Гипоталамо-гипофизар тизим касалликлари: Нормада ва патологияда



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/67
Sana14.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#668053
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67
Bog'liq
дедов узбеча

Радиоизотоп текширишлар
оҳирги вақтда кам ишлатиляпти, сабаби қонда гормонларни 
аниқлаш кенг йўлга қўйилганлигидир. Усул қалқонсимон безнинг йодни ютиш хусусиятига 


асосланган, J
131
нинг ютилиш тезлиги, максимал йиғилиши ва активлиги пасайиш тезлигига қараб 
баҳо берилади. 
Соғлом одамларда максимал ютиш 24-72 соатда; индикатор дозасининг 20-40% ни ташкил 
этади. Гипертиреозда эса бу кўрсаткич 24 соатдан кейин 40% ни; гипотиреозда 15% дан 
ошмайди. Радиоизотоп сканирлаш (сцинтиграфия) қисман ёки бутунлай тўш орти буқоғи, 
тугунлар бор-йўқлигини аниқлаш; ДТБ ни қалқонсимон безнинг функционал автономиясидан 
дифференциал диагноз қилиш учун фойдаланилади. 
Сканирлаш 1-5 мкКи J
131
ёки 2-3 мкКи Тс99m қабул қилгандан 24 соат ўтгач ўтказилади.
ДТБ учун изотопнинг қалқонсимон безда кўп йиғилиши натижасида тасвирнинг кучайиши хос. 
Ультратовуш текширишлар – қалқонсимон без эхогенлигининг диффуз пасайиши билан 
характерланади, шу билан бирга ҳажм аниқланади. қалқонсимон без ҳажмининг 45 мл (см
3
) дан 
ошиши оператив даволашга кўрсатма ҳисобланади. 
Дифференциал диагностика: 
НЦД, ревматоид касалликлар (миокардит, юрак 
нуқсонлари), сил касаллиги билан ўтказишўозим. Диагноз тиреоид гормонлар ошиши, J
131
ютилишининг ва без ҳажмининг ошиши билан тасдиқланади. 
Оғир ҳолатда жигар, буйрак, юрак-қон томир системаси органик касалликлар ва myastenia 
gravis билан дифференциация қилишўозим. Шунингдек, Хошимото буқоқи, ним ўткир 
тиреоидит, токсик аденома билан ҳам дифференциация қилинади. 
 
Даволаш
. ДТБ ни даволашнинг асосий усуллари қуйидагилар: 
- консерватив антитиреоид даволаш гормонлар билан; 
- тиреостатиклар билан даволашдан кейин хирургик усуллар қўллаш; 
- радиоактив йод билан терапия. 
Турли мамлакатларда турли даволаш усуллари устунлик қилади. Масалан, Европа 
давлатларида консерватив даволашга аҳамият берилади, чунки енгил йод танқислиги 
тиреостатикларга сезувчанликни оширади. Йод истеъмоли юқори бўлган АқШ да, радиоактив J
2
билан даволаш олдинги ўринда туради. Бизда беморлар асосан тиреостатиклар, яъни 
меркаптоимидазол (мерказолил, тиамазол, карбимизол), кам ҳолларда пропилтиоурацил (пропи-
цил) билан даволаш йўлга қўйилган. Улар йод органификацияси ва йодтирозинлар 
конденсациясини тормозлаб, тиреоидлар гормонлар синтезини блоклайди. Шунингдек, иммун 
кўрсаткичларга ҳам таъсир этади, чунончи ҳужайра иммунитетига пропилтиоурацил Т
4
нинг rT3 
периферик конверсиясига таъсир этади. Бу препаратлар билан даволашда 50-75% ҳолларда 
эутиреозга эришилади. Бу препаратларни қўллашга кўрсатма: ДТБ турли оғирлик даражасида, 
ёшдан қатъий назар. Оҳирги вақтларда мерказолил кенг қўлланиляпти: енгил формасида 
суткалик доза 15-20 мг/сут, ўрта оғир формасида 20-30 мг, оғир формада 30-40 мг ва ундан 
ортиқни ташкил этади. ДТБ нинг асосий белгиларини бартараф этиб, эутиреоз ҳолатига 
эришилгач, аста-секин дозани камайтириш мумкин. Дозани камайтириш учун мезон бўлиб юрак 
уриш сони ва бемор вазни ҳисобланади. Ушлаб турувчи доза (5-15 мг/сут) ёки 2,5-10 мг/сут 6-18 
ой (1,5 й) давомида ёки "блокла ва ўрнини бос" режимига (нисбатан юқори дозаларда ти-
реостатиклар билан тироксинни қўшиб ишлатиб, эутиреоз ҳолатига эришиш) ўтиш 40-50% да 
узоқ ремиссияга олиб келади. 
Тиреостатиклар билан комплекс даволашда 

-блокаторлар (атенолол 50-100 мг/сут, 
анаприлин 80-120 мг/сут) дан фойдаланиш тахикардия ва вегетатив симптоматикани бартараф 
этади, шунингдек Т4 нинг rT3 га ўтишини фаоллаштиради. 
Фенобарбитал ва унинг препаратлари (валокардин, корвалол) гипертироксинемияни 
камайтириш ва ТБГ ни оширишга олиб келади. Тахминан 2-4 ҳафтадан кейин 

-
адреноблакаторларни секинлик билан олиб ташланади. Бу вақтга келиб, беморлар аҳволи 
стабиллашади. 3-4 ҳафталарда ўрта оғир формада эутиреоз (тиреоид гормонлар нормаллашиши) 
ҳолати юзага келади. Шу вақтдан бошлаб, мерказолил дозаси ушлаб турувчи дозагача 
камайтирилади ва параллел равишда 

-тироксин 50-75 мг/сут қўшилади, бу ҳолат 
мерказолилнинг экзоген таъсиринин камайтиради. 
Мерказолил ва L-тироксиннинг ушлаб турувчи дозаларда 1,5-2 й даволанади, кейин 
препарат бутунлай олиб ташланади, бемор эса кузатув (назорат) остида бўлади, чунки касаллик 
рецидиви бўлиши мумкин. 
Мерказолил билан даволашнинг энг ҳафли асорати бўлиб агранулоцитоз ҳисобланади. 
Даволашнинг биринчи 3 ойидаўейкоцитопенияни аниқлаш мақсадида ҳар 7-10 кунда 1 


мартаўейкоцитлар сони ваўейкоцитар формулани аниқлаш, кейинчалик ҳар 3-4 ҳафтада 
текшириш ўтказиш тавсия этилади. 
Глюкокортикоидларни қўллаш: ДТБ да фақат тиреоген буйрак усти бези етишмовчилиги 
ривожланганда, шунингдек тиреостатикларгаўейкопеник реакция бўлганда тавсия этилади. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish