Гидромуфтанинг двигатель билан биргаликда ишлаши
Ички ёнув двигатели ва гидромуфта биргаликда ишлаганда двига-телнинг тирсакли вали насос ғилдираги билан блок қилиб бирлаштири-лади, шунинг учун
ng=nн
Двигатель—гидромуфта системасининг характеристикаларини аниқлаш учун двигателнинг айланишлари сони ўзгартириб борилади. Бунда айланишлар сонининг энг кичик миқдори двигатель айланишлар сонининг энг кичик турғун қийматига тенг ва энг каттаси эса двигатель айланишлар сонининг мумкин қадар энг каттасига тенг бўладиган қилиб ўзгартири-лади, двигателнинг танланган ҳар бир айланишлари сони учун бирдан бошлаб нолгача узатиш нисбатларининг қатор қийматларини бериб борилади. Ҳар бир узатиш нисбати учун мос равишда насос ғилдира-гидаги момент ҳисоблаб чиқилади.
3.13- расм. Гидромуфтанинг двигатель билан биргаликда ишлашига доир.
|
Агар узатиш нисбатларининг катталиклари камайтирилганда ҳисоб-лаб чиқарилган момент двигателнинг максимал моментидан катта бўлиб чиқса, у ҳолда берилган айланишлар сони учун ҳисоблаш тугаган бўлади, чунки муфта бундан катта моментларни узатмайди. Ҳар бир узатиш нисбатларининг қийматлари учун турбина ғилдирак валининг айланиш-лари сони ҳисоблаб чиқилади. Одатда, натижа жадвал шаклида берилади. Олинган натижадан фойдаланиб, двигателнинг айланишлари ng нинг бе-рилган қийматлари учун Мн=f(пт) функция, двигатель моменти Mg гpaфикларини тузиш мумкин (3.13-расм). Бу графиклар гидромуфтанинг тортиш имкониятларини ифодалайди. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам амал-да қўлланилавермайди, чунки гидромуфта двигателдан олиш мумкин бўлган ҳамма моментларни ҳам узатавермайди. Турбина ғилдирагининг насос ғилдирагига нисбатан сирпаниши ҳисобига пm ҳар доим пн дан кичик. Шунинг учун n = соnst бўлганда b1a1; b2a2; b3a3; b4a4;b5a5; вертикал тўғри чизиқлар (3.13-расм, а) мос равишда b´1a´1;b´2a´2;b´3a´3; b´4a´4; b´5a´5; (3.13-расм, б) чизиқларга ўтади. Двигателнинг кичик айланишларига тегишли а'1 ва a'2 нуқталар графикдан чапга чиқиб кетади; а'5:, а'4, а'3; а''5, а''4 а''3 нуқталар двигатель мос моментларини ифодаловчи а5, а4, а3 нуқталарни айланишларга горизонтал кўчириш йўли билан ҳосил қилинади. 3.13-расм, б да эгри чизиқ билан абсцисса ўқи орасидаги штрихланган соҳа двигателнинг нормал ишлаш соҳасини билдиради.
3.13-а ва 3.14-расм, б ларни ўзаро солиштириш натижасида қуйидаги хулосаларга келиши мумкин: гидромуфта двигатель иш сохасини кенгай-тиради, турбина ғилдираги тўхтатилганда ҳам двигатель нормал ишлайди ва ҳоҳлаганча кичик айланишларда ҳам турбина ғилдирагининг ишлаши мумкин бўлади; ҳаракат бошланишида (nm=0) турбина ғилдираги валидаги момент двигателнинг максимал моментидан унча фарқ қилмайди. Дви-гатель - гидромуфта системасининг характеристикасини двигатель характеристикаси билан таққослаш учун 3.13-расм, б да двигателнинг характеристикасидан фойдаланамиз. Бунда а1 а2 а3 а4 а5 нуқталар (3.13-расм) b'1a''1, b'2a''2 , b'3a''3 , b'4a''4 , b'5a''5 вертикалларга кўчирилган бўлиб, a'5 а5'', а'4а''4, а''3а''3 кесмалар Мт = f(пт) эгри чизиқлар ва уларга тегишли вертикаллар орасидаги горизонтал масофаларга тенг ва турбина ғилди-рагининг йўқотган айланишларини билдиради. Бу айланишлар сонини сирпаниш айланишлари деб аталади ва у қуйидагича аниқланади:
пп = пн — пт. (20.34)
3.13-расм, б даги графикнинг ҳар бир нуктасига двигатель-гидромуфта системасининг аниқ бир режимдаги иши мос келади. Шундай қилиб, ординатадаги катталик турбина ғилдираги моментини, абсцисс-садаги катталик эса унинг айланишлар сонини билдиради. Турбина ғил-дираги айланишлар сонини двигатель айланишлар сонига бўлсак, ФИК тенг бўлган узатиш нисбатга эга бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |