V. Гормонал холатни бузилиши.
а) ҳайвонларга адреналин юбориш.
б) ҳайвонларга вазопрессин юбориш.
в) буйрак усти безини субтотал олиб ташлагандан сўнг, без тўқимасини регенерацияси кучайиб, кортикостероидлар синтези ортади, айниқса альдостерон, шундан, буйрак усти-регенерацион гипертензия келиб чиқади.
VI. Сув-туз алмашинувини бузилиши.
а) ҳайвонларга кўп миқдорда ош тузи юборилганда, тузли гипертензия келиб чиқади.
б) ҳайвонларга кўп миқдорда минералокортикоидлар юборилса, минералокорткоидли гипертензия келиб чиқади.
в) ош тузини минералокортикоидлар билан биргаликда юборилганда ҳам артериал гипертензия келиб чиқади.
VII. Ген билан боғлиқ артериал гипертензия.
Дунёни кўплаб лабораторияларида, шундай каламушлар олинганки, улардаги гипертензия касаллиги наслдан-наслга ўтади (линия Окамото-Аоки), ушбу каламушларни инсультга мойиллиги юқори бўлади.
Этиология
Психоэмоционал зўриқиш
Артериал гипертензия, асосан, ишлаш жараёнида психоэмоционал қўзғалишлар кўп учрайдиган касб эгаларида кузатилади, шунингдек, талабаларни имтихондан олдинги холати, махсус мактаб ўқувчилари орасида учраши мумкин. Маълумки, иккинчи жахон уруши “Ленинград блокада”сида қолган одамларни айтарли барчасида артериал гипертензия кузатилган.
Рус олими Ланг таъкидлашича артериал гипертензияни сабабчиси бўлган психоэмоционал зўриқиш, ОНФ тида невротик бузилишларга олиб келади, шундан, артериал босимни ортишига олиб келади. Артериал гипертензия ушбу бузилишларни вегетатив компоненти бўлиб ҳисобланади.
Ирсий омил. Ушбу сабабни исботловчи яққол мисол, бу эгизаклардир, айрим қариндош-уруғларда артериал гипертензияни кўп учраб туриши, ирсий омилларни ролини белгилайди.
Ош тузини хаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш. Айрим этник гурухларда, Хитой ва Австралия тоғларида, айрим Панамада яшовчи индейс қавмлари жуда оз, суткасига 1-2 гр ош тузи истеъмол қилади, шундан уларда ушбу касаллик жуда кам учрайди.
Багам оролларида яшовчи негрлар, Японияни айрим худудларида яшовчи инсонлар суткасига 20-50 гр ош тузи истеъмол қиладилар, шундан уларда ушбу касаллик кўп тарқалган. Ҳайвонларда ҳам ушбу касаллик кўп тарқалган. Ҳайвонларда ҳам ушбу касалликни моделлаштириш мумкин.
Патогенез
Бирламчи артериал гипертензия иккита концепция асосида тушинтирилади: дисрегулятор ва мембранага боғлиқ.
Дисрегулятор концепция, артериал босимнинг ортишини унинг бошқарувчи механизмларни издан чиқишидан юзага келади деб тушинтирилса, мембранага боғлиқ концепция, артериал босимни ортиши, артериолаларни силлиқ мушак ҳужайраларининг функциясини бузилишидан, деб тушинтирилади.
Дисрегулятор концепция бўйича артериал гипертензия патогенезни иккита гипер ва гипокинетик фазалари тафовутланади.
Гиперкинетик фаза юракни минутли ҳажмини ортиши, артериал босимни кўтарилиши билан намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |