Гидропоника 100 китоб тўплами



Download 7,05 Mb.
bet14/34
Sana05.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#530645
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
Gidroponika

31–китоб


Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)

заҳининг мавжудлиги ва унинг кимёвий таркибини кузатиб бориш керак. Қишда дренаж суғориш меъёридан 3-5% ни, баҳорда ва ёзда эса – 10-25% ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Ўзбекистонда торфнинг йўқлиги, уни бошқа давлатлар- дан келтириш қийинлиги ва қимматлилиги туфайли кичик ҳажмли экинда юқори торфдан субстрат сифатда кам фой-


даланилмоқда.
Минерал пахта. Минерал пахта 80 йилларда Данияда пайдо бўлган. Биринчи марта ундан дания «Гродания АG» фирмаси фойдалана бошлади. Уни ҳаракатлари туфайли минерал плиталар синовдан ўтказилди ва бутун Европада минерал пахтани субстрат сифатида қабул қила бошлади- лар. У осон намланади ва қурийди, ҳамда илдиз атрофида ҳаво ва сувнинг мақбул нисбатини таъминлайди.
Минерал пахтанинг кўриниши
Минерал пахтани, яна тошли пахта деб ҳам атайдилар, уни базалтли тоғ жинсларидан ёки унга ўхшаш диабазлар- дан ишлаб чиқарадилар. Майдаланган тоғ жинслари кокс билан аралаштириб, 1600 °C ҳароратда эриш нуқтасигача қиздирилади. Сўнг эриган материалга оз-оздан оҳактошлар, фенол асосида тайёрланган намлаштирувчи агент, плита- ларни ишлаб чиқариш учун толаларни бирга бирлаштирув- чи органик полимер қўшиб толалар қилинади.
31

100 китоб тўплами

Минераллашган пахта плиталар узлуксиз экин экилган- да ўзига хос структурани 4 йил давомида ва ҳар бир янги экин олдидан буғ билан стерилизация қилиниб бир йиллик экинлар учун такроран фойдаланилганда 3 йил давомида сақлаб туради. Пастроқ зичланган плиталар қисқароқ фой- даланиш даврига эга, лекин уларни ҳам стерилизация қи- либ яна фойдаланиш, агар уларнинг сифати яхши бўлса, ка- мида яна бир маротаба фойдаланиш мумкин. Ҳозирги вақт- да ишлаб чиқаришда турли хусусиятларга эга бўлган, сотув маркалари турлича мини плиталардан фойдаланилади.


Минерал пахтани асосий авзаллиги – унинг тозалиги ва суғориш жадаллигини тегишли равишда созлаш ва илдиз жойлашган муҳитда ҳаво ва сув нисбатини таъминлаб бе- риш қобилиятидадир.
Экин ва субстрат иссиқхона тубидан (полидан) ҳар доим тўла ажралган бўлиши керак. У одатда тупроқ юзига поли- этилен чойшабларни, газлама, тарновларни жойлаш йўли билан амалга оширилади. Минерал плиталар ер юзидан (по- лидан) юқорида тарновларда ёки сукчаларда (стелажларда) ўрнатилган бўлишига қарамасдан, субстратга қандайдир ил- дизни касаллантирувчи микроорганизмларнинг тушишини олдини олиш учун ер юзини (полни) қоплаш зарурдир.
Минерал пахтанинг муҳим хусусияти уни структурада сув ва ҳаво ўртасидаги мувозанатни созлаб ушлаб туриш қоби- лятидир. Минерал пахтали экин (ўсимлик) ҳеч қачон на қу- риб қолишдан, на кўлланиб кетишидан, на кислород очли- гидан қийналмайди. Минераллаштирилган плита ҳажмида тола фақат 5% ни, ғовакли муҳит эса 95% ни ташкил қилади. Тўла намланиб тўйинтирилган плита таркибида 65% га яқин сув ва 30% га яқин ҳаво ташкил топган, яъни 10 литрли, узун- лиги 1 м бўлган плитада 6 л. дан ортиқ сув мавжуд.
32

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish