Гидропоникада экин ўстириш осон иш эмас. У билан шуғулланмоқчи бўлганлар махсус билим ва тажрибага эга бўлиши керак.
Иссиқхона қурилиши катта маблағни талаб этади.
Узлуксиз сув ва электр энергияси керак.
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги техник хатолар тупроқда ўстиришга қараганда тезроқ ва жиддийроқ сезилади.
Электр воситалари, ускуналар ва компьютер дастурла- ри орқали бошқариш тўғри ишлаётганлигини доимий назоратга олиш лозим. Чунки микроиқлим ва озиқла- ниш шароитлари орқали келиб чиққан физиологик бузилишлар рўй бериши мумкин.
Гидропоникада экин етиштириш талаб даражасида амалга оширилмаса, экологиянинг ифлосланишига олиб келади. Полиэтилен плёнка ва кимёвий ўғитлар атроф-муҳитни кам бўлса-да ифлосланишига олиб ке- лади.
14
31–китоб
Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
Тупроқсиз экин етиштириш тизими 24 соат давомида на- зорат остида бўлиши керак. Иситиш, совутиш, шамоллатиш тизимини доимий назорат қилиш даркор. Ўғитлар бочка- сидан юборилган эритманинг ES ва pH қиймати бўлимлар асосида бошқарилиши лозим. Тупроқсиз экин етиштириш (гидропоника) асосан географик ресурсларга эга бўлган ҳу- дудларда барпо этилиши керак. Чунки маҳсулот ишлаб чиқа- риш жараёнида сарф қилинган харажатларнинг 30-40 фои- зи иситиш учун сарфланади.
ГИДРОПОНИКА ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ
Илдиз озиқланадиган муҳитни физик-кимёвий хусусият- лари, озиқланиш тизими, технологик жиҳозларини кон- структив ҳал этилишига кўра гидропоника қуйидаги 5 асо- сий турларга ажратилади:
15
100 китоб тўплами
сувли экин – илдиз озиқланадиган муҳит озиқ тузлари- нинг сувдаги эритмаси ҳисобланади;
агрегатопоника – илдиз озиқланадиган муҳит қаттиқ ма- териалли (агрегатли) субстрат (лотинчада aquareqatus – механик аралашма ёки бир хил заррачаларнинг меха- ник бирикмаси) бўлиб вақти-вақти билан минерал ўғит- ларнинг эритмаси бериб турилади;
хемоэкин (хемокультура) (лотинча chemia – кимё, cultura – етиштириш, ишлов бериш сўзларидан олинган) илдиз озиқланадиган муҳит озиқали эритма билан ҳўлланиб туриладиган, ғовак органик материалдир;
ионитопоника – илдиз озиқланадиган муҳит катта зар- рачалардан иборат бўлиб, икки мўмли: катионит ва анионитли аралашма кўринишида, уларнинг ионлари қисман минерал тузларнинг ионлари билан алмашти- рилган;
аэропоника (грекча aer – ҳаво сўзидан олинган) – ҳаво илдиз озиқланадиган муҳит ҳисобланади. Бу ўсимлик- ларнинг илдиз тизими махсус сўкчакларнинг қоронғи ҳаво бўшлиғига жойлаштириб, озиқа эритмалар илдиз- га форсункалар ёрдамида вақти-вақти билан пуркала- ди ёки илдизлари трубага жойлаштирилиб вақти-вақти билан шу труба орқали озуқа эритма оқизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |