Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Пигмент ҳужайралар 
Пигмент ҳужайралар сийрак бириктирувчи тўқиманинг маълум 
жойларида, кўзнинг қон томирли ва рангдор пардаларида, терида, сут бэзи 
сўрғичи, анус (чиқарув) тешиги атрофида кўпроқ учрайди. Пигмент 
ҳужайралар нотўғри шаклдаги калта ўсимтали ҳужайралар бўлиб, 
цитоплазмасида майда-майда пигмент доначаларини тутади. Бу пигмент 
меланин
деб аталиб, микроскопда тўқ жигарранг бўлиб кўринади. Узида 
пигмент сақловчи ҳужайралар 
меланофороцитлар

пигмент синтез қилиш 
хусусиятига эга бўлган ҳужайралар эса 
меланобластоцит 
ѐки 
меланоцитлар
деб 
аталади. 
Меланин 
пигменти 
меланобластоцит 
ҳужайраларининг цитоплазмасида тирозин аминокислотасининг оксидланиш 
маҳсулотларини полимеризацияси натижасида ҳосил бўлади. Тирозин эса 
меланобластоцит митохондриялари таркибида бўлувчи тирозиназа ферменти 
таъсирида ҳосил бўлади(расм 5.8). 
Расм 5.8.Пигмент ҳужайралар. 


Меланиннинг ҳосил бўлиши эндокрин безларнинг фаолиятига боғлиқ. 
Унинг синтез қилиниши ультрабинафша нурлари ва баъзи бир кимьѐвий 
моддалар таъсирида кучаяди.Кўпчилик тадқиқотчилар фикрича бу 
ҳужайралар, гарчи бириктирувчи тўқимада жойлашса ҳам, мезенхимадан 
эмас, балки нерв қиррасидан тараққий этади. 
Ретикуляр ҳужайралар (reticulocyti) 
Ретикуляр ҳужайралар қон яратувчи органлар асосини ҳосил қилувчи, 
цитоплазмаси базофил бўялувчи, ядроси овал, майда донадор хроматинли 
ҳужайралардир. Бу ҳужайралар ичакда, буйракда ва бошқа аъзоларнинг 
шиллиқ 
қаватида 
ҳам 
учрайди. 
Ретикуляр 
ҳужайралар 
кам 
дифференциалланган ҳисобланса ҳам, уларнинг бўлиниши кам кузатилади. 
Улар ўсимтали, цитоплазмаси очроқ базофил бўялувчи ҳужайралар бўлиб, 
турли таъсирлар натижасида юмалоқ шаклни олади. 
Ретикуляр 
ҳужайраларнинг 
турлари 
ва 
фаолияти 
ҳақидаги 
маълумотлар етарли бўлмайгина қолмай, турли қарама-қаршиликларга ҳам 
эгадир. Ҳужайраларнинг номи reticulum - тўр сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу 
ерда тўр ҳосил қилувчи ҳужайралар маъносида келган. Ҳақиқатан ҳам, 
ретикуляр ҳужайралар ўз ўсиқлари ва ретикулин толалари ѐрдамида юқорида 
қайд етилган аъзоларда махсус тўрлар ҳосил қилади(расм 5.9). 
Қон яратувчи аъзоларда (тимус бундан мустасно) ретикуляр 
ҳужайралар бўлажак қон ҳужайралари (эритроцитлар, гранулоцитлар ва Б-
лимфоцитлар) учун махсус микромуҳит яратишда иштирок этади. Улар суяк 
кўмигида, талоқда ва лимфа тугунларида Б-лимфоцитлар жойлашадиган 
зоналарда учраб, «фолликуляр дендритик ҳужайралар» (ФДҲ) номи билан 
юритилади. ФДҲ дан ташқари, бу аъзоларда фибробластларга ўхшаб 
кетадиган ва кам дифференциаллашган ретикуляр ҳужайралар учрайди. 
Хулоса қилиб айтганда, ретикуляр ҳужайралар мезенхима маҳсулоти бўлиб, 
қон ва иммунокомпетент ҳужайралари учун микромуҳит ташкил этувчи 
ҳужайралардан биридир. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish