Гидромуфта ишини ростлаш
Гидромуфтанинг ишини ростлаш уч усул билан амалга оширилади: 1) етакловчи вал айланишлари сонини ўзгартириш йўли билан; 2) гид-ромуфта оқар қисмининг шаклини ўзгартириш йўли билан; 3) иш бўшлиғини суюқлик билан тўлдириш даражасини ўзгартириш йули билан.
Двигателнинг етакловчи вали айланишлари сонини ўзгартириш билан ростлаш усули, асосан, транспорт ва юк кўтариш машиналарида қўлланилади. Бу усул билан ростлаш натижасида гидромуфта валида унча катта бўлмаган қолдиқ момент ҳосил бўлади, бу эса транспорт машина-лари (автомобиллар, тракторлар) учун катта аҳамиятга эга. Масалан, агар гидромуфта валидаги қолдиқ момент ҳаракатдаги автомобиль қарши-лигидан кичик бўлса, у ҳолда ҳайдовчи двигателни ўчирмай фақат айла-нишлар сонини камайтириш билан машинани тўхтата олади. Агар гидро-муфтада катта қолдиқ моменти ҳосил бўлса, у ҳолда автомобилни тўхта-тиш учун тормоз ёки ажратиш қурилмасидан фойдаланиш керак бўлади.
Тўлдириш даражаси ўзгармас бўлганда гидромуфта оқар қисмининг шаклини ўзгартириш йули билан ростлаш, шунингдек, техник ростлаш момент бўйича ростлаш даражаси кичиклиги сабабли амалда қўлланил-маган. Ростлаш даражаси момент ва тезлик бўйича фарқланади. Момент бўйича ростлаш даражаси—етакловчи валнинг асосий иш тартибидаги моментнинг турбина тўхтатилганда ўша валнинг ўзидаги минимал моментга нисбати билан ўлчанади.
Тезлик бўйича ростлаш даражаси етакловчи валнинг номинал айла-нишлари сонининг ўша валнинг минимал айланишлар сонига нисбати би-лан ўлчанади.
Иш бўшлиғини суюқлик билан тўлдириш даражасини ўзгартириш йўли билан ростлаш гидромуфтани ростлашнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Уни баъзан суюқлик орқали рост лаш ҳам деб атайдилар. Ростлашнинг бу усулини кенгроқ кўриб чиқамиз. У уч хил тарзда бажарилиши мумкин:
1) гидромуфтага киришда суюқлик оқимини ростлаш;
2) гидромуфтадан чиқишда суюқлик оқимини ростлаш;
3) гидромуфтага кириш ва чиқишда суюқлик оқимини ростлаш.
Хулоса
Суюқлик орқали ростлашнинг ҳар бир хили гидромуфтанинг айрим-айрим бўғинларида бир нечтадан лойиҳавий ечимларга эга. Гидромуфта ишини ростлаш натижасида уни шундай эпчил бошқаришга эришиладики, гидромуфта иккиламчи валнинг айланишлари сонини тез ўзгартириш ва гидромуфта бир тартибдан иккинчи тартибга минимал вақтда ўтиши мумкин бўлади ҳамда гидромуфтанинг турли тартиблардаги иши барқарор бўлади. Агар биз гидромуфта иш бўшлиғини суюқлик билан турли даражада тўлдирсак, бу билан етакловчи валнинг айланишлари сонини ўзгартирган бўламиз
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Г е й е р В. Г., Д у м и н В. С, Гидравлика гидропривод «Недра» М., 1970 й. Б о р ц м е н с к и й А. Г., Зоря А. Н.
15. Қ. Ш. Латипов — Суюқликларда ички ишқаланиш кучланиши ҳақидаЎзССР ФА Ахборотлари, техника фанлари серияси, 1980 й. № 6. 43—47-бет.
16. Қ. Ш. Л а т и п о в — Гидравлик қаршилик коэффициентини аниқлашга доир. УзССР ФА Докладлари 1982 й. № 8; 16—19-бет.
17. П. К. Н о р к и н., Қ. Ш. Л а т и п о в — Гидродинамические передачи и объемный гидропривод (конспект лекций) Изд-во ТашПИ Ташкент — 1980 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |