География ва табиий



Download 227,83 Kb.
bet9/24
Sana28.04.2022
Hajmi227,83 Kb.
#588567
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Диссертация охирги...........

Геоэкологик вазият, яъни ернинг шўрланганлик даражаси, чўллашиш, эрозия, жарланиш, ер ости сувларининг юзага нисбатан жойлашганлиги кабилар ҳам қишлоқ хўжалиги тармоқларининг ихтисослашуви ва жойланишини белгилаб беради. Бинобарин, шоличилик тармоғи ер ости сувларининг юзага нисбатан яқин жойлашган ҳудудларда шаклланса, ерларнинг шўрланганлик даражаси, тупроқ эрозияси ҳамда ёғингарчилик кўп тушадиган тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жарланишлар қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига бевосита таъсир этади.
Аҳоли сони ва жойлашуви қишлоқ хўжалиги тармоқларининг ҳудудий ихтисослашуви ва ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, мамлакатимизнинг ер ресурслари тақчил, меҳнат ресурсларига бой ҳудудлари интенсив деҳқончилик, аксинча, ер ресурслари кўп, аммо аҳоли сийрак жойлашган ҳудудлар эса, кўпроқ экстенсив чорвачилик хўжаликларига ихтисослашган. Шунингдек, аҳолининг миллий таркиби ҳам баъзи тармоқларнинг ривожланишида етакчи ўрин тутади. Чунончи, республикамизда чўчқачилик хўжаликлари кўпроқ номаҳаллий аҳоли, яъни рус, украин ва бошқа миллатлар томонидан ташкил этилмоқда. Корейс миллати эса, шоличиликка ихтисослашган хўжаликларнинг тараққий этишида фаол иштирок этмоқда.
Урбанизация жараёни кўпроқ шаҳар ва шаҳар атрофи қишлоқ хўжалигининг ихтисослашишида муҳим роль ўйнайди. Йирик шаҳарлар яқинида шаклланган хўжаликлар, асосан, шаҳар аҳолиси талабларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг эҳтиёжларини қондирувчи қишлоқ хўжалиги тармоқларига йўналтирилган бўлади. Бинобарин, сабзавотчилик, боғдорчилик, сут-гўшт чорвачилиги, паррандачилик ва ҳоказо. Ушбу маҳсулотларни шаҳарлар яқинида етиштирилишининг асосий сабаби йирик истеъмол марказларига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, мазкур ҳудудда инфратузилманинг қулайлиги, тайёрланган маҳсулотни тўғридан-тўғри истеъмолчиларга сотиш ва бошқалар. Агар бундай маҳсулотлар шаҳарлардан узоқроқда тайёрланса, у ҳолда бозорларга етиб келгунга қадар унинг сифати салбий томонга ўзгариши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотлар камтранспорттабелли, яъни ташишга ноқулай ва қисқа вақт ичида асл ҳолини йўқотади.

Download 227,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish