Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Нурота-Туркистон тоғ системаси



Download 1,5 Mb.
bet24/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Нурота-Туркистон тоғ системаси Ўзбекистоннинг жануби-шарқида жойлашган. Ўзбекистонда Туркистон тизмасининг фақат ғарбий чекка қисми ва унинг давоми ҳисобланган, унча баланд бўлмаган Нурота тоғининг тармоқлари жойлашган. Системага кирувчи тоғларнинг мутлақ баландлиги унинг шарқида Моргузар тизмасида 3000 метрдан ошади, ғарбида Нурота тармоғи-Ақтоғда эса 2000 метрни ташкил этади. Бу тоғлар унчалик парчаланиб кетмаган, айрим тизмалар унчалик катта бўлмаган тоғ оралиги ботиқлари билан бир-бирларидан ажралган. Ғаллаорол Қўйтош, Нурота тоғ оралиги ботиқлари рельефи тўлқинсимон ўр-қирли, тоғ олди текисликларига ўхшайди ва мутлақ баландлиги ғарбида 800 метрдан шарқига томон 400 метргача пасайиб боради.
Туркистон тизмасининг Фарғона водийсидаги шимолий ёнбағри кенг, кичик тоғ тармоқларидан, қия текисликлардан, чуқур дарё водийларидан иборат. Тизманинг жанубий ёнбағри қисқа, у Зарафшон водийси устидан тик кўтарилиб туради. Туркистон тизмаси Сангзор дарёсининг бошланиш жойида иккита тармоққа, шимоли-ғарбга йўналган Моргузар, ғарбга чўзилган Чумқор тоғларига бўлинади.
Нурота тоғлари баланд бўлмаган тизмалардан иборат бўлиб, унинг энг баланд ери-Ҳаётбоши чўққисининг мутлақ балндлиги 2169 метрга етади. Бу тизманинг шимолий ёнбағри қамбар, тик, кичик дарёлар ва жуда кўп қуруқ сойлар билан парчаланган, асосан тошлоқлардан иборат, жанубий ёнбағри эса унга нисбатан қияроқ, кам парчаланган. Зарафшон водийсига аста-секин пасайиб боради. Тоғ тепаларида ялангликлар кўп.
Ҳисор-Зарафшон системаси Туркистон-Нурота тоғ системасининг жанубида жойлашган. Бу системага кирувчи тоғ тизмалари чуқур ўйилганлиги, эрозиянинг кучлилиги, тепа қисмининг қоялиги, ёнбағирларининг асимметриклиги, доимий ва вақтинча оқар сувлар билан парчаланганлиги билан бошқа тоғ системаларидан ажралиб турадилар.
Ҳисор-Зарафшон системасига кирувчи тоғлар орасида энг баланди Ҳисор тизмаси ҳисобланади. Унинг энг баланд чўққиси Ҳазрати Султоннинг мутлақ баландлиги 4643 м. Ҳисор тизмасининг жанубий ёнбағри кенг, тоғ олди қияликлари ва платолари кўп. Уларни дарё водийлари кесиб ўтган. Ҳисор тизмасидан жануби-ғарбга томон Бойсунтоғ, Яккабоғ, Ғузор, Кўҳитангтоғ, Сурхонтоғ, Боботоғ тизмалари тарқалган. Бу тизмаларда қояли ёнбағирларни чуқур водийлар кесиб ўтган. Кўҳитангтоғнинг ғарбий ёнбағрида карст рельефи шакллари кенг тарқалган.
Ўзбекистонга Зарафшон тизмасининг ғарбий тармоқлари кириб келган. Булар Чақилкалон ва Қоратепа тоғлари бўлиб, Чакилқалон Тахтақорача давонидан шарқда, Қоратепа эса ғарбда жойлашган. Чакилқалоннинг энг баланд чўққиси 2388 м, тоғнинг сувайирғичи қояли, жанубий ёнбағри жуда тик, қояли, бу ерда нураш натижасида ҳосил бўлган сочилма жинслар-қурумлар кўп. Шимолий ёнбағри тоғ ўрмонлари билан қопланган.
Қоратепа тоғлари анча паст ва ясси тоғ тармоқларидан иборат бўлиб, энг баланд чўққиси-Камқўтоннинг баландлиги 2197 м.
Зарафшон тизмасининг энг ғарбий қисми унча баланд бўлмаган Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғларидан иборат. Бу тоғларнинг баландлиги 400-600м бўлиб, энг баланд чўққиси 1115 метр, сувайирғичи анча текис, тик қоялар деярли учрамайди.



Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish