Гигиена фанининг предмети ва вазифалари. Гигиенанинг ривожланиш тарихи. ЎРта гигиена. Режа



Download 203,57 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi203,57 Kb.
#208812
1   2
Bog'liq
1 - маъруза (1)

2. Гигиенанинг ривожланиш тарихи
Жуда қадим замонлардаёқ инсон ўз соғлиғини сақлаш учун ҳаёт тажрибалари асосида энг оддий гигиеник тадбирларни амалга оширган. Тупроқни ифлосланишидан муҳофаза қилиш, сув манбаларини танлаш ва қуриш, ҳар хил ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан овқат тайёрлаш , овқатланиш тартиби, баданни тоза тутиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва уйқу тартибини, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, юқумли касаллик билан оғриган беморларни ажратиб қўйиш, уларнинг буюмларини ёқиб юбориш, мурдаларни кўмиш ва бошқаларга турмуш тажрибалари асосда амал қилинган.
Эмпирик усулда тўпланган гигиеник маълумотларни биринчи бўлиб тиббий асосчилардан бири Гиппократ жамлаган. Гиппократ (мил. ав. 460 – 375) – юнон врачи ташқи муҳит омиллари ( иқлим, тупроқ, сув, инсон ҳаёт йўлини, мамлакат қонунлари туфайли эришилган тажрибаларга таянган холда ва бошқалар) ни жисмоний ва руҳий шаклланишга таъсири жиҳатдан тафовут қилди.
Гиппократдан сўнг буюк алломалар қаторига Абу Али Иби Смно (980 – 1037). У Европада Авиценна номи билан машҳур ва жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган аллома сифатида айтиб ўтиш мумкин. Абу Али Ибн Сино ( овқат, ҳаво, иқлим, турмуш шароити ва х. қ.). касалликларнинг пайдо бўлишида ички ва ташқи мухит таъсирини асослаб беради. Турли юқимли кассаликларининг келиб чиқиши ҳамда тарқалишида турли табиий омиллар ,ифлосланган сув ва ҳаво орқали касаллик тарқатувчи қўзга кўринмайдиган ”майда ҳайвонотлар” макруҳлар (яъний микроблар) таъсирини уқтириб, қайнатилган ёки сузғичдан ўтқазилган сув ичишни тавсия этади. Касалликларнинг олдини олишда организмни ёшликдан чиниқтириш, тозалик ва озодаликка доимий амал қилиш зарурлигини таъкидлайди. Бу билан у Пастердан деярли 8 аср олдин юқумли касалликларни қўзғатувчи микроблар тўғрисидаги фикрини асослаб , буюк кашфиёт яратган. Олимнинг баъзи бир тавсияномалари жумладан иссиқ иқлим шароитида болаларни овқатлантириш, кийинтириш ва чанқоқ босди сувлар ҳақидаги кўрсатмалари , шунингдек ҳозирги кунда ҳам ўз қийматини йўқотган эмас.
3. Ўрта Осиёда гигиенанинг ривожланиши
Ўрта Осиёда гигиенанинг ривожланиши ўзига хос тарихга эга. Қадим замонларда Ўрта Осиё аҳолиси қандай хайвон ва ўсимлик махсулотларидан истеъмол қилиш мумкинлигини, сув манбаларини танлашда ва исиқ иқлим шароитда турар жойларни қуриш, кийиниш тўғрисида маълумотларга эга бўлишган.
Халқ табобатига оид маълумотлар узоқ муддат давомида авлоддан-авлодга ўтиб, келгусида тиббий касбига айланиши учун асос бўлган. Лекин қўпчилик аҳоли халқ табобати (табиблар,эшонлар, кинначилар ва ҳ.қ. ) ёрдамида ёки ўзини – ўзи даволаш билан чегараланишган, унда асосан касаллик эмас, касаллик белгиларига қарши даво қидирилган. Ўрта асрларда Ўрта Осиёда бошқа фанлар қатори тиббиёт фанинг ривожланиши кузатилади. Бунинг сабаби бир томондан аҳолининг иқтисодиётининг ва маданиятининг юксалиши бўлса, иккинчи томондан кўп шаҳарлар орқали Ўрта Осиёдан ипак йўлининг ўтиши бўлган.
Карвонлар қум, саҳролардан, ўрмонлардан отларда, туяларда қуёшнинг жазирама нури таъсирид асувсиз ерлардан ўтиши, карвончиларга салбий таъсирсиз бўлмаган албатта. Шу даврда аҳолининг бир давлатдан иккинчи давлатга боришида қўпинча юқумли касалликларнинг тарқалиши, унинг олдини олиш чораларини қидиришга мажбур этган.
Қадимги Бухорода юқумли касаллик билан оғриганларни аҳолидан ажратиш, алоҳида хоналарга жойлаш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш талаб этилган. Археологик топилмаларга кўра Ўрта Осиёда тиббиёт фани жуда қадим замонларда ҳам ривожланганлиги исботланган. Қува шаҳрида (Фарғона вилояти) водопровод қувурларининг пишган лойдан қилинган қолдиқлари топилган. Энг катта қазилма бойлик Афросиёб шаҳрида топилган , бу ердаги водопровод ва канализация қурилмалари қадимий Рим қурилмамаларини эслатади. Бу кўҳна Ўрта Осиё халқи соғлигини сақлашда, тоза сувни хамда ташқи муҳит санитария холатини сақлашда канализациянинг қанчалик аҳамияти борлиги тўғрисида далолат беради.
Гигиена фанининг ривожланишига, қадимий турон ўлкасида яшаб ижод қилган, тиббиёт илмига ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган истеъдодли олимлар Абу Али Ибн Сино, Исмоил Журжоний, Абу Райхон Беруний, Умар Чағманий ва бошқалар ҳам ўз асарлари билан катта хисса қўшганлар. Қисқа аммо мазмунли хаёт кечирган, сал кам 500 га яқин асарларни яратган буюк аллома Ибн Синонинг асарлари уни жаҳонга танитди.
Абу Али иби Сино фаолияти асосан инсон саломатлигини сақлаш, яъни касалликнинг олдини олиш, агар касаллик келиб чиқса, уни даволаш чораларини кўришдан иборат бўлган. Тиббиёт оламида Абу Али иби Синонинг табаррук номи Гиппократ ва Гален каби буюк табиблар билан бир қаторда туради. Абу Али иби Синонинг тиббиётга доир асарлари бир неча асрлар давомида тиббийёт фанининг назарий ва амалий асоси бўлиб келди. Унинг шоҳ асари бўлмиш “Китоб ал конун фит тибб” (Тиб илми қонуни) бир қанча тилларга таржима қилинган. Европа дорилфунунларида асосий қўлланма сифатида ўқитилиб келинган. Шарқда эса Абу Али иби Сино асарлари табиб ва ҳакимлар қўлидан тушмади. Қайт қилинган китобда келтирилган маълумотлар ҳозирги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Жумладан, олимнинг бу китобида кишини таажжубда қолдирувчи соғликни қандай сақлаш кераклиги ҳақидаги таълимотлари (кейинчалик гигиена деб номланган) баён этилган. Европадаги уйғониш даври тиббиётга жуда катта ижобий таъсир кўрсатди ва антик тиббиёт билан янги давр тиббиёти ўртасида муҳим ва қимматли давр бўлди. Бу эса Ўрта Осиё халқларининг вакиллари дунё тиббиёти тараққиётига салмоқли ҳисса қўшганлигини қўрсатади.
Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида гигиена илмига бағишланган кўп масалалар ечимларини ёзиб қолдирган. Жумладан у агар ҳавода ва бошқа ғуборлар бўлмаганда эди инсон хаёти анчагина чўзилган бўлар эди, деб атмосфера ҳавосининг ифлосланишидан холи қилишни уқтиради. Айниқса у ҳаво ҳароратига, унинг намлигига эътибор берган. Асарларида инсонлар йилнинг турли фаслларида соғлиқларини сақлашнинг эхтиёт чораларини кўришлари зарурлигини, кўпгина касалликлар намлик ошганда, ёки иссиқлик даражаси ҳаддан ташқари ошиб кетганда зўрайишини айтиб ўтган. У шундай деган: “шуни билгинким, йил фаслининг турли иқлим шароити қандайдир касалликларни келтириб чиқариши мумкин, демак иқлимга қараб ақл – заковат билан одамларга турли кун тартибини тавсия қилиш керак”.
“Тиб қонунлари” китобида, жумладан, турар жойларни қуришда майдоннинг соф тупроғи, рельефи катта аҳамиятга эга эканлигини тушунтиради ва аҳоли яшаши учун қуриладиган майдонлар кунгай, баҳаво, қуруқ тупроқли бўлмоғи зарур дейди. Юқорида қайд қилинганлардан ташқари ўз асарида инсон саломатлигини сақлашда ташқи муҳит омиллари: сув, тупроқ, атмосфе-ра ҳавосининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтади.
Исмоил Журжоний Хоразмшоҳлар даврида яшаб ижод қилган, тиббиёт фани ривожига ўз ҳиссасини қўшган йирик олим. У Хоразм вилоятининг иқлими, тупроғи, ҳавоси, географик ҳолати ҳақида ёзибгина қолдирмай, уларнинг инсонлар саломатлигига таъсирини ҳам ўрганди. Унинг фикрича, “Кимки Хоразм вилояти ҳавосидан нафас олса, ундаги доривор ўсимликлардан, мева ва резовор ўсимликлардан истеъмол қилса, унинг соғлиги мустаҳкам бўлади”.
Журжоний тиббиёт оламида иккита бебаҳо китоб қолдирди, булар “Хоразмшоҳ хазинаси” ва “Хоразмшоҳ Карабадини”, “Хоразмшоҳ хазинаси” 9 та китобдан иборат бўлиб, тиббиёт фанининг турли соҳаларига бағишланган. У касалликларнинг келиб чиқишига 6 хил омил сабаб бўлади, дейди, яъни ҳаво (иқлим) озиқ-овқат ва дори-дармон, уйқу ва уйқусизлик, жисмоний ҳаракат ва ҳаракатсизлик, организмга кирувчи моддалар ва уларнинг организмдан ажралиши, ҳаддан ташқари хурсандчилик ва хафагарчилик.
Журжоний “Хоразмшоҳ хазинаси” номли китобида зах, намлиги бўлган жойларга, уй-жой қурганда пойдеворини баландроқ қуришни тавсия этади. У ичимлик сувларга тўхталиб, қиш вақтида ёғган ёмғир ва эриган қор суви ёз вақтида ёғганига нисбатан тезроқ эканлигини уқтириб, бу ҳолни атмосфера ҳавосининг ёз вақтида ифлослиги натижаси, деб тўғри фикрлайди. Таркибида темир моддаси кўп бўлган сув киши организимига, яъни меъда-ичак, буйрак ва жинсий аъзолар фаолиятига ижобий таъсири кўрсатиши, шўр сув эса қонни ўзгартириши, ич кетказиши, буйруқ, сийдик қопида тош ҳосил бўлишига сабаб бўлиши тўғрисида маълумотлар берган. У сувнинг тозалигини аниқловчи кўрсаткичлар сифатида, унинг ранги, маззаси, ҳиди ва тиниқликни кўрсатиб ўтган.
Ўрта Осиё халқларининг тиббиётга оид ёзма ҳолда қолдирган маълумотлари Х-IХ асрларга (бизнинг эрамизгача) тегишли. Бундай маълумотлар “Авесто” китоби ҳамда лойдан ясалган жадвалда ўз ифодасини топган. Авесто- Эрон ва Ўрта Осиё халқларининг илоҳий китоби бўлиб ҳисобланади. Бунда асосан диний урф-одатлар қаторида баъзи гигиеник маълумотлар берилган. Гигиеник тадбирлар ичида соғликни сақлаш тўғрисидаги берилган маълумотлар алоҳида ўрин тутади. Авесто Ўрта Осиё халқлари тиббиётига оид ёзилган биринчи маълумот бўлиб ҳисобланади. Ўрта Осиё халқларининг ўрта аср тиббиётига оид улкан ёзма маълумотлари шу даврда яшаган ва ижод қилган олимларнинг фаолияти феодализимни энг ривожланган даврига( IX –XIIасрлар) тўғри келади.
Абу Бакр ар-Розий ташқи мухит омилларининг одам организмига таъсир этишини чуқур ўрганган холда унинг салбий таъсиридан сақланиш тўғрисида ҳам ўз мулоҳазаларини билдирган. Олим жаҳонда биринчи бўлиб, чечакнинг олдини олиш мақсадида эмлаш кераклигини тавсия қилган ва уни қандай ижро этиш кераклигини батафсил ифодалаган.
1934 йилда Ўзбекистон илмий-текшириш санитария-гигиения институти очилди. Туркистон Давлат Тиббиёт олийгоҳи алоҳида бўлиб ажрилиб чиқди ва унинг қошида санитария-гигиения мутахассилари тайёрлайдиган факултет очилди. Коммунал гигиена кафедрасига т. ф. д. профессор Винокуров Петр Дмитриевич мудирлик қилди, 1935-1938 йилларда. У асосан, сув ва турар жой гигиенаси билан боғлиқ масалалар билан шуғулланган.
 
Мустақил ишлаш учун назорат саволлари
1. Гигиена фанинг ривожланиш тарихи ҳақида қандай маълумотларга эгасиз?
2. Дунё тарихида гигиенанинг ривожланишида Ўрта Осиё олимларининг тутган ўрни.
3.Шахсий гигиенанинг инсон саломатлигида тутган ўрни.
Download 203,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish