Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet346/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 


 
Расм.18.3 Простата 
безининг 
ҳар-хил 
қисмлардан 
тайѐрланган 
препарати. 
Гематоксилин-эозин 
билан бўялган. 
1-
Сийдик чиқарув 
канали бўшлиғи;
2-
марказий(шиллиқ) 
безлар; 
3-
оралиқ (шиллиқ 
ости) безлар;


периферик 
(асосий) безлар;

–безларнинг 
охирги бўлими;
6 –чиқарув найлари.
 
Уруғ дўмбоқчасининг орқасида, бўйлама силлиқ мушак толалари 
орасида простата бачадончаси жойлашади, унинг ўлчамлари безнинг 
тузилишига қараб ҳар хил бўлади. Простата бачадончасининг ички юзаси 
ўзгарувчан эпителий билан қопланган. Тузилиши бўйича бу орган простата 
безининг битта йўлини эслатади. Простата бачадончаси чиқарув тешиги 
билан уруғ дўмбоқчасининг юзасига очилади. 
Простата безининг секрети ѐпишқоқ бўлиб, ишқорий реакцияга эга 
бўлган (рН-8-8,4) сут рангли суюқликдир. Простата бези секретининг 
таркибига сув, нуклеопротеин, лецитин, холин, спермин (спермага махсус 
ҳид бериб турувчи органик модда) ва кўп миқдорда тузлар, айниқса, калий 
тузлари киради. 
Бундан ташқари, простата безида простагландин моддасининг 
ишланиши ҳам аниқланган. Простагландинлар липид табиатлибиологик 
актив бирикма бўлиб, улар ҳар хил тарзда организмга ўз таъсирини 
кўрсатади. Простагландинларнинг А, Е, F гуруҳлари маълум. Шулардан F 
простагландинлар силлиқ мушакларни қисқартирса, Е хиллари мушакларни 


бўшаштиради. 
Простагландинларнинг 
бу 
хусусиятидан 
акушерлик 
амалиѐтида туғиш жараѐнини бошқаришда ва ҳомилани тушириш (аборт)да 
фойдаланилади. Простагландинлар юракнинг қисқариш кучи ва частотасига 
таъсир қилибгина қолмай, буйракда ренин ишланишини ва ионлар 
реабсорбцияси ҳамда артериалқон босимининг бошқарилиши каби 
физиологик жараѐнларда иштирок этади. 
Қариликда кўпинча секрет қуюқлашиб, простата безининг чиқарув 
йўлларида юмалоқ ѐки овал шаклдаги 
простатик конкреция
деб номланувчи 
концентрик қаватли танача ҳосил бўлади. Танача оҳак шимиб олиши мумкин. 
Бунда улар баъзан диаметри 1 мм гача бўлган 
простатик тошларга
айланиб 
қолади. 
Простата безининг тузилиши ѐш ошиб борган сари ўзгариб боради. Бу 
ўзгаришлар организмнинг шу ѐшда гормонлар билан таъминланиш ҳолати 
билан 
узвий 
боғланган. 
Қарияларда 
простата 
бези 
ацинуслари 
эпителийсининг пролиферацияга учраши ва силлиқ мушак толаларининг 
гипертрофияси кузатилади. Бундай жараѐннинг кучайиши кексаларда 
учрайдиган простата безининг 
аденомасига
олиб келади. Тиббиѐт 
амалиѐтида простата бези билан боғлиқ асосан учта муаммо мавжуд: 1) 
инфекцион ѐки бактериал агентлар билан боғлиқ 
сурункали простатит
; 2) 
тугунли гиперплазия ѐки 
простата безининг гипертрофияси
, периуретрал 
шиллиқ ҳужайраларда кузатилиб, натижади бемор сийдик ажратишга 
қийналади ва 3) простата безининг ҳавфли ўсмаси (
простата 
аденокарциномаси). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish