Гижжаларга қарши (антигeльминт) воситалар


-жадвал -жадвал. Ичакдан ташқарида жойлашган гельминтозларда қўлланиладиган асосий препаратлар



Download 0,55 Mb.
bet4/4
Sana26.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#467975
1   2   3   4
Bog'liq
14 MAVZU. Gijjalarga qarshi DV (o\'quv mаt Xark uzb)

2-жадвал
-жадвал. Ичакдан ташқарида жойлашган гельминтозларда қўлланиладиган асосий препаратлар

Гельминтозлар (қавс ичида гижжаларнинг номи ва уларнинг жойланиши кўрсатилган)




Препаратлар




























Нематодозлар













Филяриатоз (Wuchereria bancrofti, Brugia malayi – лимфатик система; Loa loa – тери ости тўқимаси; Onchocersa volvulus
– тери ости тўқимаси, кўз тўқимаси)

+

+








Трихинеллёз (Trichinella spiralis – мушаклар, ичак)



+







Трематозлар













Шистосомоз (билгарсиоз); Schistosoma mansoni, S.haematobium, S.japonicum – қон томирлар)




+

+





Фассиолёз (Fasciola hepatica – жигар, ўт пуфаги)






+

+



Описторхоз (Opisthorchis felineus – жигар, меъда ости бези)




+

+

+




Клонорхоз (Clonorchissinensis – жигар, меъда ости бези)




+

+

+



+

Парагонимоз (Paragonimus westermani – ўпка, бош мия, лимфатик тугунлар ва бошқалар)




+


+

+

+


Цестодозлар













Цистицеркоз (Cysticercus cellulosae – Tenia solium нинг цистицеркоид босқичи
– мушаклар, мия, кўз тўқимаси)


±


+






+

Эхинококкоз (Echinococcus granulosis, E.multilocularis – жигар, ўпка, мия ва бошқа тўқималар)


+







+

Ичакдан ташқари трематодозларга кўплаб гижжалар сабаб бўлади. Қон томирлари жароҳатланиши билан кечадиган шистосомозлар (билгарциозлар) энг кенг тарқалган тури бўлиб, ҳар хил аъзолар: жигар, талоқ, ичаклар, урогенитал йўллар ва бошқаларнинг функцияси ва тузилишининг бузилиши билан кечади.
Шистосомозларни даволашда асосий дори воситаларидан бири празиквантел (билтрицид) ҳисобланади. У бир қатор бошқа ичакдан ташқари дерматозларда ҳам самаралидир. Шистосомозларда сурьма препарати антимонил натрий тартрат (шароб сурьма натрийли тузи) ни ҳам қўллашади. Уни томирга секин киритилади. Препарат заҳарли ва кўпинча нохуш таъсирларга сабаб бўлади. Бирмунча жиддий ножўя таъсирлар юрак қон-томир системаси томонидан кузатиладиган ўзгаришлар, турғун қайт қилиш, артритлар, анафилактик реакция кабилар. Антимонил натрий тартратни жигар касалликлари, юрак етишмовчилиги, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Препарат билан заҳарланганда антидот сифатида унитиол қўлланади.
Бундан ташқари, шистосомозларни даволашда энтерал киритиладиган ниридазол ҳам қўлланилади.
Жигар трематодозларида хлоксил ҳам самарадор. Ҳар-хил турдаги жуфт сўрғичлилар (мушак сўрғичи) қўзғатган фасциолёз, описторхоз ва клонорхозда овқатдан кейин ичиш учун тавсия этилади. Хлоксил билан даволашни бошлашдан 12 кун олдин ва даволаш даврида (2 кун) ёғли таомларни истемол қилиш чекланади, алкоголли ичимликлар таъқиқланади. Хлоксил одатда яхши ўзлаштирилади. Бош айланиши, енгил маст бўлганга ўхшаш ҳолатни сезиш, уйқучанлик, жигар соҳасида оғриқ (буни спазмолитик ва сафро ҳайдовчилар ёрдамида бартараф этилади) кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар, чамаси, гельминтларнинг парчаланиш маҳсулотлари таъсири билан боғлиқ бўлса керак. Жигар касалликларида, юрак фаолиятининг декомпенсасиясида, ҳомиладорликда хлоксилни қўллаш ман этилади.
Фасциолёзни даволашда битионол ва эметин гидрохлорид (тери остига киритилади) энг юқори самарадорликка эгадир.
Парагонимозда битионол танлов препарати бўлиб, ичиш учун буюрилади. Нохуш таъсири сифатида баъзан диарея кузатилади.
Ичакдан ташқарида жойлашган цестодозларни даволашда янги самарадор дори препаратлари яратилиши туфайли вазият ўзгарган. Жумладан, эхинококкозларда юқорида қайд этилган имидазол ҳосилаларидан альбендозол (албезол) ва мебендазол ижобий натижалар беради.
Препаратлар




Препарат номи

Катталар учун ўртача терапевтик доза ва киритиш йўли

Чиқарилиш шакли




Албендазол – Albendazolum

0,2-0,4 г ичиш учун

0,2 г таблеткалар




Мебендазол –
Medendazolum

0,01 г ичиш учун

0,1 г таблеткалар




Пиперазин адепинат – Piperazini adipinas

1,5-2 г ичиш учун

0,2 ва 0,5 г таблеткалар




Нафтамон –
Naphthammonum

5,0 г (10 таблетка) ичиш учун

0,5 г қобиқ билан қопланган таблеткалар (нафтамон «К»

Препарат номи

Катталар учун ўртача терапевтик доза ва киритиш йўли

Чиқарилиш шакли










таблеткалари); фақат ичакда эрувчан 0,5 г таблеткалар




Фенасал – Phenasalum

2,0 г ичиш учун

0,25 г таблеткалар




Аминоакрихин – Aminoacrichinum

0,3-0,4 г ичиш учун

Кукун; 0,1 г таблеткалар (драже)




Дитразин цитрат – Ditrazini citras

0,002 г/кг ичиш учун

Кукун; 0,05 ва 0,1 г таблеткалар




Празиквантел – Praziquantel

0,025-0,04 г/кг ичиш учун

0,6 г таблеткалар




Антимонил натрий тартрат – Stibii et Natrii tartras

0,001 – 0,0012 г/кг вена ичига (1% эритма кўринишида)

Кукун




Левамизол гидрохлорид –
Levamisole hydrochloridum

2,5 мг/кг ичиш учун

0,05 ва 0,15 г таблеткалар




Хлоксил – Chloxylum

0,06 г/кг ичиш учун

Кукун





1 Юнонча helmins – қурт, чувалчанг.

1 Чўчқа солитёри сақловчи гўшт ейилганидан сўнгра ҳазм бўлиш жараёнида улардан эмбрионлар (онкосфералар) чиқади. Улар ичак девори орқали ўтиб, қон оқими билан турли тўқималар ва аъзолар бўйлаб тарқалади, у ерда цистисерклар ривожланади. Цистисерклар чўчқа солитёрининг ғумбак босқичларидан биридир.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish