Германияда таълим тизими



Download 113,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana28.10.2022
Hajmi113,78 Kb.
#857852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
27 Mamajonov Mamatov


№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz
 
Ўқувчилар ўрта таълимнинг энг муҳим бўғини 
гимназияда
(Gymnasium) 
тўққиз йил 5-13 синфгача таълим олади. Реал мактабнинг 10-синфини 
тамомлаган ёшлар эса гимназияда 3 йил ўқийди. Мазкур таълим даргоҳида 
гуманитар, табиий фанлар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. Ўқувчилар 11 
синфдан танлаган йўналишидан келиб чиқиб, асосий вақтини бир неча фанни 
чуқур ўрганишга сарфлайди. Гимназия - олий таълимга тайёргарликнинг ҳал 
қилувчи босқичи.
Негаки, гимназияни тугатганлик тўғрисидаги етуклик шаҳодатномаси 
(A
bitur

университетга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқини беради. 
Аммо етуклик 
шаҳодатномасини олиш осон эмас. Ўқувчига ушбу ҳужжатни беришда унинг 
ўн уч йил давомидаги натижалари ҳамда 4 фан бўйича якуний имтиҳон 
баҳолари инобатга олинади. Олмон заминида олий ўқув юртига кириш учун ўн 
уч йил яхши натижа билан ўқиш керак. Ана шундан кейингина университетга 
йўллари очилади. 
Германияда давлатга қарашли мактаблар билан бирга хусусий таълим 
масканлари ҳам фаолият юритади. Хусусий мактаблар ўрта таълим 
масканларининг 2 фоизини ташкил этади. Ўқув дастурлари анъанавий 
мактаблардан фарқ қилувчи хусусий мактабларни Федерал таълим ва маданият 
вазирлиги назорат қилади. Хусусий мактаблар 
саноат, тил, косметика, 
гимнастика, уй хўжалиги каби ихтисослашган йўналишларда 
таълим беради. 
Нодавлат таълим масканлари бир-бирини қўллаб-қувватлаш учун хусусий 
мактаблар уюшмасига бирлашган. Шунингдек, ногирон ва ақлий қобилияти 
чекланган болалар учун махсус мактаблар очилган. 
Олмон мактабларида хорижлик фуқаролар ҳам таълим олиши мумкин. 
Хорижликлар маҳаллий шарт-шароитга мослашиши, немис тилини пухта 
ўзлаштириши учун тайёрлов курслари ташкил этилади. 
Немис педагоглари истеъдодсиз ўқувчининг ўзи йўқ, деб ҳисоблашади. 
Шунга кўра улар ўқувчининг очилмаган қирраларини кашф этиш, уларни 
янгилик ва ихтиролар руҳида тарбиялашга интилади. 
"Фикрлаяпманми, демак, 
яшаяпман!”
дейди машҳур файласуф Рене Декарт. Олмон мактабларида ана шу 
нақл олтин қоида сифатида қабул қилинган. Педагоглар биринчи навбатда 
ўқувчининг, ҳатто хато бўлса-да, мустақил фикри бўлишига эришишни мақсад 
қилади. Таълим жараёни эса ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги узвий 
ҳамкорликка таянади.
Германияда Европанинг бошқа давлатларига қараганда 
бепул олий 
таълим олиш имконияти кўпроқ
1

Нодавлат жамғармалар ҳамда ҳукумат 
грантлари асосида хорижликлар ҳам немис университетларида таҳсил олиши 
мумкин. 
1
Н.Файзуллаева. “Жаҳон таълим тизими” фанининг тақдимот материалидан олинган.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил 

Download 113,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish