1-Мавзу: Кириш
Бозор иқтисодиёти шароитида озиқ-овқат ва кимёвий товарларига қўйиладиган гигиеник талаблар ва уларга гигиеник хулосалар бериш, товарларни гигиеник сертификатлаштириш тартиби, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот сифатини текширишда ишлаб чиқилган сифат менежменти тизимини корхонада жорий этиш ва уни сертификатлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш ва корхона рақобатбардошлиги таъминлаш ва ишлаб чиқариш технологияларини ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Ушбу дастур товарлар гигиенаси ва уларнинг сифатига қаратилган бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларига атроф муҳит таъсири,токсинлар ва уларнинг келиб чиқишини, санитар гигиеник меъёрлар ва қоидалар, озиқ–овқат ва кимёвий маҳсулотларидаги асосий компонентлар гигиенаси, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларининг гигиенаси, халқ хўжалигида қўлланиладиган товарлар ва уларнинг гигиенаси, маҳсулотларнинг хавфсизлигини ва сифатини таъминлаш усулларини қамраб олган .
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни товарлар ва уларни ишлаб чиқаришда қўйиладиган гигиеник талаблар, хамда товарларни сифат курсаткичлар билан якиндан таништириш ва ўргатиш ҳисобланади.
Фаннинг вазифаси - халк хўжалигида хамда саноатнинг турли тармокларида, хусусан озиқ-овқат товарларига гигиеник хулосалар бериш, маҳсулотларни гигиеник сертификатлаштириш усуллари билан маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашни назорат килиш.
Махсулот сифати ва гигиенаси фани маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифатини кафолатланиши ва рақобатбардошлиги таъминлаш, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларининг гигиенаси, халқ хўжалигида қўлланиладиган товарлар ва уларнинг гигиенаси, сертификатлаштириш усули билан маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш усуллари, товарларни сертификатлаштириш тартибини ишлаб чиқариш технологияларини ривожланиши билан сифатини бошқариш бўйича етарли рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда мухим ўринга эга.
Озуқа махсулотлари тушунчаси. Озука махсулотларининг синфланиши.Озик-овкат махсулотлари органолептик ва физикавий- кимёвий курсаткичлари.
Овқатланиш гигиенаси хақидаги фанни ривожланишининг замонавий холати. Дунёдаги муҳим озиқ-овқат муаммолари ва уларни хал этиш. Асосий ибора ва таърифлар. Овқатнинг асосий таркиби (оқсиллар, ёғлар, углеводлар, органик кислоталар, витаминлар, минерал моддалар ва бошқалар) нинг гигиеник характеристикаси. Замонавий инсон овқатланиш рационини тахлили.
Токсикология фанининг тарихий жихатлари. Озиқ-овқат маҳсулотларида токсик моддаларнинг характеристикаси. Микотоксинлар.Ташқи мухит таъсирида овқатланиш маҳсулотларига тушиб қолган токсик моддалар. Ўсимлик ва хайвон хом ашё махсулотларидаги табиий токсинлар.
Озукавий киймати ва хавфсизлиги. Озиқ-овқат маҳсулотларига гигиеник талаблар. Хайвонлардан олинадиган махсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини гигиеник бахолаш. Усимликлардан олинадиган махсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини гигиеник бахолаш.
Микроорганизмлар хаёт фаолиятини аниқлайдиган озиқ-овқат маҳсулотларининг токсиклик характеристикаси. Озиқ-овқат токсикинфекциялари. Озиқ-овқат инфекциялари. Микроорганизмлар хаёт фаолиятини озиқ-овқат маҳсулотларга таъсири ва хавфсизлиги.
Микотоксинлар асосий турларининг характеристикаси.Инсон организмига микотоксинларнинг таъсири ва микотоксикоз муаммолари. Овқатланиш маҳсулотларига микотоксинларнинг тушиш йўллари.. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги микотоксинлар меъёри. Микотоксинларни аниқлаш усуллари. Асосий озуқа моддалар токсинлари. Ўсимлик токсинлари. Хайвон токсинлари. Озиқ-овқат махсулотлари тайёрланишида ва қайта ишланишида, уларни сақланишида пайдо бўладиган токсинлар.
Саноат ифлосланиши характеристикаси. Атроф мухитнинг табиий манбааларининг ифлосланиши.Радионуклидлар. Меъёрий хужжатлар.
Озиқ-овқат қўшимчаларининг характеристикаси.Уларнинг токсиклик даражаси бўйича характеристикаси. Озиқ-овқат махсулотларига қўшилаётган қўшимчаларининг рухсат этилган хавфсизлик чегараси. Озиқ-овқат қўшимча ва бўёқлари ишлатилишининг меъёри ва санитария қоидалари. Синтетик бўёқлар ишлатилишининг хавфсизлик муаммолари.
Кириш
Do'stlaringiz bilan baham: |