Гидрометрия


Сув сатҳлари ва сув сарфлари ўртасидаги



Download 4,96 Mb.
bet42/51
Sana19.11.2022
Hajmi4,96 Mb.
#868388
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51
Bog'liq
Гидрометрия кулланма охирги версия

1.5.2. Сув сатҳлари ва сув сарфлари ўртасидаги
боғланишни аниқлаш ва оқим ҳажмини ҳисоблаш

Юкорида кайд этилганидек, Q=f (H) боғланишни битта силлиқ эгри чизиқ кўринишида ифодалаш мумкин. Бунда сув сатҳининг маълум қийматига сув сарфининг биргина миқдори тўғри келади. Бундай боғланиш бир маъноли деб аталади. Бир маъноли боғланиш кўпинча чегараланган даврни ифодалайди. Шу билан биргаликда айрим дарёларда бир маъноли боғланиш йил давомида ёки бир неча йил сақланиши мумкин. Бир маъноли боғланишда сарфлар эгри чизиғининг қабариқ қисми ҳар доим юқорига (сув сатҳи ўқига) қараган бўлади.


Айрим ҳолларда Q=f (H) боғланиш ниҳоятда мураккаб кўринишда бўлиши мумкин. Бунга кўпгина омиллар таъсир кўрсатади. Уларга қуйидагилар киради:
1. Дарёда сувнинг ўзгарувчан ҳаракати;
2. Ўзанда музлаш ҳодисаларинин бўлиши;
3. Ўзанни сув ўтлари босиши;
4. Ўзаннинг ювилиши ёки унда оқизиқларнинг тўпланиши;
5. Ўзгарувчан босим баландлиги.
Бундай ҳолларда бир маъноли боғланиш бузилади: бир хил сув сатҳи қийматига сув сарфининг бир неча кийматлари тўғри келади. Мисол учун дарёда тошқин пайтида бир хил сув сатҳига сув кўтарилаётганда катта сарф, сув қайтаётганда эса кичик сарф тўғри келади. Сув сатҳлари ва сув сарфлари ўртасидаги бундай боғлиқлик маънодош бўлмаган боғланиш деб аталади.
Юқорида кўрсатилган шароитларда боғланиш графигини тузиш анча мураккаб иш. Сув сарфлари эгри чизиғини тузишдан олдин ўлчанган сув сарфлари кўздан кечирилади. Гидрометрик вертушка ёрдамида тўла усулда ўлчанган сув сарфлари энг ишончли ҳисобланиб, унда йўл қўйилган хатолик 2-3% ни ташкил қилади. Асосий ва қисқартирилган усулларда ўлчанган сув сарфларининг ишончлилиги кам бўлиб, ўлчаш шароитларига қараб, хатолик 5% ва ундан кўп бўлиши мумкин.
Бошланғич маълумотларни таҳлил қилишда ишни бажараётган пайтда шамол, бўлганлигига сув оқимининг ўзгаришига ва, ниҳоят сув сарфини ким ва қандай шароитда ўлчаганлигига эътибор берилади. Сув сарфлари эгри чизиғи ва ундан ташқари шу графикнинг ўзида кўндаланг кесим майдонлари ва, яъни (Н) сувнинг ўртача оқиш тезлиги, яъни (H) эгри чизиқларини тузиб бўлгач, улар Q= тенглама бўйича ўзаро солиштирилади. Солиштириш тенг оралиқлардаги сув сатҳларининг маълум қийматларига мос келган майдонлар ва ўртача тезликларни кўпайтириш билан бажарилади. Бунда қуйидаги шарт бажарилиши керак: агар кўндаланг кесим майдони ни ўрт га кўпайтириб, ҳисобланган сув сарфи Q=f (H) эгри чизиқдан олинган сув сарфидан 1%дан кўп фарқ қилса, унда бунинг сабаби қидирилади ва тузатмалар киритилади. Эгри чизиқлар текширилиб, тузатилгач, график тушда расмийлаштирилади. Сўнг ушбу сув сарфларининг эгри чизиқларидан фойдаланиб, сув сарфларини ҳисоблаш жадвали тузилади. Бу жадвалдан кейинчалик ўртача кунлик сув сарфларини аниқлаш учун фойдаланилади. Бунинг учун айрим йилларнинг кундалик сув сатҳлари жадвалининг бўлиши кифоя. Ўртача кунлик сув сарфлари жадвалида кунлик, ўн кунлик, ойлик, йиллик учун ўртача сув сарфлари ва улардан ташқари ойлардаги ва йилдаги энг кичик ва энг катта сув сарфлари келтирилади. Шундан сўнг, агар зарурият туғилса хоҳлаган вақт оралиғи учун оқим ҳажмини ҳисобласа бўлади.
Оқим ҳажмини аниқлашда дастлабки маълумотлар сифатида ўртача кунлик сув сатҳлари ва сув сарфлари эгри чизиғидан фойдаланилади.
Ўртача кунлик сув сатҳлари бўйича сув сарфлари эгри чизиғидан фойдаланиб ўртача кунлик сув сарфлари қийматини топиш мумкин. Сув сарфлари эгри чизиғининг масш­таби олинаётган сув сарфи саноғининг уч хонали сон бўлишини таъминлаши керак. Агар Q=f(H) эгри чизиқ ўз ҳолатини бир неча йил давомида ўзгартирмаса ёки ундан тез-тез фойдаланиб туриладиган бўлса, ишни осонлаштириш учун ёрдамчи сув сарфлари жадвали тузилади. Бундай ишни ҳар йилнинг охирида бажаришга тўғри келади, чунки табиий ўзанларда Q=f(H) сув сарфлари эгри чизиғи ўз ҳолатини ўзгартириб туради. Ёрдамчи сув сарфлари жадвалига горизонтал йўналишда ҳар 1 см дан ва вертикал устунда эса ҳар 10 см.дан сув сатҳлари қийматлари туширилади. Ўртача кунлик сув сарфлари ёрдамчи сарф­лар жадвалидан ўртача кунлик сув сатҳлари бўйича топилади.
Ўртача кунлик сув сарфларининг вақт бўйича ўзгаришини ифодалайдиган график — гидрограф деб аталади. Гидрограф турли гидрологик ҳисоблашларда кенг қўлланилади. Маълум t вақт оралиғидаги оқим ҳажми W қуйидагича ифодаланади:
, (1.89)
бу ерда Qўрт — маълум даврдаги ўртача сув сарфи; N — шу даврдаги секундлар сони.
Демак, маълум давр оралиғидаги оқим ҳажми W, шу даврдаги ўртача ойлик сув сарфини ундаги секундлар сонига кўпайтирганига тенг бўлади. Масалан, мартнинг ўртача ойлик сув сарфи 5,20 м3/с бўлса, шу ойдаги оқим ҳажми:
Wi = 5,20 х31 х 86400=11,15х106м3,
бу ерда: 31—март ойидаги кунлар сони, 86400—бир кундаги секундлар сони.
Оқим ҳажмлари бўйича олинган маълумотлар асосида оқим ҳажмининг йиғинди эгри чизиғини тузиш мумкин. Бундай эгри чизиқ ёрдамида ҳар қандай давр оралиғи ва йил учун оқим ҳажми аниқланади.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish