Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

динеин
ва 
кинезин 
оқсиллари муҳим рол ўйнайди. 
Улар бир томондан микронайча тубулини билан, иккинчи томондан эса 
транспорт қилинувчи тузилмалар (макромолекулалар, органеллалар, 
хромосомалар ва ҳоказо) туташган. АТФ парчаланишидан ажралиб чиққан 
энергия ҳисобига оқсиллар микронайчалар бўйлаб ҳаракат қилади ва 
макромолекулалар, 
органеллалар 
транспортини 
амалга 
оширади. 
Центриолаларда эса улар хромосомаларнинг силжишини таъминлайди. 
Шундай қилиб, тубулин-динеин ва тубулин-кинезин тизимлари ҳужайра ичи 
транспортида ўзига хос молекуляр хемомеханик моторлар ролини ўтайди. 
Бунда кинезин найчанинг (+)-охири, динеин эса аксинча, (–)-охири 
йўналишида ҳаракат қилади. Киприкча ва сперматозоид хивчинларининг 
ҳаракатчанлиги ҳам шу оқсилларнинг фаолияти билан боғлиқ.
 
Ҳужайра маркази ёки центросома
деб номланувчи тузилмани 1875 
йили Гертвиг очган. Ҳужайра маркази деб у бўлиниш дукининг устки 
қисмидаги тузилмани атаган. Ҳужайра маркази ҳамма ҳайвон ҳужайраларида 
топилган бўлиб, фақатгина тухум ҳужайрасида етилиш даврида йўқолади. 
Интерфаза ҳолатидаги ҳужайраларда центросома икки 
центриоладан
(диплосома)
 
иборат бўлиб, бир бирига тўғри бурчак остида жойлашади. 
Ҳужайра маркази митоз жараѐнида, шу жумладан, бўлиниш дукчасини ҳосил 


қилишда муҳим рол ўйнайди. Митозда қутбланиш ҳужайра маркази, 
аниқроғи центриолалар томонидан бажарилади. Бўлиниш даврида 
центросоманинг тузилиши мураккаблашиб, атрофида нурафшон зона - 
астросфера ҳосил бўлади. 
Центриола цилиндрсимон танача бўлиб, узунлиги 0,3-0,6 мкм, 
диаметри 0,1-0,15 мкм
.
Баъзида узунлиги бир неча мкм бўлган центриолалар 
ҳам 
учрайди.
 
Таначанинг 
девори 
бир-бирига 
параллел 
ѐтган 
микронайчалардан ташкил топган бўлиб, таначанинг ичи бўш. Найчалар 
ҳамма ҳужайраларда бир хил бўлиб, бир-биридан гомоген, зич оралиқ модда 
билан ажралиб турувчи 9 та гуруҳ бўлиб жойлашади (расм 2.11). 
Расм 2.11. Центриола. A – умумий схематик кўриниши. Б – Кўндaлaнг
кeсимининг трансмиссион электрон микроскопда кўриниши. 1 – 
микрoнaйчaлaр триплeти. 2 – сaтeллитлaр (микрoнaйчaлaр шакллантириш 
мaркaзлари)
Ҳар бир гуруҳ 3 та (А, В, С) микронайчадан ташкил топган бўлиб, 
уларни 
триплет
 
деб юритилади. А-микронайча 13, В ва С найчалар эса 11 
тубулин протофиламентларидан (глобуляр суббирликдан) ташкил топган. 
Учала микронайча зич ѐтади. Центриолада микронайчадан ташқари яна 
қўшимча тузилмалар бор. А микронайчадан икки ўсиқча (қўлча) лар чиқиб, 
уларнинг бири қўшни триплетнинг С микронайчасига, иккинчиси эса 
центриола марказига йўналган. Центриола цилиндрининг марказида «арава 
ғилдираги» сингари тузилма бўлиб, «ўқ қисм» ва 9 та спицадан ташкил 
топган. Спицанинг ҳар бири триплетнинг А микронайчасига қараб йўналган. 
Центриолада микронайчалар триплетлари атрофида сателлитлар (йўлдошлар) 
деб номланган тузилмалар ҳам учрайди. Кўпчиликнинг фикрича улар янги 
микронайчалар шакллантириш марказларининг таркибий қисми бўлиб 
ҳисобланади. Ҳужайралар митоз бўлинишга тайѐрланаѐтганда центриолалар 
сони икки ҳисса ошади, яъни центриолалар дупликацияси рўй беради. Бу 
мавжуд центриоланинг бўлиниши ѐки майдаланиши ҳисобига эмас, балки 
микронайчалар шакллантириш марказларидаги куртакдан янги центриола 
ҳосил бўлиши туфайли амалга ошади.


Худди шундай марказлар киприкчалар ва хивчинларнинг асос қисмида 
жойлашган 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish