Гимнастика ривожланишининг тарихи


Жисмоний тарбия тизимида гимнастика. Ўқув саволлари



Download 0,54 Mb.
bet2/20
Sana19.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#824680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
sport gimnastikasi

Жисмоний тарбия тизимида гимнастика. Ўқув саволлари.
1. Гимнастиканинг вазифалари.
2. Гимнастиканинг методик хусусиятлари.
3. Гимнастика воситалари тавсифи.
4. Гимнастика турлари.
Адабиётлар:
1. Шимин А.М. Гимнастика.
2. Смогевский В.М. Гимнастика.
3. Орлов П.Н. Гимнастика.
Гимнастика - жисмоний тарбиянинг амалий ва универсал воситаларидан бири. У жисмоний тарбия, таълим, спорт тайёргарлиги, соғломлаштириш, тиклаш ва даволаш, шунингдек амалий ишлаб чиқариш ва мудофаа аҳамиятига эга зарур малакаларни эгаллаш мақсадида қўлланадиган ўзига хос машқлар ва методик усуллар тизими. Гимнастика машғулотларида қулайлик, самарадорлик ва эмоционаллик боис умуман жисмоний тарбия учуй типик, бироқ гимнастиканинг ўзига хос шаклларида амалга ошириладиган кўплаб вазифалар хал этилади.
1. Организм шакл ва функицяларинн баркамол ривожлантириш, ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириш, жисмоний сифатларни тарбиялаш мақсадида таълимий ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш.
2. Организмнииг хаётий фаолиятини яхшилаш, толиқишни тугатиш ва иш қобилиятини даволаш ва олдини олиш мақсадида соғломлаштириш таъсири.
3. Салбий тайёргарликка кўмаклашувчи хаётий муҳим ҳаракаг кўникма ва малакаларини тарбиялаш.
4. Шахснинг ахлоқий, иродавий ва эстетик сифатларини тарбиялаш.
5.Турли даражада мураккаб спорт дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
Жисмоний тарбия буйича давлат дастурлари гимнастикани болалар боғчалари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, ОУЮ талабалари, ҳарбий хизматчилар билан машғулотларнинг воситаларидан бири сифатида киритилишини кўзда тутади. Гимнастиканинг турли шакллари: хотин-қизлар, ритмик, атлетик гимнастика, шейпинг, аэробика ва ш.к. оммалашиб кетган. У ёки бу машқни гимнастик машқлар синишга киритиш имкониятни берадиган ўзига хос хусусият, аввало, қатьий белгиланган ҳаракат дастури шароитида координацион ва бошқа ҳаракат қобилиятлари шакллантиришдир. Дастлабки ва охирги ҳолат, харакатлар йуналиши ва аплитуда мушак ҳаракатлари ҳарактери аниқ
кўрсатилган.
Гимнастиканинг методик хусусиятлари қуйидагилар:
1. Организмга хар томонлама таъсири.
Таянч - ҳаракат аппаратининг барча аъзоларига организмнинг турли системалари функционал холати ва хаётий фаолият даражасига жисмоний сифатлар: куч, чаққонлик, тезлик, чидамлилик, нозикликка таъсир этувчи машқлар тайинланади.
2. Машқлар - гимнастика воситалари хилма-хиллиги. Гимнастиканииг ноёблиги унинг воситалари турли машқларнинг амалда чексиз эканидир. Жисмоний тарбия ва спорт ривожланишнинг исталган воситаларини гимнастиканинг тегишли (соғломлаштириш, амалий, спорт ҳарактеридаги) машқларни турли даражада инстенсив қўллаш билан хал этиш мумкин. Энг оддий олдинга эгилишни дастлабки холат билан турли - туман ўйлаш мумкин.
3. Машқларнинг сайланма таъсири. Тез-тез юзага келадиган маълум сифатларни ривожлантириш, мушакларнннг айрим гуруҳини мустаҳкамлаш, организмнинг қайсидир функцияларини профилактикалаш ва тиклаш билан боғлиқ муайян вазифаларинн гимнастик машқлар ва уларни қўллаш методикаси хисобига ҳал қилса бўлади. Бу имкониятлар даволаш жисмоний тарбия, махсус тайёргарлик, спортнинг бошқа турларида кенг қўлланади.
4. Машғулотларнинг регламентланиши ва юклама аниқ бошқарилиши.
Гимнастика методикаси нафақат характерлар дастурини қатъий роегламентлаш, балки машғулотларни ташкил этишда нисбатан қатъий чеклашлар, машқларни дозалаш ва юкламани бажариш билан характерли. Нафақат ҳаракат бажариш, балки шахснинг аҳлоқий ва иродавий сифатларини тарбиялаш, таълимни нндивидуаллаштириш, жамоа бўлиб ҳаракатланиши. қўллаш билан боғлиқ кўплаб педагогик вазифалар дарс шакли боис муваффақиятли амалга оширилади,
Дарс шаклидаги машғулотлар залда интизомни сақлаш, ўз ҳаракатларини (ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёт чорасини кўрсатишда) ўртоқлариники билан мувофиқлашни талаб этади. Юкламани бошқариш машқлар, уларни алмаштириш, такрорлар миқдори, суръатини ўзгартириш, мураккаблаштириш хисобига таъминланади. Машқларни мураккаблаштириш ва ўзгартириш, айнан бир хил машқларни турли мАқсадларда қўллаш, масалан, белгилар бўйича сакрашни, болалар кучларини ҳаракат аниқлиги Билан мувофиқлаштиришда қўлланади. Айни шу машқни ҳаракатли ўйинларда, машғулотга қизикишни орттириш, эстафета ёки мусобақалар чоғида иродавий сифатларни тарбиялаш мақсадида қўллаш мумкин. Айни бир машқни бажаришда жисмоний сифатларни ривожлантириш ёки бажариш сифатини такомиллаштириш билан боғлиқ эстетик пландаги вазифалар долзарблаштириши мумкин. Шундай килиб, гимнастиканинг методик хусусиятлари жисмоний тарбияда дастлаб "гимнастика методи" сифатида юзага келган қатьий регламентланган машғулот методининг кенг имкониятларидан далолат беради.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish