Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси



Download 1,5 Mb.
bet23/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Савол ва топшириқлар:

1.Оқчадарё дельтаси ҳақида маълумот беринг.


2. Сариқамиш дельтаси ҳақида маълумот беринг.
3. Орол қум текислиги ҳақида маълумот беринг.
4. Қизилқумдаги асосий рельеф шакллари қандай?
5. Ясси тоғлар қаерларда жойлашган ва улар ҳақида нималар биласиз?
Тоғ олди ва тоғликлар рельефи. Ўзбекистон тоғли қисми рельефининг асосий хусусияти-бу тоғ тизмалари билан тоғ оралиқ ботиқлари билан ғарбга очиқ ва шу томонга баландлиги пасайиб борадиган тоғ олди текисликларининг ёнма-ён жойлашганлигидир. Тоғли ҳудудда орографик тузилишига кўра 1) тоғ системалари, 2) тоғ оралиғи ва тоғ олди ботиқлари ажратилади.
Ўзбекистонда Тяншян таркибига кирувчи Чотқол-Қурама, Нурота-Туркистон, Ҳисор-Зарафшон тоғ системалари ажратилган.
Чотқол-Қурама тоғ системаси-республикамизнинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, Угам, Қоржантоғ, Писком, Чотқол ва Қурама тоғ тизмаларидан иборат. Бу тоғ тизмаларининг ҳаммаси Талас Олатоғининг тармоқлари бўлиб, ундан бир-бирига параллел ҳолда жануби-ғарб томон йўналганлар. Бу системадаги энг баланд тоғ тизмаси Чотқол. Унинг мутлақ баландлиги 4069 м. Бошқа тизмалар пастроқ бўлиб, баландлиги Пискомда 3700 м га, Қурамада эса 3769 метрга етади. Системанинг ғарбдаги энг чекка тармоғи бўлган Угам тизмасининг ўртача баландлиги 3000 м атрофида. Энг баланд ери Сайрам чўқисси (4236). Бу тоғ тепалари қояли, камбар ёнбағриларида чуқур жарликлар кўп. Фақат дарё ёқаларида ўр-қир терассалар бор. Тизмалар бир неча тармоқларга бўлинган. Бу тизим ғарбий тоғ ёнбағрининг ўрта қисмида Қоржантоғ ажралиб чиқади. У емирилиб анча пасайиб қолган. Ўртача баландлиги 2000 метр, энг баланд чўқиси Мингбулоқ 2834 метрдир.
Писком тизмасининг фақат ғарбий ёнлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. У камбар, қояли тоғ бўлиб, Писком дарёси водийси устидан тик кўтарилиб туради.
Чотқол тизмаси Ғарбий Тяншаннинг энг катта тармоқларидан ҳисобланади. Ўзбекистонда унинг жануби-ғарбий қисқа ва паст қисми жойлашган. Чотқол тизмаси Чапчама тоғ тугумидан ғарбда бир мунча паст тизмалар ва текис баланд платолардан иборат. Шундай платолардан бири Қизилнура ва Қурама тоғлари орасида жойлашган Оҳангарон платоси бўлиб, унинг баландлиги 2500-3400 метрга боради. Ер юзаси Оҳангарон ва Ғовасойнинг чуқур даралари билан ўйилган.
Чотқолда Чапчама тоғ узелидан жануби-ғарб томонга Қурама тизмаси ажралиб чиққан. Унинг ўртача баландлиги 2000 м, энг баланд чўққиси эса 3769 метрга тенг. Тизманинг шимолий ёнбағри платосимон текис бўлиб, Оҳангарон водийсига қия тушади. Қурамага жануби-ғарбда қояли, анча емирилиб, пасайиб қолган Мўғилтоғ туташган.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish