Диагностика.
Аддисон касаллигининг ташхиси уч босқичдан иборат:
1. Клиник босқич
2. Гормонал текширишлар
3. Топик ташхислаш.
Ташхисни асосини анамнестик далиллар белгилайди ва буларга қуйидагилар хос:
гиперкалиемия, гемотокритни ошиши, гипогликемия, гипонатриемия, эозинофилия,ўимфоцитоз,
гиперкальцемия ва метаболик ацидоз.
Ташхис қуйишда шикоятлар, анамнези ва объектив маълумотлар муҳим °рин тутади.
Аддисон касаллигининг яққол клиник аломатлари булганда, ҳамда суткалик сийдикдаги
кортизолнинг экскрецияси пасайиши ташхисни тасдиқлайди. қ°шимча равишда қонда
электролитлар миқдори текширилади – Na
+
, K
+
, Cl
–
, Ca
++
ва Н
-
ионлари. Бундан ташқари қуйидаги
функционал синамалар °казилади: АКТГ синамаси, инсулинли гипогликемияли ва ортостатик
синамалар. АКТГ синамаси Аддисон касаллиги ташхисида «олтин стандарт» синамаси
ҳисобланади. қон олингандан кейин томир ичига 250 мкг АКТГ юборилади, 60 мин кейин қайта
қон текширилади.
Интерпретацияси: Соглом одамларда 10 мкг АКТГ юборилгандан кейин кортизолни максимал
миқдори қонга ташланади. Кортизолнинг миқдори 60 мин кейин 20 мкг камга к°пайиши (550
нмоль/л) буйрак усти бези пустлоққисмини етишмовчилидан далолат беради.
Зарурат б°йича КТ, МРТ, к°крак қафаси R-графияси ва специфик туберкулин синамалари
°тқазилади.
Даволаш.
Буйрак усти бези етишмовчилиги 1 чи бор аниқланганда ва декомпенсация жараёнида
даволаш биринчи бўлиб м/о гидрокортизон ацетат ёки гемисукцинат юборишдан бошланади.
Схема бўйича.
8
00
-75 мг 3-7 кун мобайнида
13
00
-50 мг
17
00
-25 мг
аста секинлик билан кечқурунги доза олиб ташланади.
3-5 кун мобайнида умумий доза тушурилади 75 мг гача (8
00
-50 мг; 14
00
-25 мг) сўнг
беморни умумий аҳволи кўтарса таблеткаларга ўтказиш керак.
Ўрнини босувчи терапияни бир неча схемалари мавжуд.
-қисқа таъсирли препаратларни қўллаш, гидрокортизон – 20 мг эрталаб, 10 мг тушликдан сўнг.
Эрталаб 0,05-0,2 мг кортинефга қўшиб.
-°рта давомийликдаги таъсирга эга бўлган препаратларни- преднизолон –5-7,5 мг эрталаб, 2,5 мг
тушликдан сўнг. Эрталаб 0,05-0,2 мг кортинефга қўшиб қўлланилади.
-узоқ таъсирга эга бўлган препаратлардан дексаметазон 0,5 мг кечқурунга, эрталабки 0,05-0,2 мг
кортинеф билан қўлланилади.
-ГКўарни 9
- фторкортизон билан турли хил комбинациялари қўлланилади. Шундай қилиб,
ёндош касалликларда (шамолллаш) ва оғир стрессларда глюкокортикоидлар миқдори 1,5-2
марттага ошириш керак. Кичик муолажаларда (гастроскопия, тишларни олиш) касалга м/о 25-50
мг гидрокортизон юбориш керак. Оғир соматик касалликларда (зотилжам) бемор гидрокортизонга
ўтказилади.
Катта жарроҳлик операцияларда, туғрўқ махалида даволаш қуйидаги схемада ўтказилади:
операциядан (туғруқдан олдин) (1 кун олдин) м/о 75 мг гидрокортизон юборилади, операция
(туғруқ) ваќтида т/и томчилаб 75-100 мг гидрокортизон гемисукцинат 5-10% глюкоза эритмасида
юборилади. Операциядан сўнг 3 кун мобайнида м/о 100-150 мг / кунига, сўнг 75-100 мг/кунига,
сунгра оддий схема бўйича таблеткаларга ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |