Аддисон криз
Ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги ургент клиник синдроми бўлиб, буйрак усти
безининг пустлок кисмини функционал резервларини тўсатдан камайиши билан характерланади.
Ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги таснифи:
Сурункали буйрак усти бези етишмовчилигининг турли формалари (шакллари
декомпенсацияси);
глюкокортикоидлар бекор қилиш (тўхтатиш) синдроми;
бирламчи ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги:
-
буйрак усти безига икки томонлама қон қуйилиши;
-
адреналэктомия;
ўткир гипофизар етишмовчилик;
туғма буйрак усти бези пўстлоққавати дисфункциясининг (ВДКН) декомпенцияси.
Кўпинча ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги аввалдан бирламчи ёки иккиламчи
буйрак усти бези патологияси мавжуд б°лганда, гап сурункали буйрак усти бези
етишмовчилигининг кескин декомпенсацияси ҳақида боради.
Уотерхаус – Фридерексен синдроми
– ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги бўлиб, у
септик холатларда буйрак усти безининг икки томонлама геморрагик инфаркти билан
характерланади. Классик кўриниш менингококцемияда,ўекин бошқа сепсис, стрептококк ва
пневмококк инфекцияларда ҳам кечиши мумкин.
Клиника.
Кечиши бўйича ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги 2 формага ажралади:
-
бирламчи ўткир буйрак усти етишмовчилиги
-
сурункали буйрак усти бези етишмовчилиги декомпенсацияси.
Бирламчи шаклда клиник манзара тўсатдан намоён бўлади, айрим пайтларда, продромал
белгилар ҳам бўлмайди. Бу холат икки томонлама қон қуйилишига хос.
Иккинчи шакл, секинлик билан ривожланади, бир неча кун хафта давомида. Бу вақт ичида
юрак қон томир системасидаги ўзгаришлардан ташқари, ошқозон ичак тракти ва нерв рухий
симптоматикаси юзага келади. Шундай қилиб, аддисон касаллигига терининг пигментацияси,
умумий ҳолсизлик, иштаха пасайиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда оғриқлар хос. Секин-
аста адинамия, депрессия, прострация ривожланиб, бемор комага тушади, юрак-қон томир
етишмовчилиги ўсиб боради, ёндош инфекцион касалликларда иситма кузатилади.
Бир неча клиник шакллар тафовут этилади:
-
юрак-қон томир формаси (рангпарлик, оёқ-қўллар музлаши; қон босими
пасайиши, тахикардия, ипсимон пульс, анурия, коллапс).
-
Ошқозон ичак формаси (ўткир қорин симптомларидан фарқ этмайди, қоринда
оғриқ, доимий кўнгил айниши, тўхтовсиз қусиш, айрим ҳолларда қонли қайт қилиш; диарея,
метеоризм).
-
Асаб-рухий формаси (бош оғриши, менингиал симптомлар, талвасалар, ўчокли
симптоматика, тормозланиш, ступор).
Алоҳида холда бу формалар учрамайди, улар доим биргаликда келади.
Диагностика
Асосий ўрин анамнестик маълумотларга берилади. Уларга хос: гиперкалиемия, юқори
гематокрит,
гипогликемия,
гипонатриемия,
эозинофилия,ўимфоцитоз,
гиперкальциемия,
метаболик ацидоз.
ЭКГда: Т тишга юқорилиги, Q-Tқисқариши, AV-ўтказувчанликнинг сусайиши ва Р-
тишчанинг кенгайиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |