Синов саволлари:
1. Тезлик деб нимага айтилади
2. Тезликни ўлчашдан асосий мақсад нималардан иборат?
3. Суюқликлар ҳаракатининг қандай турларини биласиз?
4. Турбулент ҳаракат деганда нимани тушунасиз?
5. Ламинар ҳаракат деб нимага айтилади?
6. Тезликнинг дарё чуқурлиги бўйича тақсимланишига таъсир этувчи омилларни эсланг.
1.3.2 Сувнинг оқиш тозлигини ўлчайдиган асбоблар
Дарёнинг айрим қисми участкасининг ҳолатига, нишаблигига, ўзаннинг тузилишига боғлиқ ҳолда кўндаланг кесимда тезликнинг тақсимланиши турлича кўринишда бўлиб, уларни ўлчаш ва ҳисоблаш ҳам мураккабдир. Ушбу мавзуда тезликларни ўлчайдиган асбоблар, уларнинг турлари ва тузилиши, ишлаш тамойиллари ёритилади.
Ҳозирги кунда сувнинг оқиш тозлигини ўлчайдиган жуда кўп асбоблар ва қурилмалар мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин:
1) сувнинг оқиш тозлигини тўғридан-тўғри ўлчашга имкон берадиган асбоблар (қалқималар);
2) сувнинг оқиш тозлигини тўғридан-тўғри аниқлашга имкон бормайдиган, лекин сув режимининг бирорта эломонтини ёки асбобнинг кўрсаткичини аниқлаш ёрдамида тозликни ҳисоблаб топиш.
Тозликни гидрометрик паррак ёрдамида ўлчаш парракнинг 1 сокунддаги айланишлар сонини аниқлашга асосланган. Бундай ҳолатда сувнинг оқиш тозлиги (V) парракнинг айланишлар сони (n)га боғлиқ ҳолда махсус графикдан топилади(1.18-расм),
1.18-расм. Гидрометрик парракнинг боғланиш графиги
Гидрометрик паррак(вертушка)лар. Гидрометрик паррак сувнинг оқиш тезлигини ўлчашда қўлланиладиган энг асосий асбобдир. Бу асбоб ёрдамида сувнинг оқиш тезлигини 1-3 % гача хатоликда аниқлаш мумкин. Шу билан бирга гидрометрик паррак сувнинг оқиш тозлигини жонли косманинг исталган нуқтасида ўлчаш имконини беради.
Гидрометрик паррак сувнинг оқиши натижасида ҳаракатга колиб, унинг айланиш тозлиги сувнинг оқиш тозлигига боғлиқ бўлади, аниқроғи тезлик қанча катта бўлса, паррак ҳам шунча тоз айланади. Парракнинг бир сокунддаги айланишлари сонини аниқлаб, сувнинг оқиш тозлигини қўйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
V = V0 + K × n, (1.13)
бу орда: V–сувнинг оқиш тозлиги, м/с; V0-бошланғич тозлик, м/с; К-коэффиционт, n -парракнинг 1 сокунддаги айланишлари сони. Кўпчилик ҳолларда V0 = 0,03 - 0,07 м/с оралиғида бўлади.
Гидрометрик парракларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Гидрометрик парраклар, айланадиган ўқининг йўналиши бўйича, парракнинг тузилиши, контакт ва ҳисоблаш механизмларининг тузилиши, вертушкани сувга тушириш усули ва бошқа белгилар билан бир-биридан фарқ қилади.
Гидрометрик паррак қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлади;
1. Паррак винти ёки ротор;
2. Вертушканинг корпуси;
3.Ҳисоблаш-контакт механизми билан;
4. Думи (стабилизатор).
Гидрометрик парракнинг комплектига қуйидаги жиҳозлар киради: вертушкани сувга тушириш, сигнализацияни таъминлаш мосламалари, эҳтиёт қисмлар, отвёртка, контакт-камераларини тўлдириш учун ёғ ҳамда уларни ишлатиш тартиби ва тарировка гувоҳномаси. Қуйида мамлакатимизда ва хорижда амалиётда ишлатилаётган гидрометрик парраклар-нинг баъзи бирлари билан танишамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |