Гидрометрия


-расм. Умумлаштирилган ВГ-1-120/70 русумли вертушка: а—умумий кўриниши; б—вертушканинг тузилиши



Download 4,96 Mb.
bet22/51
Sana19.11.2022
Hajmi4,96 Mb.
#868388
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
Гидрометрия кулланма охирги версия

1.19-расм. Умумлаштирилган ВГ-1-120/70 русумли вертушка: а—умумий кўриниши; б—вертушканинг тузилиши; 1—паррак; 2—гайка; 3—золдирғилдирак; 4—ўқ; 5,6,7—втулкалар; 8—узлуксиз паз; 9,15—муқим магнитлар; 10—ростловчи узук; 11—контактлар қобиғи; 12—cтабилизатор маҳкамлайдиган винт; 13—вертушкани штангага қотирувчи винт; 14—корпус; 15- магнит 16—магнит бошқарувчи контакт.

Гидрологик тармоқларда дастлаб энг кўп тарқалгани Н.Е. Жестовскийнинг Ж-3 вертушкаси эди ( 1.20-расм).







1.20-расм. Н.Е. Жестовскийнинг Ж-3 русумли вертушкаси

Бу турдаги вертушкалар гидрологик кузатув тармоқларда сув-қидирув ташкилотларида кўп миқдорда мавжуд бўлган. Ҳозирги пайтда уларни ишлаб чиқариш тўхтатилган, уларнинг ўрнига бир қатор янги турдаги вертушкалар яратилди: ГР-21М (1.21- расм), ГР-55, ГР-11м, ГР-99, ИБХ-CАНИИРИ, ИСТ ва бошқалар. Хорижда ишлаб чиқарилганларга: ОТТО—V(1.22- расм), С-31(1.23- расм), Прайс вертушкаси, Австрия фирмасининг А.Рост Н 180 каби вертушкалар мисол бўлади.







1.21-расм. ГР-21М русумли гидрометрик вертушка
а) умумий кўриниши ва б) асосий қисмлари





1.22-расм. ОТТО—V русумли гидрометрик вертушка

1.23-расм. С-31 русумли универсал вертушка

Юқорида қайд этилган вертушкалар дала шароитида сув сарфини ўлчаш учун мўлжалланган. Улардан ташқари тажриба ишларида махсус митти вертушкалар ишлатилади. ОТТО фирмасининг тажрибада ишлатиладиган гидрометрик вертушкаси, Давлат Гидрология институти (ДГИ)да тайёрланган ГР-96 митти вертушкалар шулар жумласидандир.


Умумлаштирилган ВГ-1-120/70 русумли вертушка. Юқорида қайд қилинган вертушкаларнинг кўпчилиги конструкцияси бўйича эскирган. Охирги пайтларда ДГИда Н. Я. Соловёв томонидан кашф этилган ва кўп нусхада заводларда ишлаб чиқарилаётган ВГ-1-120/70 русумли умумлаштирилган вертушкалар қўлланилмоқда (1.19 - расм). Бу асбоб бир-бири билан боғланган уч қисмдан иборат: корпус, паррак ва паррак айланишини электр импулсларга ўзгартириш мосламаси. Вертушкага икки хил паррак ўрнатса бўлади: бирининг диаметри 70 мм, иккинчисиники 120 мм.га тенг. Паррак айланишини электр импулсларга ўзгартирувчи мослама магнит ёрдамида бошқарадиган контакт қопламада жойлашган бўлиб, латундан тайёрланган ва иккита муқим магнитдан иборат (9 ва 15). Корпусни ўқда қотириш учун винт 13 хизмат қилади ва қопламадаги магнит бошқарадиган контакт махсус винтлар билан қотирилади. Айланадиган ва турғун ҳолатда бўлган вертушка қисмларининг ўртасидаги масофани (0,2 мм дан ошмаган ҳолда) ҳалқа 10 билан ўзгартирса бўлади. Вертушка сувга туширилганда оқимга перпендикулар бўлиши учун думи стабилизатор билан таъминланган ва у штангага винт орқали қотирилади.
Умумлаштирилган ВГ-1-120/70 русумли вертушка сув тезлигини ўлчовчи ИСТ комплектига киради. Бундан ташқари, комплектга кирадиган асосий қисмлардан бири, бу ҳисобловчи мосламадир. Унга электр импулслар сонини сувнинг оқиш тезлигига ўзгартирувчи рақамли табло ўрнатилган. Вертушкани керакли чуқурликка тушириб, сув тезлигини ўлчашда сигналларни 60 ёки 100 сония ичида ўртача тезликни ҳисоблаб берадиган режимда ёки умуман вертушка юбораётган сигналлар сонини кўриб туриш режимида ишлатса бўлади.
Микровертушкалар(1.24-расм) каналларда ва лаборатория шароитидаги лоток­ларда қўллаш учун мўлжалланган. Улар паррагининг диаметри 15 ёки 30 мм бўлиб, сув оқиш тезлигини 0,03 м/с дан 3,0 м/с гача бўлган оралиқда ўлчайди. Парракнинг айланма сонини ҳисоблаш учун электр импулслар ўлчанади. Вер­тушкадан электр сигналлари компютерга кириб, тўғри бурчакли стандарт сигналларга айлантирилади ва маълумотлар рақамлар шаклида таблода кўрсатилади.






Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish