1 – МАЪРУЗА: КИРИШ. ГИГИЕНА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. ГИГИЕНАНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ. ЎРТА ГИГИЕНА. Режа: 1. Гигиена фанининг предмети ва вазифалари
2. Гигиенанинг ривожланиш тарихи
3. Ўрта Осиёда гигиенанинг ривожланиши
1. Гигиена фанининг предмети ва вазифалари Гигиена медицина фанлари қаторига киради. У касалликларнинг олдини олишни ўзига мақсад қилиб қўяди, шунинг учун ҳам унинг диққат марказида соғлом одам туради. Гигиенанинг даволаш медицинасидан ажратиб турадиган фарқларининг бири ана шунда. Агар даволаш медицинасининг вазифаси айрим шахсга ёрдам кўрсатиш бўлса, гигиена умумий иш ва турмуш шароитлари билан бирлашган катта коллективларга тааллуқли чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Бу даволаш медицинаси билан гигиена ўртасидаги иккинчи фарқдир. Гигиена организнинг тузилиши ва функциялари ҳақидаги ҳамма маълумотлардан фойдаланади, аммо унинг вазифаси салбий таъсир кўрсатувчи омиллар таъсирини бартараф қилиш (агар бунинг имкони бўлса) ёки камайтириш ва ижобий таъсир кўрсатувчи омиллар таъсирини ошириш бўйича илмий асосланган тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ташқи, шу жумладан социал муҳитнинг ҳам одам органзимига таъсирини ўрганишдан иборат. Ташқи муҳит деганда табиий ва социал шароитлар томонидан белгиланган маиший ва ишлаб чиқариш омилларининг йиғиндиси тушунилади. Ташқи муҳит омилларига ҳаво муҳити , озиқ-овқат, сув , тупроқ ва бошқалар киради.
Одамнинг ташқи муҳит билан ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги масалалар идеализм ва диалетик материализм тарафдорлари томонидан турлича тушунтирилади. Идеалистлар организимнинг ривожланиши ички, моддий бўлмаган сабаблар билан белгиланади деб ҳисоблайдилар ва соғломлаштирувчи тадбирлар ёрдамида касалликларнинг олдини олиш мумкин эмас деган нотўғри хулоса чиқарадилар. Диалектик материализм организим ва ташқи муҳитни ўзаро чамбарчас боғланган бир бутун деб қарайди. Бу бир бутунлик ташқи муҳит билан доимий ва вақт билан боғлиқлик ўрнатилгандагина рўёбга чиқади, бу эса одам ва ҳайвонларда рефдекслар ( шартсиз ва шартли) воситасида вужудга келади, деб ёзган эди И.П. Павлов. Оганизимнинг ташқи муҳитга мослашув қобилиятини машқ килиш, чиниқиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Бироқ мослашувчанлик (адаптация) нинг маълум чегараси бор. Шунинг учун гигиенанинг вазифаси ташқи муҳитни одамнинг талаб-эҳтиёжларига мос равишда имкон борича ўргартиришдан иборат ( меҳнат ва овқатланиш шароитларини яхшилаш, турар жойларини ободонлаштириш ва ҳ.к.).
Юқорида айтиб ўтилганларни хулоса қилган ҳолда гигиенани фан сифатида қуйидагича таърифлаш ва унинг вазифаларини белгилаш мумкин, гигиена ташқи муҳит омилларининг (кимёвий, физикавий, социал ва ҳ.к.) аҳоли саломатлигига таъсирини ўрганадиган ва олинган маълумотларга таянган ҳолда ташқи муҳидни соғломлаштириш, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашнинг норма ва қоидаларини ишлаб чиқадиган фандир.
Гигиена фанини, унинг ютуқларини амалиётда қўлланишини амалга оширадиган санитариядан, гарчи улар орасида мустаҳкам боғланиш бўлса ҳам, ажрата билиш лозим. Гигиения зарурат бўлганда санитария чора-тадбирларини ўтказишни билиши лозим. Санитария ходими эса ўз фаолияти билан кўпинча гигиена фанини ривожлантиришга ёрдам беради.
Аҳоли пунктларида санитарияга оид эпидемияга қарши бутун ишларни ташкил қиладиган ва ўтказадиган асосий муассаса санитария-эпидемиология станциясидир (СЭС). СЭС ўз ишини даволаш ва профилактика муассасалари билан комплекс равишда ўтказади. Бу даволаш ва профилактик медицинанинг ўзоро боғлиқлигини акс эттиради.