Таянч термин ва тушунчалар: тоғ система, тоғ оралиғи, тоғ олди, ботиқ, параллел терасса, камбар, қояли тоғ, тоғ тугуми, дара, тоғ узели, платосимон.
Географик номлар: Чотқол-Қурама, Нурота-Туркистон, Ҳисор-Зарафшон, Талас Олатоғи, Сайрам, Чапчама, Оҳангарон платоси, Ғовасой, Мўғилтоғ, Ақтоғ, Сангзор, Чумқор тоғ, Бойсунтоғ, Яккабоғ, Ғузор, Кўҳитангтоғ, Сурхонтоғ, Боботоғ, Кўҳитангтоғ, Чакилқалон, Тахтақорача давони, Қоратепа тоғ, Зиёвуддин-Зирабуло.қ
Савол ва топшириқлар:
Ўзбекистонда Тяншян таркибига кирувчи тоғ системалари харитадан ажратинг.
Чотқол-Қурама тоғ системаси ҳақида маълумот беринг.
Нурота-Туркистон тоғ системаси ҳақида маълумот беринг.
Ҳисор-Зарафшон системаси ҳақида маълумот беринг.
Тоғ оралиги ва тоғ олди ботиқлари. Булар тоғ дарёларининг конуссимон ёйилмаларидан ҳосил бўлган, рельефи тўлқинсимон, ўр-қирли қия тоғ олди текисликларидан ва йирик дарёларнинг юзаси бироз қия террасаларидан иборат текисликлардир.
Ўзбекистондаги энг катта тоғ оралиги ботиқларидан бири Фарғона водийсидир. Водийни ғарбда Мўғилтоғ, шимоли-ғарбда Қурама, Чотқол, шарқда Фарғона, Отўйноқ, жанубда Туркистон ва Олой тоғ тизмалари ўраб туради. Водий фақат ғарб томонда торгина(эни 9-40км.) «Хўжанд» йўлаги орқали Далварзин ва Мирзачўл текисликларига туташиб кетади. Ер юзаси Ўзбекистон қисмида паст-баланд текисликдан иборат, водий шарқдан марказига ва ғарбга томон пасайиб боради(Кампироватда 812м.дан Хўжандда 320 м.гача). Фарғона ботиғини ўраб турган адирларнинг денгиз сатҳидан баландлиги 600-1200м. Адирлар ортидаги тоғ олди (1200-2000м) ва тоғ зонаси (2000-5000м.) қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган. Фарғона водийсини Сирдарё бир-бирига тенг бўлмаган икки қисмга-шимолий ва жанубий қисмларга бўлиб туради. Жанубий Фарғона кенг тоғ олди текисликлари ва Сирдарёнинг учинчи террасасидан иборат. Шимолий Фарғонада эса тоғ олди текислиги жуда энсиз, дарёнинг учинчи террасаси умуман йўқ. Тоғ олди текислигини Сирдарё ўзани кесиб ўтиб, баландлиги 20 метрлик жарлик орқали дарёнинг иккинчи таррасаси билан қўшилган.
Фарғона ботиғи атрофини лёссли баланд текисликлар-адирлар ўраб туради. Улар неоген ва тўртламчи даврларда ҳосил бўлган конгломерат, қумтош, мергел ва қумоқлардан ташкил топган бўлиб, усти лёсс ва лёссимон қумоқлар билан қопланган. Адир тепалари сойлар, қуруқ жарлар билан парчаланган. Водийнинг шимоли-ғарбида ва жануби-шарқида адирлар паст тоғлардан адир орти ботиқлари билан ажралиб туради. Бу ботиқлар тоғлардан оқиб тушаётган сойларнинг конуссимон ёйилмалари билан қопланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |