Гидротрансформаторларнинг тузилиши Гидродинамик муфталарнинг кулланилиш сохаси



Download 1,66 Mb.
bet1/4
Sana16.04.2022
Hajmi1,66 Mb.
#556026
  1   2   3   4
Bog'liq
гидр-15


Гидротрансформаторларнинг тузилиши
Гидродинамик муфталарнинг кулланилиш сохаси


Режа:
Кириш

  1. Гидротрансформаторларнинг тузилиши

  2. Гидрогрансформаторнинг вазифаси

  3. Гидродинамик муфталар хакида

  4. Гидромуфтанинг тузилиши ва ишлаши

  5. Гидродинамик муфталарнинг кулланилиш сохаси

  6. Фойдаланилган адабиётлар

Кириш



Гидромуфтада етакловчи валдаги моментнинг миқдори ҳар қандай ўзгартирилганда ҳам иккала (етакловчи ва етакланувчи) валда момент-ларнинг тенглиги таъминланади. Йўналтирувчи аппарат йўқлиги гидро-муфталар буровчи моментини ўзгартирмайди ва ҳар қандай узатиш нис-батларида ҳам етакловчи ва етакланувчи валлардаги моментлар тенг бў-лади. Етакланувчи вал фақат етакловчи валнинг йўналишида айланади. Гидродинамик муфта Германияда 1909—1910 йилларда профессор Фиттингер томонидан кашф этилган ва биринчи марта кемаларда икки вални эластик боғловчи сифатида ишлатилган. Ҳозир гидромуфталар 500 дан ортиқ турдаги машина ва механизмларда бир агрегатда 0,5÷1 кВт дан 35000 кВт гача ва ундан ортиқ қувватни узатишда ишлатилади. Гидро-муфталар узатиш сони бирга тенг бўлган гидроузатмаларда ишлатилади. Агар узатиш сони бирдан фарқли бўлиши зарур бўлса, у ҳолда ҳар хил ўлчамли насос ва турбина қўлланилади. Турбина ва насосларнинг ўлчам-лари ҳар хил бўлгани сабабли йўналтирувчи аппарат қўллаш зарурати туғилади.
Гидромуфтанинг тузилиши ва ишлаши
Гидродинамик муфта ёки турбомуфта (3.3-расм) насос ғилдираги 1, турбина ғилдираги 2, етакловчи вал 3, етакланувчи вал 4, диафрагмали босқич 5, ярим корпус 6, ярим тор 7 лардан иборат.
Насос ва турбина ғилдираклари штампланган ярим ҳалқа шаклида тайёрланади. Бу ғилдираклардаги кураклар, кўпинча, ички сиртга радиал жойлаштирилган бўлади.


3.3-расм. Гидромуфта
3.4-расмда радиал куракли (3.4-расм, а), орқага оғишган куракли (3.4-расм, б) ва олдинга оғишган куракли (3.4-расм, в) гидромуфта иш ғилдираги тасвирланган. Текширишлар кўрсатадики, сирпаниш s = 3% бўлганда олдинга оғиш бурчаги 45° бўлган куракли гидромуфталарнинг узатган моменти радиал куракли гидромуфталардагига қараганда 2 марта ортиқ орқага оғишган куракли гидромуфталарнинг узатган моменти эса радиал куракли гидромуфталарникига қараганда 5% кам экан. Одатда, гидромуфталар ишлаган вақтда куракларнинг тебранишини йўқотиш учун насос ғилдирагидаги кураклар сони турбина ғилдирагидаги кураклар сонига тенг бўлмаслиги керак. Масалан, ГАЗ-12 автомобилидаги гидромуфта насос ғилдирагида 48 та курак ва турбина ғилдирагида 44 та курак ўрнатилган. Гидромуфтанинг корпуси 2 та штампланган қисмдан иборат бўлиб, улар болтлар ёрдамида кавшарлаб маҳкамланади. Диафрагмали босқич 5 етакланувчи вал 4 билан турбина ғилдираги 2 орасидаги текисликка ўрнатилади. Диафрагмали босқичнинг вазифаси буровчи моментни етаклов-чи валга узатишни камайтиришдир.
Насос ва турбина ғилдиракларида суюқлик ҳаракат қилганда уюрмали оқим гидравлик қаршиликни кўпайтирувчи қайтаргичга тўқнаша-ди ва энергиянинг бир қисми йўқолиб, узати-лаётган буровчи момент миқдори камаяди. Авто-мобиллар уланган узатма ва сал тишлаётган двигатель билан тўхтаб турганида, шунингдек, автомобилнинг батамом тўхташи ҳолларида буровчи момент камайтирилиши зарур. Агар двига-тель орттирилган айланишлар сонида ишласа (масалан, машина ҳаракатда бўлганда), унда суюқлик оқими марказдан қочма кучларнинг таъсирида диафрагмали босқичдан ташқарига сурилиб, уни энергия йўқотишисиз оқиб ўтади.


3.4-расм. Гидромуфтада ишлатиладиган иш ғилдираклари.

Суюқлик оқиб чиқиб кетишининг олдини олиш учун гидромуфта пўлат ҳалқалардан ва гофриланган цилиндрдан иборат четки тиғизлагич-лар билан таъминланади.
Насос ғилдираги ва турбина ғилдираги валлари ўзаро туташ бўлмайди, уларнинг чеккалари орасида тирқиш мавжуд. Энергия насос ғилдираги валидан турбина ғилдираги валига гидромуфтанинг ички бўшлиғини тўлдирувчи иш суюқлиги ёрдамида узатилади.
Двигателдан вал орқали ҳаракатга келтирилган насос ғилдираги ай-ланаётганда иш суюқлигини кичик радиусда қабул қилиб, катта радиусда чиқариб юборилади. Суюқлик насос ғилдирагидан ўтишда уюрма ҳаракат олади, натижада унинг ҳаракат миқдо-рининг моменти ортади. Иш суюқлигининг уюр-ма ҳаракатини таъминлаш учун двигатель момен-тининг ҳаммаси сарф қилинади. Суюқлик турби-на ғилдирагидан ўтганда суюқлик оқими турбина ғилдиракларининг куракларига таъсир этиб ва унинг қаршилигини енгиб , унинг уюрма ҳаракати сўнади. Шундай қилиб, иш суюқлиги насос ғил-дирагидан олган энергиясини турбина ғилди-ракларига беради ва у орқали машинанинг ҳара-катланувчи қисмларига узатилади.


3.5-расм. Торсиз гидромуфта
Турбина ғил-дирагидан суюқлик яна насос ғилдирагига қай-тади. Гидромуфта ғилдираклар суюқликнинг уз-луксиз айланма ҳаракатини уюрма айланаси дейдилар. Гидромуфтанинг ички ҳалқаси ғoвaк тороид шаклига эга бўлгани учун тор деб аталади ва металлдан ясалади.
Ҳозирги вақтда юқори иш кўрсатгичли торсиз гидромуфталар ҳам мавжуд (3.5-расм), чунки тор ФИК ни камайтиради.


Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish