Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Таянч термин ва тушунчалар



Download 1,5 Mb.
bet28/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Таянч термин ва тушунчалар: конуссимон ёйилма, денгиз сатҳитоғ олди ботиғи, қайир усти, террасақиялик, пролювиал, ёйилма, делювиал-пролювиал шлейф, гипсометрик структурали- эрозион, скульптура-эрозион, эрозион-аккумулятив, эол-аккумулятив, тоғ оралиги ботиғи, зинапояли қум массив.


Географик номлар: Мўғилтоғ, Хўжанд, Далварзин, Кампироват, Оҳангарон, Чирчиқ-Оҳангарон водий, Сардоба, Шўрўзак, ўзансимон текислик, Сангзор, Зоминсув, Нурота, Китоб-Шаҳрисабз, Бойсун, Боботоғ, Ховдоғ, Учқизил, Кокайти, Оқтоғ, Ғаллаорол, Қўйтош, Нурота, Арнасой.
Савол ва топшириқлар:

1. Ўзбекистондаги энг катта тоғ оралиги ботиқларини харитадан ажратинг.


2. Фарғона ботиғи ҳақида маълумот беринг.
3. Тошкент атрофи тоғ олди ботиғи ҳақида маълумот беринг.
4. Зарафшон тоғ оралиги ботиғи ҳақида маълумот беринг.
5. Китоб-Шаҳрисабз ботиғи ҳақида маълумот беринг.
6. Сурхондарё тоғ оралиги ботиғи ҳақида маълумот беринг.


Асосий рельеф турлари Ўзбекистоннинг текисликлари рельефи тектоник, абразион, эррозион-аккумулятив ва эол жараёнлар таъсирида шаклланган. Энг кўп тарқалган рельеф тури аккумулятив текисликлардир. Улар ер пўстининг янги чўккан ёки секин кўтарилаётган қисмларига хос бўлиб, Оролбўйининг катта қисмини, Қизилқумнинг шимолий қисмини эгаллаган. Бу текисликлар тоғларнинг этаклари бўйлаб чўзилган минтақа ҳосил қилади.
5. .геоморфологик Харита


Платосимон текисликлар ва платолар нисбатан ёшроқ аккумулятив текисликлардан 100-200 м баланд бўлиб, емирилиши қийинроқ бўлган сармат оҳактошларидан ташкил топган. Бу рельеф тури Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида тарқалган, унга Устюрт киради. Устюрт платоси атрофидаги текисликлардан тик баландлиги 150 метргача бўлган ёнбағирлар-чинклар билан ажралган, улар тектоник, денудацион ва абразион жараёнлар натижасида вужудга келган.
Ўзбекистоннинг текислик қисмидаги қолдиқ паст тоғлар, қатор тепалар Ҳисор-Манғишлоқ ёриғи бўйлаб жойлашган. Бу рельеф турига Қизилқумдаги тоғлар, СултонЎвайс тоғи киради.
Ўзбекистон текисликларида энг кўп тарқалган рельеф тури-қатор тепалардир. Улар Қизилқумнинг тўртламчи давр увоқ жинслари, асосан қумлари учун хосдир. Қум тепалари аллювиал ётқизиқларнинг шамол таъсирида қайта ётқизилиши натижасида пайдо бўлган.
Ўзбекистон тоғлари рельефи шаклларида геологик тараққиёт тарихи, ҳозирги замон тектоник ва эрозион-аккумулятив жараёнлар ҳамда геологик ётқизиқлар таркиби ўз аксини топган.
Ўзбекистонда альп минтақасига хос рельеф шакллари ҳам учрайди. Уларнинг шаклланиши янги тектоник ҳаракатларнинг рўй бериши, музликлар таъсири ҳамда совуқдан нураш билан боғлиқ. Бу рельеф тури учун ҳудуднинг чуқур парчаланганлиги, нисбий баландликдаги фарқларнинг катталиги, ёнбағирларнинг калта, тик эканлиги, чўққиларнинг қояли бўлиши хос. Музлик таъсирида вужудга келган рельеф шакллари билан бирга бу ерда ўзига хос чуқур ва тор троглар (музлик ҳосил қилган водий), паст-баланд морена уюмлари ҳам учрайди. Альп рельефи шакллари ҳозирги замон музликлари тарқалган Писком, Чотқол, Ҳисор, Зарафшон тизмаларида учрайди. Ўзбекистондаги ўртача баландликдаги ва паст тоғларда (Нурота, Кўҳитантоғ, Қурама, Мўғилтоғ, Моргузор, Қоратепа, Боботоғларда) бу типдаги рельеф шакллари йўқ.
Эрозион рельеф шакллари тоғларда кенг тарқалган. Бундай рельеф асосан қадимда пайдо бўлган текис юзаларни сув оқимлари емириб, парчалаб юбориши натижасида вужудга келади. Ўртача баландликдаги тоғларда қия ёнбағирли, чуқур ўйилган водийлар, даралар кўп учрайди. Вертикал парчаланиш 400 метрдан 1000 метргача боради.
Ўзбекистон тоғлари эрозион рельефи, вертикал парчаланиши, ёнбағирларининг қиялиги ва водийлари туби кенглигининг ҳар хил эканлиги билан бир-биридан фарқ қилади.
Паст тоғлардаги эрозион рельеф тоғлик ҳудудларнинг чекка қисмларига мансуб. Унча баланд бўлмаган тоғлар ёнбағирларининг қиялиги 10-150 бўлиб, ёнбағирлар дарёларнинг кенг водийларига қўшилиб кетади. Ёнбағириларнинг кўп ерида қадимги террасалар анча кўп сақланиб қолган. Тоғларнинг усти кўпинча анча кенг ва ясси. Паст тоғлар аста пасайиб бориб, тоғ олди аккумулятив текисликларга қўшилиб кетади.
Тоғ оралиғидаги ботиқларнинг рельефи аккумулятив бўлиб, узоқ вақт давомида сув ва шамол келтирган нуроқ жинсларнинг ботиқ ерларда тўпланиши натижасида вужудга келган. Ботиқларнинг чеккаларида қияроқ пролювиал текисликлар жойлашган, улар тоғлардан оқиб тушаётган дарёлар ёйилмаларининг қўшилиб кетишидан ҳосил бўлган. Пролювиал текисликларнинг чекка қисмлари жарлар ва вақтинча оқар сувларнинг тор водийлари билан парчаланиб кетган. Бу пролювиал қир ва баланд текисликлар маҳаллий географик термин билан адир деб аталади.
Ўзбекистон тоғларида рельеф ҳосил қилувчи жараёнлар ҳозирги вақтда ҳам жадал давом этмоқда. Нураш натижасида майдаланган тоғ жинсларининг ёнбағир бўйлаб юқоридан пастга сел, қор кўчкилари, вақтинча оқар сувлар, гравитация ёрдамида силжиши айниқса жадал рўй бермоқда.
Ўзбекистонда баландлик минтақаланиш муайян даражада акс этган қуйидаги геоморфологик гуруҳларни ажратиш мумкин.

  1. Эрозион парчаланган тоғ олди сертепа-жарлик рельефи шакллари:

  2. Юмшоқ чўкинди жинслар кўп тарқалган жойлардаги скульптура текислик рельефи шакллари:

  3. Нивал минтақанинг альп рельеф шакллари:

  4. Тоғ оралиғи ботиқларида кенг тарқалган аккумулятив рельеф шакллари.

Ўзбекистоннинг текислик қисмида атрофдаги тоғлардан сув оқизиб келтирган бениҳоя кўп жинсларнинг тўпланганлиги, эол рельеф шаклларининг кенг тарқалганлиги ва ҳудудимизнинг гидрографик берк ўлка эканлиги натижасида бу ерда кўп миқдорда туз тўпланиб қолган. Текисликларда геологик тараққиётнинг сўнгги икки босқичи-босқичи ва континентал босқичларига мос равишда текисликлар рельефида иккита баландлик босқичи ажратилади.
Денгиз босиши босқичида пайдо бўлган ҳудудлар бирмунча баланд бўлиб, ер юзаси учламчи даврнинг карбонатли денгиз ётқизиқларидан таркиб топган (Устюрт), неоген денгизи чекинганидан сўнг денудацион жараёнлар таъсирида камроқ ўзгарган. Дастлабки рельефдаги асосий ўзгаришлар йирик берк ботиқларнинг пайдо бўлишида акс этган. Бу ботиқлар тектоник, суффозион ва эол жараёнларнинг биргаликда таъсири оқибатида вужудга келган. Асака-Овдон, Борсакелмас ва бошқа ботиқлар ана шундай йирик ботиқлардир. Узун чўзилган айрим депрессиялар (Жанадарё ва бошқалар) шамол таъсирида ўзгарган қуруқ ўзан ёки тектоник ботиқлардан иборат. Уларнинг туби кўпинча тақир ва шўрлар билан банд бўлади.
Континентал босқичда атрофдаги тоғлардан оқиб тушган дарё ётқизиқлари тўпланишидан вужудга келган текисликларни тадқиқотчилар ёшига қараб икки тур текисликка- бироз баланд,-учламчи давр континентал ётқизиқларидан иборат қадимги текисликлар ҳамда тўртламчи даврнинг шамол жуда тўзитиб юборган қум-гил континентал увоқ жинслардан тузилган бирмунча ёш текисликларга ажратадилар.



Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish