Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
Экинларнинг озиқлантириш шароитларини оптимал- лашни бир қатор услублари мавжуд. Дастлаб бутун ўсиш даври давомида тўғри, ўсув даврида тез ўзгариб туради- ган сувнинг кимёвий таркиби бўйича тўғри маълумотга эга бўлиш муҳимдир. Такрорий таҳлилларни ҳар 2-3 ойда бир ўтказадилар, айниқса бу сув очиқ ҳавзалардан бўл- са. Таҳлил қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ўтказилади: pH, НСО 3, Cl, NH 4, K, Ca, Mg, Fe, Mn, Zn, B, Cu.
Экин етиштиришда ишчи эритмаларни тайёрлашда ўғит-
ларни сувда йўл қўйиладиган элементларни охирги даража- си қуйидаги максимал чегарларда ёки улардан пастроқ бў- лиши керак (мг/л): Ca – 150-200, НСО 3 – 4,0-4,5 мМ, Cl – 50-100, Nа – 30-60, Fe – 1,0, Mn – 1,0, Zn – 0,3, S(SO 4) – 60 (200).
3
Экинларни кичик ҳажмли услубда етиштиришда сув буферлигини доимий назорат остида ушлаб туриш зурур, яъни озод ионларни НСО -1 таркиби, уларни эритмадаги уму- мий миқдори Ca +2 ва Mg +2 ионларининг йиғиндисидан ошиб
57
100 китоб тўплами
кетмаслиги керак, гидрокарбонатларни одатдаги меъёри 0,5-1 мМо/л.
Сувнинг қаттиқлигини ҳам ҳисобга олиш зурур – Ca(HCO3)2, Mg(HCO3)2, CaCl2, MgCl2, CaSO4, MgSO4 тузларининг умумий миқдори. 1 қаттиқликда Ca ва Mg катионлари кон-
центрациясини 10 мг/л CaO эквивалент (тенг) эканлигини билдиради. Фойдаланиладиган Ca ва Mg ионларини миқдо- ри ишчи эритмада бу ионларнинг ҳисобга олинган миқдори- дан паст бўлмаслиги керак, акс ҳолда K ва Ca +Mg ионлари- нинг оптимал нисбати бузилади, улар ўртасида антагонизм (қарама-қаршилик) намоён бўлади ва кўчатлар томонидан К сингдирилиши қисқаради.
Na юқори миқдордаги таъсирига қарши, озиқ эритма- ларда ва дренажда Ca, Mg, K меъёрини бу элементларнинг нисбатини сақлаб турган ҳолда ошириш лозим.
Сувда олтингугуртнинг ортиқча миқдори сувни дастлаб фаол хлор (Ca(HOCl)2, хлорли оҳак, суюқ хлор билан ишлов бериш орқали камайтирилади. Фаол хлорнинг меъёри 1 мг олтингугуртда 0,6 мг ни ташкил қилади. Шу меъёрдаги фаол хлор билан Fe2 ва Mn ортиқча миқдордаги фаоллиги камай- тирилади. Сувдаги ортиқча олтингугурт миқдорини дастлаб чўктириш учун сувга бўр CaCO3 қўшиб, сувни аралаштириш орқали амалга ошириш мумкин.
Иссиқхоналарда озиқ моддаларнинг етишмаслик белги- лари ўсимликнинг турли қисмларида намоён бўлиши мум- кин: ёш ва қариган баргларда, ўсув нуқталарида. Ёш барг- ларда ва ўсув конусларда озиқ элментларнинг етишмовчи- лик белгилари кўпинча B, Ca, Cu, Fe, Mn, Zn, яъни кальций ва микроэлментларни, қари баргларда эса – N, Mg, K, S, Mo етишмаслигидан дарак беради. Талабга тўла жавоб беради- ган таркибдаги озиқ эритмалардан фойдаланиладиган ша-
58
Do'stlaringiz bilan baham: |