Тараққиѐти
. Аѐллар репродуктив системасининг тараққиѐтида 2
давр фарқ қилинади: 1) индифферент ва 2) жинсий дифференцировка.
Жинсий дифференцировка даври эмбриогенезнинг 7-8 ҳафтасидан
бошланади. Бу даврга келиб, мезонефрал найлар редукцияга учрайди.
Бир вақтнинг ўзида парамезонефрал найларнинг юқори учларидан
бачадон найи эпителийси, бир-бири билан бирлашган пастки учларидан
эса – бачадон эпителийси ва безлари ҳамда кейинчалик эктодермал
эпителий
билан
алмашинувчи
қиннинг
бирламчи
эпителийси
ривожланади. Бачадон найи ва бачадоннинг бириктирувчи ҳамда силлиқ
мушак тўқималари - мезенхимадан, сероз пардалари мезотелийси эса -
спланхнотомнинг висцерал варағидан ривожланади.
Ўсиб борувчи мезенхима жинсий тизимчаларнинг охирги учларини
емиради. Жинсий тизимчалар бутун эмбрионал даврда ва қиз бола
туғилгандан сўнг бир йил давомида, яъни тухумдон атрофида оқсил парда
ҳосил бўлмагунга қадар бирламчи буйракка томон ўсиб киришда давом
этади. Жинсий тизимчалар кейинчалик фолликуляр ҳужайраларга
дифференциалланувчи целомик эпителий ва овогонийлар ҳосил қилувчи
гоноцитлардан ташкил топади. Кейинги тараққиѐт давомида ўсиб борувчи
мезенхима жинсий тизимчаларни ҳар бири овогоний ва фолликуляр
эпителийдан иборат бўлган алоҳида оролчаларга ажратади. Ҳар бир бундай
оролчадан эса ясси эпителий ҳужайралари билан ўралган овогонийдан
иборат примордиал фолликул шаклланади.
Эмбриогенезнинг 3-4 ойларида овогонийлар кичик ўсиш даврига ўтади
ва 1-тартибли овоцитларга айланади. Эмбриогенезнинг охирига келиб,
300000-400000 та бўлажак жинсий ва фолликуляр ҳужайралардан иборат
фолликулалар ҳосил бўлади. 95% фолликулалар лептотена давридаги 1-
тартибли овоцитларни, қолганлари овогонийларни тутади. Жуда кўпчилик
1-тартибли овоцитлар атрезия номи билан маълум дегенератив жараѐн
туфайли нобуд бўлади. Балоғат ѐшигача бўлган даврда тухумдонда 300 000
дона овоцит бўлади. Атрезия аѐллар ҳаѐтидаги репродуктив даврнинг барча
босқичларида давом этади ва 40-45 ѐшли аѐлларда атиги 8000 га яқин
овоцитлар қолади халос. Одатда ҳар бир ҳайз даврида (ўртача 28 кун
мабойнида) тухумдондан фақатгина битта овоцит ажралади, аѐлларнинг
репродуктив ҳаѐт даври 30-40 йилни ташкил қилишини ҳисобга олсак, жами
бўлиб улардан 450 дона овоцит ажралади, қолган барчаси атрезияга учрайди.
Тухумдоннинг
мағиз
моддаси
мезенхимадан
ривожланади.
Тухумдоннинг эндокрин функцияси аѐл организми жинсий балоғатга
етгандан бошлаб намоѐн бўлади. Фолликулаларнинг бирламчи кичик ўсиши
гипофиз гормонларига боғлиқ бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: