Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
Экин етиштиришда минерал пахта торфга қараганда қуйидаги афзалликларга эга:
яхши сақлаб туриш қобилиятига;
кимёвий инерт;
структурали барқарор ва ўзгармас сифатига;
уни пар ва кимёвий усулларда стерелизация қилиш ҳамда такроран бир неча айланишларда фойдаланиш мумкин.
Агар минерал пахтали экин намланганда у 15% кам бўл- маган сувнинг ўзида сақласа, бунда у ҳеч қачон сувнинг етишмовчилигидан ёки ошиб кетишидан қийналмайди. Агар плита асосида сувнинг бемалол оқиб кетиш имкони бўлса, экин ҳеч қачон қуриб қолишдан қийналмайди, чунки суғо- ришлар орасида етарли таннафус бўлганда, пахта яна 30%га яқин ҳавони тўплайди.
Сувда юқори миқдорда тузларнинг бўлиши тупроқли экинлар учун яроқсиздир, минерал пахтали экинлар учун эса ҳалокатлидир. Сифатсиз сув минерал пахтада етишти- ришни бошқаришни қийинлаштиради.
Минерал пахта бутунлай инерт, шу боис экинлар учун озиқ эритмаларни тўлиқ тушишини доимо таъминлаш зару- рияти мавжуд. Экинлар учун бир қанча эритмалар мавжуд,
33
100 китоб тўплами
бунинг учун компьютер орқали бошқариладиган аралашма тайёрлайдиган бир бакдан бошлаб, то аралашма тайёрлай- диган бир неча бакли қурилмалар бор.
Кўчатлар алоҳида кичик ҳажмли плиталарда 2-3 дан етиштирилади. Шу боис ҳар бир суғоришда, ҳар бир плитага бир хил ҳажмда озиқ эритма берилиши муҳимдир. Меъёрлаб суғориш ва суғориш тизимидан тўғри фойдаланиш минерал пахтада етиштиришнинг асосий омили ҳисобланади.
Вермикулитли субстратлар. Вермикулит – бу табиий ми- нерал бўлиб, слюдани (шаффоф минерални) ўзгарган маҳ- сулоти ҳисобланади. У оловга чидамли, заррачаларининг катталиги 1-3 мм, зичлиги 0,19 г/см3 ва нам сиғими 64%.
Бу минералнинг энг йирик келиб чиқиш кони Кольский ярим оролида жойлашган Кондорск ҳисобланади. Бу ерда вермикулитнинг 80% ортиқ дунё запаслари тўпланган. Вер- микулитнинг йирик конлари Наткруткс (Жанубий Африка), Потанинск (Урал) ва Какшаровск (Узоқ Шарқ) каби макон- ларда мавжуд. Ҳозирги вақтда вермикулитли субстратлар сабзавотчиликда, саноатлашган боғдорчилик ва гулчилик- да, уруғларни ғўлалашда, меваларни, сабзавотларни, пи- ёзларни, қаламчалар ва бошқа ўсимлик материалларини сақлашда ҳамда ташишда, шунингдек, техноген-бузилган ҳудудларни биорекультивация қилишда кенг қўлланилади.
Иссиқхона сабзавотларини гидропон усулда етишти- ришда вермикулитни ўзидан фойдаланилмай, вермикулит куйдирилгандан сўнг ҳосил бўлган вермикулитли субстрат- дан фойдаланилади.
Вермикулитли субстратлар жуда универсал. Уларни гид- ропон усулда хоҳлаган экинларни етиштиришда ва тупроқ аралашмаларини тайёрлашда қўшимча компонент сифати- да қўллаймиз. Улар уруғларни ғўллашда (дрожалашда), қа-
34
Do'stlaringiz bilan baham: |