Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet349/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тухумдоннинг тузилиши

Ташқи томондан тухумдон мезотелий билан 
қопланган зич бириктирувчи тўқимадан иборат оқсил парда (tunica albuginea) 
билан қопланган. Мезотелийнинг эркин юзасида микроворсинкалар мавжуд. 
Оқсил парда остида тухумдоннинг пўстлоқ моддаси, ичкарироқда мағиз 
моддаси жойлашган (расм 19.2).


Расм 
19.2. 
Тухумдонни 
тузилиши схемаси: 

– 
пўстлоқ 
моддадаги 
примордиал фолликулалар; 2 - 
ўсувчи 
фолликул; 

– 
фолликулнинг 
бириктирувчи 
тўқимали 
пардаси; 

– 
фолликуляр суюқлик; 5 – 
етилган фолликул; 6 – тухум 
тутувчи тепалик; 7 – сариқ 
тана; 8 – интерстициал тўқима; 
9 – оқ модда; 10 – атретик тана; 
11 - юза эпителий; 12 – оқсил 
парда; 13 – тухумдоннниг мағиз 
моддасидаги қон томирлари 
 
Пўстлоқ моддаси (cortex ovarii) 
бириктирувчи тўқимали стромада 
жойлашган турли етилиш дражасига эга фолликулалар, атретик тана,
даврий равишда – сариқ тана ва оқ таналардан ташкил топган.
Фолликулалар ривожланиш даражаси ва тузилишига кўра 1) 
примордиал; 2) бирламчи; 3) иккиламчи; 4) учламчи (пуфаксимон 
фолликул, Грааф пуфакчаси, етилган фолликул) турларга бўлинади
.
Примордиал фолликулалар - 
энг кичик ўлчамли, лекин миқдори 
жиҳатдан энг кўп тузилмалардир. Улар бир қават ясси фолликуляр 
ҳужайралар ва базал мембрана билан ўралган диплотена давридаги 1-
тартибли овоцитдан ташкил топган.
Бирламчи фолликулалар (folliculus primarius) таркибидаги 1-тартибли 
овоцитнинг ўсиши, фолликуляр ҳужайраларнинг кўпайиши ва ялтироқ 
парданинг ҳосил бўлиши билан тавсифланади. Примордиал фолликулалардан 
фарқли ўлароқ, бирламчи фолликулалар таркибида кубсимон ѐки призматик 
шаклдаги эпителий ҳужайралари базал мембранада бир ѐки икки қават бўлиб 
жойлашади. 
Фолликуляр 
эпителиоцитларнинг 
апикал 
юзасидан 
микроворсинкалар чиқиб, улар биринчи тартибли овоцит цитоплазмасига 
ботиб киради. Мазкур микроворсинкалар орқали биринчи тартибли овоцитга 
унинг ўсиши ва ривожланишини таъминловчи озуқа моддалар киради. 1-
тартибли овоцит атрофида ялтироқ парда (zona pellucida) деб аталувчи 
иккинчи парда (биринчиси – тухум ҳужайранинг цитолеммаси ѐки оволемма) 


ҳосил бўлади. Мазкур парда гликозаминогликанлар, мукопротеинлар ва 
оқсиллардан иборат бўлиб, у ҳам овоцит, ҳам фолликуляр ҳужайраларнинг
функционал фаолияти ҳисобига ҳосил бўлади. Фолликуляр ҳужайраларда 
овоцитнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур маҳсулотларни ишлаб 
чиқарувчи синтез жараѐни билан боғлиқ органеллалар яхши ривожланган. 
Овоцитнинг ўсиши, фолликуляр эпителиоцитларнинг ҳажмини ошиши ва 
уларнинг бўлиниб кўпайиши ҳисобига фолликулнинг ўлчами ҳам 
катталашади. Шу сабабли, фолликулни ўраб турувчи бириктирувчи тўқима 
зичлашади ва унинг бириктирувчи тўқимали қобиғи шакллана бошлайди.
Шундай қилиб, бирламчи фолликул қуйидаги тузилишга эга бўлади: 
марказида 1-тартибли овоцит, уни ўраб турувчи ялтироқ парда ва базал 
мембранада бир ѐки икки қават бўлиб жойлашган кубсимон ѐки призматик 
шаклдаги фолликуляр ҳужайралар.
 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish