Гидропоникада уй гулларини этиштириш: ускуналар ва материаллар
Гидропоникадаги ўсимликлар сув экинларидир. Бу экинлар ўсиши учун фақат озуқа моддаларига бой сув керак. Ўсимликларни гидропоник усулда этиштириш учун сизга қуйидаги жиҳозлар ва материаллар керак бўлади.
Имкониятлар. - Ўсимликларни эрга сақлашдан фарқли ўлароқ, бу эрда ҳар доим иккита контейнер ишлатилади. Ўсимликни ушлаб турадиган кенгайтирилган лой жойлашган тешиклари ёки тешиклари бўлган ички пластик идиш. Ушбу қозонда сув сатҳининг индикаторини улаш учун қурилма ҳам мавжуд.
Ташқи қозон - ички қозонга мос келадиган ўлчамда. У сув ўтказмайдиган керамика ёки пластмассадан тайёрланиши мумкин - бу таъм ва молиявий имкониятлар масаласидир. Ташқи идишда озуқа эритмаси (эриган ўғит билан сув) мавжуд. Бундан ташқари, бир нечта ёпиқ ўсимлик идишлари жойлаштирилган каттароқ идишлар мавжуд. Сув даражаси кўрсаткичи. Бу уй гидропоникаси учун жуда муҳим ускуна бўлиб, у сувни қачон қўшиш кераклигини билдирадиган флоатли пластик найча. Индекс уч даражали шкалага эга: минимал, оптимал ва максимал. Флоатнинг юқори қисмида озуқа эритмасини қачон қўшиш кераклигини кўрсатадиган белги мавжуд.
Гидрапоника усулидан фойдаланиб ўтказган менинг шахсий тажрибам
Шахсий тажрибам билан сизларни таништираман ; гидрапоника усулида дон етиштириш деярли барча донли махсулотларни ушбу усулда ўстириш мумкин буларга асосан маккажўхори , арпа ,буғдой ,тариқ кабилардан биомасса таёрлаш усулидир .Ушбу Донларни ўстирганимизда 7 кун ичида маҳсулот етиштиришимиз нункин бўлади ,унинг бўйи тахминан 20-22 см бўлиб ,1 кг буғдой ундирилганда 5 кг дан 7 ,5 кг гача биомасса етиштиришимиз мумкин 1 кв майдондан 25-28 кг гача масса олишимиз мумкин .уруғлар минимал униш ҳарорати 18- 22 оC да Яхши ривожланади.
Тажриба
Дастлаб йирик ва сифатли уруғлар танлаб олинди ва доннинг сифатига эътибор Бериб , яъни дон синиқларсиз , тозза ва йирик бўлган 1,5 кг буғдой ва маккажўхори аралашмасини тарозида тортиб олдим ва тажрибамни бошладим . Бугун 8-январь 2022 –йил соат кечки 9:17 да бошладим дастлаб оддий водопровод сувида 1-2 маротаба яхшилаб ювиб ташладим, бу сувга вадарод пероксиди { Н2О2} ёки маргансофка {КМнО4 } билан ишлов бердим яни { сувнинг миқдорига қараб } шунда донлар зарарли бактериялардан ҳоли бўлади .Идишдаги сувни тўкиб ташламаган ҳолда уни идиш оғзини беркитган ҳолатда қолдирдим соат 9,30 да ишни якунладим .9-январь соат 8:25 орадан 12 соат вақт ўтди ва мен идиш сувини тўкиб ташладим ,кейин яна 1 маротаба совуқ сувда ювдим ва дон аралашмасини сув ўтказадиган валтага жойлаб маҳсус усти ёпиладиган идишга солиб идиш оғзини беркитдим хона ҳарорати 180 C атрофида эканлигини термометрда ўлчаб олдим ҳозир соат кечги 18:34 бўлди , мен идиш оғзини очдим шунда дон аралашмамиз нишлаб бошлаганлигини ва донлар қуруқлашиб қолганлигини кузатдим кейин уни сувда 1 марта ювиб ташладим. Ушбу жараёнда донлар ўзидан сувни буғлатиш { парелка } жараёни содир бўлганлигини кузатдим ,кейин эса сувни тўкиб ташлаб идиш қопқоғини ёпиб қўйдим .Бугун 10 –январь соат 9:30 ҳарорат 16 0 C ,мен идиш қопқоғини очдим донлар яхши ҳолатда оппоқ илдизчалар чиқарганини кузатдим ва яна 1 марта хона ҳароратида турган сувда ювиб ташладим , кейин идиш қопқоғини ёпиб қўйдим. Бугун 11 –январь санаси тажрибам давом этяпти .Илдизлаган дон аралашмасини тарозида ўлчадим ва вазни дастлаб 1,5 кг олинган донлар аралашмаси 2,55 кг { вазн 1,кг у 50 гр га ортган } бўлганлигини текширдим , кейин маҳсус текис латокка 1-3 см атрофида қилиб дон аралашмасини ёйиб чиқдим ва латокнинг қиялигига яни сув қуйилганда ортиқча сув пастга оқадиган қилиб жойлаштирдим ,кейин латок устини ёпиб қўйдим агарда латок ёпиқ қилиб ясалган бўлса унда унинг қия томонига 2 та сув чиқиб кетадиган маҳсус тирқишлар { тешик } қилиниши керак бўлади ва шу куни кечқурун 1 маротаба сув пуркадим . Бугун 12 – январь соат 10:00 хона ҳарорати 20 0 C , латокни очдим ва суғориш ишларини амалга оширдим мен 3 литр сув ишлатдим ва идиш қопқоғини озроқ қисмини { 1 см атрофида } очиқ қолдирдим чунки ҳаво яхши айланади . 13 – январь соат 8:20 ҳарорат 21 0C атрофида латок қопқоғини олиб ташладим биомассам 2 см атрофида нишлаганини кузатдим унга 4 литр сув қуйдим ва идиш оғзини ёпиб қўйдим , кечқурун соат 19:10 ҳарорат 18 0 Cяна 1 марта сувлаш жараёнини амалга оширдим { 4 литр } ва латок устини ёпиб қойдим .14 –январь соат 7: 40 ҳарорат 20 0C ,биомассамизнинг яшил қисми 5-7 см га етди яна 4-литр миқдорда сув пуркадим ,кечқурун яна шунча сув {4 литр} пуркадим .15 –январь соат 7:50 ҳарорат 21 0C ,бомассанинг яшил қисми 10 -12 см га етди ,шу кундан бошлаб кунига 3 махал { эртатлаб , абетда ва кечқурун } сув пуркадим ҳар пуркашда { 2-литр } дам сув сарфладим .16 –январь соат 8:00 ҳарорат 18 0C , яна сув қуйиш фазасини давом этдирдим ва ниҳоят биомассамиз тайёр ҳолатга келди , бугун 17 –январь санаси соат эрталабки 10:00 биомассамизнинг бўйи умумий 20 -22 см га етди ,вазни 10,5 кг га етди ҳарорат 18 0C атрофида ,тажрибани якунладим.
Do'stlaringiz bilan baham: |