Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида



Download 143,61 Kb.
bet8/39
Sana20.06.2022
Hajmi143,61 Kb.
#685526
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
Oliy sud plenum jinoyat qaror

Олдинги таҳрирга қаранг.
оғзаки шакл — тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган (жетон, патта, квитанция ва ҳ.к. олиш пайтида) битим, ҳадя шартномаси ёки фуқаролар ўртасида тузиладиган қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаса) тузилаётганда;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оддий ёзма шакл (тилхат, хат, ҳужжатлар ва ҳ.к.) — қуйидаги шартномалар: гаров, кафиллик, закалат, маҳсулот етказиб бериш, энергия таъминоти, кўчмас мулкни сотиш, ҳадя (агар ҳадя берувчи юридик шахс бўлса ёки шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса), мулк ижараси (агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса), прокат, юридик шахслар ўртасидаги бино ижараси, лизинг, юридик шахслар ўртасидаги уй-жой ижараси, пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш, фуқаролар ўртасидаги қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса), кредит, банк омонати, топшириқ, воситачилик, мол-мулкни ишончли бошқариш, омонат сақлаш, суғурта тузилаётганда;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
нотариал тасдиқланган шакл — қуйидаги шартномалар: давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этиладиган автомототранспорт, ер участкаси, бошқа кўчмас мулк олди-сотдиси, айирбошлаш, кўчмас мулк ва автомототранспорт ҳадяси, рента, уй-жой (квартирани) бошқа шахсга бериш, кўчмас мулк ижараси, корхона, автомототранспорт воситалари бино (фуқаролар ўртасида) ижараси, фуқаролар ўртасидаги уй-жой ижараси тузилаётганда.
10. Агар қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалар юзасидан низони судда кўриш натижалари бўйича жавобгарда ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни эгаллашдан олдинроқ пайдо бўлганлиги аниқланса, суд манфаатдор тарафларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиради.
11. Қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалардан келиб чиқадиган аризалар судни четлаб суриштирув, дастлабки тергов органларига тушганда, улар ЖПК 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ва жиноят белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахсларга низо фуқаролик суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши зарурлиги тушунтирилиши лозим.
Шуни назарда тутиш лозимки, суднинг айнан бир масала бўйича фуқаролик, иқтисодий суд иши юритиш тартибида чиқарилиб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги, ЖК 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилишига ва унинг жиноят судлов ишини юритиш тартибида кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
12. Ижтимоий тўлов, нафақа, бошқа пул тўловлари (масалан, компенсациялар, суғурта тўловлари)ни ёки бошқа мулкни тегишли қарор қабул қилишга ваколатли ижро ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, муассаса ёки ташкилотларга, қонунга кўра тўловлар ёки мулкни олиш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжудлиги (жумладан, олувчининг шахси, ногиронлиги, боқимандалари борлиги, уруш ҳаракатларида қатнашганлиги, ишга жойлаштириш имконияти йўқлиги, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги) тўғрисида била туриб, ёлғон маълумотлар тақдим этиш йўли билан олиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим.
Ижтимоий тўлов, нафақа ёки бошқа пул тўловларини мазкур тўловларни олиш учун қонуний асослар тугаганлиги тўғрисида тегишли органларга қасддан хабар бермай, уларни олишни давом эттирган шахснинг ҳаракатлари ҳам шу тарзда квалификация қилиниши керак.
13. Фирибгарлик жиноятидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятини (ЖК 170-моддаси) фарқлаш лозим, чунки бундай ҳолда шахс ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра мулкдор эгалиги ёки тасарруфига ўтиши лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради ва улар ҳисобига бойийди (масалан, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш шохобчаси ходими нарядда кўрсатилмаган ишларни бажариб ёки вагон кузатувчиси йўловчини чиптасиз ташиб, мижоздан олинган ҳақни ўзлаштиради, босмахона бош инженери буюртма қилинган маҳсулотнинг ҳисобга олинмаган тиражи учун олинган ҳақни ўз мулкдорлигига қаратади ва ҳ.к.).
14. Агар алдов шахс томонидан ўзганинг мулкини қўлга киритишни енгиллатиш мақсадида ишлатилган бўлиб, мулкни олиб қўйиш жараёнида мулкдор, мулк эгаси ёки бошқа шахс унинг асл ниятини сезиб қолган, айбдор буни англасада, бироқ мулкдор ёки мулк эгасининг эркига зид равишда мулкни ушлаб туришни давом эттирган бўлса, қилмиш талончилик, мулкдор ёки мулк эгасига билдирмасдан мулк билан яширинган ҳолларда эса, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим.
15. Фирибгарлик йўли билан корхона, муассаса, ташкилотлар, мулкини талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлиги, фақат, талон-торож қилинган мулк суммаси МЖтК 61-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган ҳолдагина келиб чиқади (жумладан квалификацияловчи белгилар мавжуд бўлганда ҳам).

Download 143,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish