойлашади.
Веналарнинг ташқи ва ўрта қаватларида қон томирларнинг
томирчалари ва нерв толалари кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: