Кекса ёшдагиларнинг таснифи
Хронологик (тақвим) ёш
Ёшни аниқловчи бу усул енг оддий ва қулай усул хисобланади.бу турда ёш тақвимдаги
йиллар билан ўлчанади, аммо у реал қариш жараёнида акс эта олмайди.
Биологик (жисмоний) ёш
Бу ёш инсон организмининг жисмоний аьзоларининг функционал имкониятлари орқали
аниқланади. Ёшни аниқловчи бу усул бутун организмнинг жисмоний холати ва қариш
жараёнини деярли аниқ кўрсатади, аммо бу жуда мураккаб усул хисобланади.
Психологик ёш.
Бу ёш психометрия ёрдамида аниқланиб, у инсоннинг интелектуал ва психологик холатини
намоён қилади.
Фақатгина юқорида санаб ўтилган ёшни аниқловчи 3 та усул орқали инсонни жисмоний,
интелектуал ва рухий холатини бирмунча аниқроқроқ бахолаш, бундан ташқари унинг қариш
даражасини аниқлаш мумкин.
Ахолининг катта ёшдаги
кисми 4 гурухдан иборат:
I. Урта катта ёшдагилар 55-
64 ёш.,
II. Катта ёшдагилар 65-74
ёш.,
IV. Кекса ёшдагилар 75-84
ёш .,
V. Ута кари ёшдагилар 85
ёш ва юкори.
Қарилик ва Қариш.
Қарилик – бу организм қонуниятга асосланиб юз
берувчи ёш ривожланишининг сўнгги даври
бўлиб, организм ривожланишининг муқаррар,
қонуниятга асосланган босқичидир.
Қариш – бу ёш ўтиши билан эндоген ва экзоген
зарарли таьсирларнинг ортиб бориши
натижасида ривожланувчи, натижада
организмнинг физиологик функцияларини
етишмовчилигига олиб келувчи емирилиш
жараёнидир.
Бу бутун организмни қамраб олувчи мураккаб
биологик жараён.
Қарилик ва қариш.
а) наслий омил;
б) ички мухит омили;
в) ташқи ижтимоий мухит омили;
г) касаллик омиллари.
Ташқи қариш белгиларининг асосий хусусиятлари
қуйидаги тўрт омил хисобланади
:
а) қора сочларга нисбатан оқ сочлар кўпайиб боради ва бу 40
ёшдан 50 ёшгача бўлган инсонларда кўпроқ учрайди;
•
б) ажинлар пайдо бўла бошлайди. Бу одатда 30 ёшдан 40 ёшгача
бўлган инсонларда, аввалига пешонанинг олдинги қисмида ва кўз
атрофида кўзатилади.
в) қариликдаги
узоқни кўриш (
дальнозоркость) (гиперметропия)
пайдо бўлади.
Бу 45 ёшдан кейин кузатилади.
г) харакатланиш секинлашиб,
харакатлар камаяди, қадамлар
номустахкам бўлиб,
букилган холатда юрилади
.
Қарилик даражаси қандай
текширилади ва аниқланади
Қариликни текшириш ва аниқлашнинг усуллари мавжуд.
Морфологик кўрсаткичларни аниқлаш.
Улар соч ва қошларнинг оқаришни, қарилик кератомалари (доғлар),кўзнинг рангдор
пардасидаги ўзгаришлар, бундан ташқари бўйнинг қисқариши ва бошқаларни хисобга
олишади. Қариш жараёни қанчалик кам ва секин кузатилса, у шунчалик яхши кечади.
физиологик функцияларни аниқлаш
у ўз ичига бир неча текширув усулларини олади:
а) кўзлар юмилган холатда бир оёқда туриш. Бу усул энг оддий ва самарали хисобланади.
Инсон бир оёқда қанчалик узоқ тура олса, қариш жараёни шунчалик секин кечаётган бўлади
ва физиологи ёш хам шунчалик кам бўлади.
б) Сиқиш кучини бахолаш. 60 ёшдан 70 ёшгача бўлгаларда сиқиш кучи тахминан 25 минг
граммни (25 кг) ташкил қилади.
в) Юрак фаолиятини текшириш. 65 ёшдан катталарда юракнинг қон билан таьминланишини
25 ёшдагилар билан солиштирганда 30-40 % га камайган бўлади
г) Ўпка фаолиятини текшириш. Кексаларда ёш ўтиб бориши билан ўпка фаолияти хам
пасайиб боради.хар йили ўпканинг тириклик сиғими 30 мл гача камайиб боради. 70 ёшдан
катталарда ўпка сиғими 2000-2700 млни ташкил қилади.
Касалликларни клиник кечишининг
ўзига хос хусусиятлари
Кекса ва қариялар балоғат ва ёшлик даврларида пайдо бўлган
касалликлар билан оғриши мумкин..
40-45 ёшдан бошлаб касалликлар йиғилиб бориш жараёни юз беради.
Кексаликда ва айниқса қарияларда касалланиш структураси ўткир
касалликлар камайиши ва сурункали патологик жараёнлар ривожланиб
боришининг ортишига боғлиқ равишда сезиларли ўзгаради.
Анамнез йиғишнинг ўзига
хослиги ва усуллари.
Организмнинг ёшга
хослиги, айниқса унинг
рухияти ва
касалликнинг клиник
намоён бўлиши
беморлар билан
мулоқотда алохида
эьтибор талаб қилади.
Сўраб суриштириш кўп
вақт талаб этади, шу
билан бирга бир мунча
секин ва аниқ гапириш
керак бўлади
Ижтимоий анамнез
Бу яшаш жойи ва шароитлар, оила
аьзолари ва оиладаги ўзаро
муносабатларни ўз ичига олади
.
Кекса ва қари беморлар парвариши
Кекса ва қари беморлар парваришини ташкиллаштиришда
қуйидагиларни ёдда тутиш зарур :
Беморларда камдан кам холатларда ягона касаллик аниқланади (бир неча
патологиялар)
Кўп тарқалган касалликлар яширин кечади
Кўпинча касалликларнинг атипик турлари кузатилади
Жиддий асоратларга мойиллик кузатилади
Тўлиқ текширувдан ўтказиш имконияти чекланиш холатлари кузатилади
Дори воситаларининг турли ножўя таьсирлари кузатилади
Беморларни даволашда тўғри ташкиллаштирилган
парвариш катта ахамиятга эга
•
Зарур бўлганда касалхонага ётқизиш
•
Рухий холатини хисобга олиш
•
Тайинланган режимга амал қилишга ишонтириш (уйқу,дам олиш,
рационаловқатланиш)
•
Шифокор тавсияларини аниқ бажариш
•
Сабрли ва хушмуомала бўлиш
•
Ишга лаёқатлиликни тиклаш
•
Беморнинг эмоционал холатини хис қилиш
•
Бахтсиз ходиса ва жарохатлардан огохлантириш
•
Герогигиена қоидаларига риоя қилиш
(тери ва оғиз бўшлиғи парвариши)
•
Гиподинамия билан курашиш
•
Ич келишини регуляцияси
Дори воситаларнинг таъсири
Кари беморларда дори воситалар билан даволашда
улар организми орган ва тукимларидаги узгаришлар
туфайли дориларнинг ножуя токсик таъсирлари ва
кумулятив эффектлар купрок намоен булиши
мумкин.
Дориларнинг Ножуя таъсирлари ва хатто фожеавий
окибатларга олиб келиши мумкин булган
таъсирлари алкоголь билан бирга дориларни кабул
килишда юз бериши мумкин. (потенцирланган
таъсир)
фармакотерапия принциплари
Кариялардаги куп шикоятлар доим хам яккол намоен булган органик узгаришлар
хисобига юзага келмайди.
Доим хам карияларда мавжуд сурункали касалликлар дори воситаларни тавсия
этишни такозо этавермайди. Полипрагмазияга йул куймаслик учун асосий
касалликни аник ажратиб олиш зарур, чунки бир неча дори воситаларни кабул
килганда карияларда дориларнинг ножуя таъсири хавфи ортади;
Кариликда юкламалар, шу жумладан фармакологик юкламаларни кутариш
беморлар учун муаммоли, чунки минимал концентрациядаги дори билан
интоксикация хам кария бемор хаетига хавф солиши мумкин;
Бемор га дори моддаларини организмга юборишнинг имкон борича соддарок
усулини куллаш лозим , бунда кекса бемор касаллиги клиникаси, ижтимоий холати,
хает тарзи, каровчи якин инсонларнинг бор йуклигини хисобга олиш зарур
Дориларнинг дозаси индивидуал танланади, бошлангич кичик дозалардан
бошланади.
Дори интоксикациясини хисобга олган тарзда, кари беморларнинг
етарлича суюклик истемол килишлари, туз сув рационини, ажралаетган
сийдик микдорини назорат этиш керак.
Карияларга бази психотроп, седатив дориларни узок тавсия этганда
беморларда карамлик ривожланиши мумкин. Шуни назарда тутган холда
дориларни киска муддатга, танаффуслар билан, дориларни турли
хилларига алмаштирган холда (аналогик таъсир механизмли)
Даволаш максадида тавсия этилган дори воситаларини ножуя таъсирини
камайтириш, кари бемор организмнинг резерв имкониятларини ошириш
ва стимуллаш максадида метаболик, витаминтерапия билан бирга
буюриш максадга мувофик
Карияларда куйидаги турларда дориларнинг ножуя таъсири
юз бериши мумкин:
токсик, кумулятив;
Ножуя биологик;
Дориларнин узининг н.т;
Дориларга нисбатан индивидуал сезувчанлик ошиши
Полипрагмазияда бу н.т частотаси ошади
ДВ сурилиши бузилиши;
ДВ жигардаги метаболизми бузилиши;
ДВ плазматик транспорти бузилиши;
ДВ экскрецияси бузилиши;
Дориларга сезувчанлик ва таъсири камайиши.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |